Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet146/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
8.5. МЖтКнинг 181-моддасида назарда тутилган маъмурий жавобгарликка фақат суднинг қонуний кучга кирган хусусий ажрими юборилган мансабдор шахс, қачонки хусусий ажрим у томонидан қабул қилиниб, кўрмасдан қолдирилган (кўрсатилган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилмаган) ёхуд унга ўз вақтида жавоб берилмаган бўлсагина, тортилиши мумкин.
Ушбу ҳолатлар иқтисодий иш бўйича иш юритиш якунлангандан кейин юзага келиши (судга маълум бўлиши) мумкин. Бундай ҳолларда хусусий ажримни чиқарган судья (судлов ҳайъати) суд девонхонасининг хусусий ажримга қонунда белгиланган муддатда жавоб келиб тушмаганлиги (ўз вақтида тушмаганлиги) ҳақидаги маълумотномасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни иш юритишга қабул қилади ва уни мазмунан кўради.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
8.6. ИПК айбдор шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тартибини белгиловчи нормаларни ўз ичига олмаганлиги сабабли, у иқтисодий суд томонидан МЖтКда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш МЖтКнинг XIX, XXII, XXIII боблари, маъмурий жазо қўлланилиши эса — шу Кодекснинг IV бобида назарда тутилган қоидаларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Бунда содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар тўғрисидаги МЖтКнинг 30-моддаси талабларига қатъий риоя этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
8.7. Маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахсга МЖтКнинг 294-моддасида назарда тутилган барча ҳуқуқлар таъминланиши керак.­
8.8. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш баённомаси МЖтКнинг 308-моддасида белгиланган қоидалар бўйича тузилади. МЖтКнинг 180-моддасида назарда тутилган судга ҳурматсизлик қилиш шаклида намоён бўлган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриш ушбу қоидадан мустасно ҳисобланади. Бундай ҳолда ушбу ҳолат суд мажлиси баённомасида қайд этилади ва айбдорни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этилган суд процесси босқичида чиқарилади.
8.9. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор МЖтКнинг 309-моддасида белгиланган қоидалар бўйича тузилади.
8.10. МЖтК 315-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда шикоят қилинади.
Бундан келиб чиқиб, иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ҳам, бевосита маъмурий жавобгарликка тортилган жисмоний шахс томонидан ҳам шикоят қилиниши мумкин.
МЖтК 315-моддасининг тўртинчи қисми маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор хусусида шикоят берган шахс давлат божи тўлашдан озод этилишини белгилайди.
8.11. МЖтК 317-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, иқтисодий суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда протест келтирилади.
8.12. Мансабдор шахслар ёки фуқароларнинг ҳаракатларида МЖтКга биноан ишни кўриш бошқа органларга (мансабдор шахсларга) юклатилган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг белгилари аниқланган тақдирда, иқтисодий суд МЖтКнинг 280-моддасига мувофиқ, бундай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузиш ваколати берилган шахсга масалани қонунда белгиланган тартибда кўриш мажбуриятини юклаш тўғрисида хусусий ажрим шаклидаги билвосита таъсир қилувчи ҳужжатни чиқаришга ҳақли.
8.13. Иқтисодий суднинг маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорларининг ижроси МЖтКнинг V бўлимига мувофиқ амалга оширилади.­
8.14. МЖтКнинг 275-моддасида назарда тутилган прокурор ваколатларини таъминлаш мақсадида иқтисодий суд маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорнинг нусхасини у қабул қилинган кундан бошлаб беш кунлик муддат ичида тегишли прокурорга юборади­.
9. ИПК 200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, агар суд иқтисодий низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда бу ҳақда прокурорга хабар қилади.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
Судларга тушунтирилсинки, шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларининг мавжудлиги ҳақидаги хабар хусусий ажримда кўрсатилиши лозим.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда.)
9.1 — 9.8.
(9.1 9.8-бандлар Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабр­даги 255-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган.)
10. ИПК хусусий ажрим чиқарилиши мумкин бўлган аниқ пайтни белгиламайди, шунинг учун у иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва хўжалик судининг ҳар қандай инстанциясида чиқарилиши мумкин.
Хусусий ажрим суд мажлисида эълон қилинади. Хусусий ажримнинг суд мажлисидан ташқарида чиқарилишига йўл қўйилмайди.
10.1. ИПК хусусий ажримни алоҳида хонада чиқарилишини талаб қилмайди, аммо зарур ҳолларда суд хусусий ажрим чиқариш учун асос бўладиган иш ҳужжатлари ва ҳолатларини янада пухта ўрганиш учун бундай ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин.
10.2. Хусусий ажримни (қарорни) чиқаришнинг процессуал асоси сифатида ИПКнинг 200-моддаси, МЖтКнинг тегишли моддалари кўрсатилиши лозим.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда.)
10.3. Хусусий ажрим шакли ва мазмуни бўйича ИПКнинг
195 ва 196-моддалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Шу билан бирга, шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш билан боғлиқ бўлган хусусий ажримларни чиқаришда тегишли кодексларда (МЖтК) назарда тутилган бундай процессуал ҳужжатларнинг шаклига нисбатан қўйилаётган талаблар инобатга олиниши керак.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда.)
Хусусий ажримни тузишда баён этиш усули ва асослантириш алоҳида аҳамият касб этади — унинг ишончлилиги ва таъсирчанлиги шунга боғлиқдир.
Шахснинг ҳуқуқбузарлик содир этганлиги ҳолатини қатъий таъкидлашга бевосита таъсир қилувчи суд ҳужжатларида йўл қўйилиши мумкин (масалан, суднинг маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорида). Суд томонидан бошқа мансабдор шахслар (органлар) олдига ходимни интизомий, маъмурий, моддий жавобгарликка тортиш масаласи қўйилган ҳолларда, шахснинг ҳаракатларида фақатгина ножўя хатти-ҳаракат ёки ҳуқуқбузарлик белгилари кўринганлигини таъкидлашга йўл қўйилади.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарори таҳририда.)
10.4. Хусусий ажрим нафақат у йўлланган мансабдор шахсга (органга), балки ушбу хусусий ажрим манфаатларига таъсир этиши мумкин бўлган ишда иштирок этувчи шахсларга ҳам юборилади.
10.5. Бошқа ҳар қандай ажрим каби хусусий ажрим ҳам қонуний ва асослантирилган бўлиши лозим. Ушбу талабнинг бузилиши хусусий ажримнинг бекор қилиниши учун асос бўлади.
10.6. Судларнинг эътибори хусусий ажримлар ва маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарорлар шаклидаги суд ҳужжатларининг ижроси устидан назорат қилиниши қонунчиликни мустаҳкамлаш ва суд ҳокимияти обрўсини оширишнинг таъсирчан воситаси эканлигига қаратилсин. Биронта бундай суд ҳужжати кўрилмасдан ва қонунда белгиланган тартибда бажарилмасдан қолиши мумкин эмас.
11. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан:
1) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
1998 йил 9 апрелдаги 72-сонли қарорининг 2 — 5.2, 6.2, 6.3, 6.6 — 10-бандлари;
2) Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2000 йил 28 июлдаги 86-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.





Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling