Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet145/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Айни вақтда қонун ҳужжатларида ишни кўриш жараёнида аниқланган қонун ҳужжатларини бузилиши юзасидан хабарнома, ахборотнома ёки хат шаклидаги таъсир чоралари назарда тутилмаганлигини эътиборга олиш лозим. Шунга мувофиқ, бундай ҳужжатлар мажбурий кучга эга эмас ва уларни мансабдор шахсга ёхуд органга юбориш ҳуқуқий оқибатларни, уларда кўрсатилган талабларни бажармаслик эса - бирор бир жавобгарликни келтириб чиқармайди.
6. Мансабдор шахсни интизомий жавобгарликка тортиш ҳар қандай бошқа ходим каби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси (бундан буён матнда МК деб юритилади) XI бобининг нормаларига мувофиқ ёки халқ хўжалигининг баъзи тармоқларида айрим тоифадаги ходимлар учун амалда бўлган интизом тўғрисидаги устав ва низомларга асосан амалга оширилиши мумкин.
Бунда интизомий жазолар ишга қабул қилиш (лавозимга тайинлаш) ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилиши умумий қоида ҳисобланади (МКнинг 182-моддаси).
Бундан келиб чиққан ҳолда иқтисодий суд мансабдор шахс ёхуд бошқа ходимнинг ҳаракатларида ўз мансаб (меҳнат) мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик ҳолатини аниқлаган тақдирда, уни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги ходимни ишга қабул қилиш (лавозимга тайинлаш) ҳуқуқи берилган шахсга (органга) кўриб чиқиш учун юбориладиган хусусий ажримни чиқаришга ҳақли.
6.1. Шахсни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги хусусий ажримда интизомий жавобгарликка тортиладиган шахс аниқ кўрсатилиши лозим.
6.2. Интизомий ножўя хатти-ҳаракатнинг ҳолатларини текшириш ва айбдор шахсни аниқлаш зарурияти бўлганда, иқтисодий суд тегишли органларга мансабдор шахсни ёки бошқа ходимни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги тақдимномаларни киритишга ҳақли.
Бундай ҳолда, суд тақдимнома йўлланган органнинг зиммасига қонун бузилишида айбдорни аниқлаш ва унга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш мажбуриятини юклайди.
6.3. Содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атворини ҳисобга олган ҳолда интизомий жазонинг муайян турини танлаш ушбу мансабдор шахс (орган)нинг ҳуқуқи ҳисобланганлиги сабабли, иқтисодий суд хусусий ажримда (тақдимномада) жазо турини кўрсатишга ҳақли эмас.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
7. Зарар келтирган мансабдор ёки бошқа шахснинг ҳаракатларида (ҳаракатсизлигида) жиноят аломатлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, зарар етказувчи зарар етказилган пайтда юридик шахс билан меҳнат муносабатларида бўлган ҳолларда, иқтисодий суд айбдор шахс ҳисобидан етказилган зарарни қоплаш тўғрисида хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.
Бундай ҳолда, зарар уни етказган мансабдор ёки бошқа шахс ҳисобидан МКнинг 201, 202, 205 ва 208-моддаларида назарда тутилган миқдорда қопланади.
7.1. МК 198-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида бевосита етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан, иш берувчи учинчи шахслардан ижарага олган мол-мулк) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчининг ортиқча тўловлар қилиш зарурати тушунилиши назарда тутилган.­
МК 198-моддасининг учинчи қисми ходим иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарар учун ҳам, иш берувчи бошқа шахсларга етказилган зарарни тўлаши натижасида келиб чиққан зарар учун ҳам моддий жавобгар бўлишини белгилайди.
8. Низони кўриш жараёнида мансабдор шахс ёхуд фуқаронинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган тақдирда, иқтисодий судлар унга барҳам бериш ва айбдорни қонунда белгиланган жавобгарликка тортишга қаратилган чораларни кўради.
Бунда назарда тутиш лозимки, иқтисодий суд аниқланган ҳуқуқбузарликдан келиб чиқиб, қарор шаклидаги бевосита таъсир қилувчи ҳужжатни, ёхуд қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги масалани ваколатли мансабдор шахсларга кўриб чиқиш мажбуриятини юклайдиган хусусий ажрим шаклидаги билвосита таъсир қилувчи ҳужжатни қўллашга ҳақли.
8.1. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) 242,
2451-моддаларига мувофиқ, иқтисодий судлар низоларни ҳал этиш чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликларни аниқлаган ҳолларда қайд этилган Кодекс
175-моддасининг учинчи қисмида, 1761, 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқадилар.
8.2. МЖтК 175-моддасининг учинчи қисмида, 1761-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар савдо, тадбиркорлик ва молия соҳаларидаги ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади.
Бундай ҳуқуқбузарликлар низоларни кўришда аниқланган ҳолларда, иқтисодий суд ўз ташаббуси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришга қабул қилади ва бу ҳақда суд мажлиси баённомасига тегишли ёзув киритилади.
МЖтК 175-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарликка хўжалик юритувчи субъектларнинг, касса операцияларини юритиш ва тўлов интизомига риоя этилишини, шу жумладан солиқ органлари­нинг инкассо топшириқларини бажарилишини таъминлаш вазифалари юкланган мансабдор шахслари тортилиши мумкин. Бундай мансабдор шахсларга хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари, бош ҳисобчиси ёки устав, меҳнат шартномаси ёхуд раҳбарнинг фармойиши билан ушбу вазифаларни бажариш юклатилган бошқа мансабдор шахслар киради.
Ушбу ҳуқуқбузарлик таркибини, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзи муддатларининг ўтказиб юборилишига йўл қўйиш, корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўлган ҳолда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатларини бузилиши, шунингдек пул маблағларини ҳисобдан чиқариш навбатининг бузилиши ташкил этиши мумкин.
МЖтК 1761-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарликка хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомига риоя этилишини таъминлаш вазифалари юклатилган мансабдор шахслари ҳам, товарлар бериш ва хизматлар кўрсатиш учун масъул бўлган мансабдор шахслар ҳам тортилиши мумкин. Ушбу ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортишнинг мажбурий шарти бўлиб, хўжалик юритувчи субъект томонидан шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаслик ҳолатининг ўзи эмас, балки бундай бажармаслик (лозим даражада бажармаслик) оқибатида мулкий зарар етказилиши ҳисобланади.
Бунда назарда тутиш керакки, пахта хом ашёсини сотиб олиш бўйича контрактация шартномаларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик оқибатида хўжалик юритувчи субъектга мулкий зарар етказиш ҳолатлари юзасидан МЖтКнинг 1761-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар МЖтКнинг 2452-моддасига мувофиқ, адлия органлари томонидан МЖтКнинг 282-моддасида белгиланган тартибда тузилган ва иқтисодий судларга юборилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларга асосан, иқтисодий судлар томонидан кўриб чиқилади.
Ушбу моддага кўра, баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган орган (мансабдор шахс)га юборилади.
8.3. МЖтК 175-моддасининг учинчи қисми ва 1761-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришда ушбу ҳуқуқбузарликлар билан бошқа шахсларга зарар етказиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда судлар МЖтКнинг 38-моддасида белгиланган қоидаларга мувофиқ, айбдор томонидан ушбу зарарни қоплаш масаласини кўриб чиқишлари лозим. Бунда назарда тутиш керакки, ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ, иқтисодий суд бошқа органлар ва мансабдор шахслар қаторида айбдор томонидан зарарни қоплаш масаласини фақат ушбу зарарнинг миқдори белгиланган энг кам иш ҳақидан ошмаган бўлса, ҳал этишга ҳақли.
Бундай ҳолда, айбдордан зарарни ундириш тўғрисидаги қарор маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилади.
Агар аниқланган зарар қайд этилган миқдордан ошса, у МЖтК 38-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида қопланади, бу ҳақда иқтисодий суд жабрланувчига зарур тушунтиришларни бериши мумкин.­
8.4. МЖтКнинг 180 ва 181-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар одил судловга тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлардир.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида, кўрсатилган шахсларнинг раислик қилувчи фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси пайтида тартибни бузишда, шунингдек суднинг хусусий ажрими бўйича чоралар кўрмасликда ўз ифодасини топган судга ҳурматсизликнинг ҳар бир ҳолати, бевосита таъсир қилувчи ҳужжат шаклидаги суднинг ўз муносабатини билдириш предмети бўлиши керак.
Бунда шахс томонидан МЖтКнинг 180-моддасида назарда тутилган шаклларда судга ҳурматсизлик қилинган ҳолда, ушбу ҳолат суд мажлиси баённомасида қайд этилади ва айбдорни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақидаги қарор ҳуқуқбузарлик содир этилган суд жараёни босқичида чиқарилади. Ишни кейинги кўрилиши умумий тартибда давом этади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling