Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet141/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
6. Ишда учинчи шахслар иштирок этганда суднинг қарорларида ИПКнинг 47 ва 48-моддаларига мувофиқ, низо предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилган ёхуд арз қилмаган учинчи шахснинг процессуал мақоми аниқ белгиланиши лозим. Шунга боғлиқ ҳолда суд томонидан қарорнинг асослантирувчи ва хулоса қисми шакллантирилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
7. Даъвогар томонидан даъвонинг предмети ёки асоси ўзгартирилишининг қарорда ёритилиши кераклиги инобатга олиниши лозим. Даъвогарнинг даъво предметини, асосини ўзгартиришга бўлган хоҳиши ёзма равишда ифодаланган бўлиши ва суд мажлисининг баённомасида қайд этилиши керак.
Даъвогар томонидан даъвонинг предмети ёки асоси ўзгартирилган ҳолда судлар қарорнинг хулоса қисмида даъвогарнинг даъво предмети ёки асосини ўзгартириш ҳақидаги аризаси қабул қилинганлигини кўрсатишлари керак. Агар даъвогар даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш ҳақида ариза берган суд мажлисида низо мазмунан кўрилмасдан, ишни кўриш қолдирилган бўлса, у ҳолда бундай аризани кўриш натижаси иш кўришни қолдириш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
8. Судларнинг эътибори қарорнинг хулоса қисми суд муҳокамаси предмети ҳисобланган барча талаблар бўйича тугалланган ва якуний жавобни ўз ичига олган бўлиши зарурлигига қаратилсин.
Муқобил, шунингдек шарт билан қарор қабул қилишга, қарорни тарафлар томонидан келгусида қандайдир ҳаракатларни бажариш, қандайдир ҳолатнинг юз бериши ёки юз бермаслигига боғлиқ ҳолда қабул қилишга ИПКда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, йўл қўйилмайди.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)

Бир неча жавобгарларга нисбатан қарор қабул қилишда қарорнинг хулоса қисмида уларнинг ҳар бирининг жавобгарлик даражаси кўрсатилган ёхуд уларнинг солидар жавобгарлигига кўрсатма акс эттирилган бўлиши лозим.


Дастлабки даъвони ва қарши даъвони тўлиқ ёки қисман қаноатлантирган қарорнинг хулоса қисмида даъволарни ўзаро ҳисобга олиш натижасида ундирилиши лозим бўлган сумма кўрсатилади. Шу билан биргаликда суд ишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масалани ҳал этишга ҳақли эмас.
Пул маблағларини ундириш ҳақидаги қарорнинг хулоса қисми ва унинг асосида берилган ижро варақаси асосий қарз, зарарлар ва неустойка (жарима, пеня) ажратилиб аниқланган ҳолда ундирилиши лозим бўлган маблағнинг умумий миқдори ва валюта турини ўз ичига олиши керак.
Мулкни талаб этиш, мулкка нисбатан мулкий ҳуқуқни тан олиш тўғрисидаги қарорларнинг хулоса қисмида суд мулкнинг номини, унинг баҳосини, жойлашган жойини, зарур ҳолларда эса низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда бошқа ажратувчи белгиларини кўрсатиши керак.
Ижро ҳужжатини ёки ундириш сўзсиз тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги қарорнинг хулоса қисмида ИПКнинг 182-моддасида назарда тутилган маълумотлардан ташқари, ушбу ҳужжатни берган орган ҳам кўрсатилиши керак.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинганда суд ўз ташаббуси билан унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини, бу ҳақда қарорда кўрсатган ҳолда, қўллашга ҳақли.
9. Қарор у қонуний кучга киргандан кейин ижро қилинади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
10. ИПКнинг 342-моддасида назарда тутилган қарор ижросини кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этиш, шунингдек унинг ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш имконияти, бунга зарурият туғилганда, қарор қабул қилинишида ҳам амалга оширилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
11.  Суд томонидан қабул қилинган қарор судья томонидан ёзма равишда баён қилиниши ҳамда қўлда ёзилиши ёки машинкада, компьютерда ёхуд бошқа электрон ускунада терилган бўлиши мумкинлиги инобатга олиниши лозим. Қарор судья томонидан имзоланади ва шундан кейин иш муҳокамаси тугаган мазкур мажлисда ишда иштирок этувчи шахсларга эълон қилинади. Ушбу тартибга риоя қилиш қарорнинг фақат хулоса қисми эълон қилинган ҳолатда ҳам мажбурийдир. Айни вақтда раислик қилувчи ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган қарор билан қачон танишишлари мумкинлигини эълон қилади. Қонун ҳужжатларида ёзма шаклда тузилиши белгиланган бўлиб, оғзаки эълон қилинган хулоса ёки ёзма шаклда тузилган бўлиб, судьянинг имзоси мавжуд бўлмаган хулоса қарор ҳисобланмайди.
Ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов иш юритуви бошқа иштирокчиларининг тушунтиришлари қарорда учинчи шахс номидан келтирилади.
Қарорнинг қабул қилинган санаси у суд мажлисида эълон қилинган кун ҳисобланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
12. Қарор суд таркиби ўзгармаган ҳолда, иқтисодий суд иш юритуви ва суд муҳокамаси тамойилларига қатъий риоя этилган шартларда қабул қилинади.
Қарор фақат суд муҳокамасида қатнашган судья томонидан қабул қилиниши мумкин. Ишни кўриш жараёнида судьяни алмаштириш зарурати туғилганда суд муҳокамаси бошидан бошланади.
Ишни кўришда қатнашган судья томонидан имзоланмаган ёки ишни кўришда қатнашмаган судья томонидан имзоланган қарор бекор қилиниши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
13. Судларга қўшимча қарор чиқаришга ИПК 189-моддасининг биринчи қисмида тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилиши мумкинлиги тушунтирилсин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Ушбу асосларнинг рўйхати тугалланган ҳисобланади ва кенгайтирилиб шарҳланиши мумкин эмас.
Қўшимча қарор суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессуал ҳуқуқлари таъминланган ҳолда қабул қилинади.
Қўшимча қарорда суд уни қабул қилиш асосларини, хулоса қисмида эса қўйилган масаланинг моҳияти бўйича ўз хулосасини баён этиши ҳамда талаб этилган ва кўриб чиқилган, аммо суд томонидан ҳал этилмаган талаб юзасидан қарор қабул қилиши ёки ундирилган пул маблағлари миқдори ҳақида кўрсатиши ёхуд суд харажатларини қоплаш, ундириш ҳақида қарор қабул қилиши лозим.
Суднинг хатоси даъвонинг мазмуни бўйича суднинг хулосасига мувофиқ келмаган ҳолда суд қўшимча қарор чиқаришга ҳақли эмас. Бундай ҳолда суднинг хатосини тузатиш қарорни ИПКда белгиланган тартибда қайта кўриш йўли билан амалга оширилади.
Агар қарор юзасидан апелляция шикояти берилган ёки протест келтирилган ва айни пайтда қўшимча қарор қабул қилиш масаласи қўйилган бўлса, суд аввал қўшимча қарор қабул қилиш масаласини ҳал этади, кейин эса ишни апелляция инстанциясига кўриш учун юборади.
14. Қарорни ИПКнинг 190-моддасига мувофиқ, тушунтириш ёки тузатиш унинг ноаниқлигини ёхуд ундаги ҳарфий ва ҳисоб-китобга оид хатоликларни тузатишга зарурат бўлган ҳолларда амалга оширилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Қарорни тушунтириш ёки ёзувдаги хатолик, ҳарфий хатолик ва ҳисоб-китобдаги хатоликни тузатиш ҳақидаги ажрим ишни кўрган суд томонидан чиқарилади.
Қарорни тушунтиришда суд унинг мазмунини ўзгартиришга ва суд муҳокамаси предмети бўлмаган масалаларга тегишга ҳақли эмас.
Қарорни тушунтиришга фақат низони ҳал этган суд ҳақли.
Агар қарор ижро этилган ёки уни мажбурий ижрога қаратишга тақдим этиш учун қонунда назарда тутилган муддат ўтган ва бу муддат тикланмаган бўлса, қарорни тушунтиришга йўл қўйилмайди.
Ёзувдаги хатолик, ҳарфий хатолик ва ҳисоб-китобдаги хатоликни ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси бўйича ҳам, суднинг ташаббуси билан ҳам тузатиш мумкин.
Ундирилиши кўрсатилган пул маблағи миқдори, сана, мулкни ундириш чораларига тузатиш киритишга фақат, агар бу ноаниқлик ҳисоблашдаги тасодифий хатолик ёки ҳарфий хатолик, ёзувдаги хатолик натижаси бўлган ҳолда йўл қўйилади.
15. Қарорда тарафлар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала албатта ҳал этилган бўлиши керак.
16. Ушбу Пленум қарорининг тушунтиришлари нафақат биринчи инстанция суди томонидан қарор қабул қилишда, балки ИПКнинг 34 ва 35-бобларида назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда апелляция, кассация шикояти (протести)ни кўриш натижалари бўйича қарор қабул қилишда ҳам мажбурий ҳисобланади. Бунда фақат муайян суд инстанцияси учун белгиланган талаб айнан шу инстанцияда қўлланилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
17. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 1996 йил 1 мартдаги «Суд қарорлари ҳақида»ги 54-сонли қарори кучини йўқотган деб ҳисоблансин.





Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling