Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet147/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 174









2007 йил 28 декабрь










Тошкент шаҳри



Сифати тегишли даражада бўлмаган маҳсулот (товар)ларни
етказиб бериш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш бўйича
суд амалиёти тўғрисида

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)

Тегишли даражада сифатли бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича суд амалиётининг бир хиллигини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекиcтон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекиcтон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Сифати тегишли даражада бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллаши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
2. Тегишли даражада сифатли бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш деб, сифатcиз, ностандарт ва бут бўлмаган маҳсулот (товар)ларни етказиб бериш англанилиши cудларга тушунтирилсин.
Тўлиқ ёки жиддий қайта ишловсиз, вазифасига мувофиқ фойдаланилиши мумкин бўлмаган маҳсулот (товар) сифатсиз деб тан олиниши лозим.
Белгиланган тартибда тасдиқланган стандартлар ва метрология қоидалари, техник шартлар ва намуналар (эталонлар)га хилоф равишда чиқарилган маҳсулот (товар), бундай маҳсулот (товар) белгиланган мақсадларда фойдаланилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслигидан қатъи назар, ностандарт ҳисобланади.
Стандартлар, техник шартлар, намуналар (эталонлар) билан назарда тутилган айрим деталларсиз, эҳтиёт қисмларсиз ва бошқа элементларсиз чиқарилган маҳсулот (товар) бутланмаган маҳсулот (товар) ҳисобланади.
3. ФКнинг 446-моддасига асосан, сотиб олувчи (олувчи) шарт­номага мувофиқ етказиб берилган товарларнинг қабул қилинишини таъминлайдиган барча зарур ҳаракатларни амалга ошириши лозим. Сотиб олувчи (олувчи) ўзи қабул қилган товарни қонун ҳужжатларида, маҳсулот етказиб бериш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган муддатда кўздан кечириши лозим.
Сотиб олувчи (олувчи) худди шу муддатда қабул қилинган товарларнинг миқдори ва сифатини қонун ҳужжатларида, маҳсулот етказиб бериш шартномасида ёки иш муомаласи одатларида белгиланган тартибда текшириши ва товарнинг аниқланган номувофиқликлари ва камчиликлари тўғрисида товар етказиб берувчини дарҳол ёзма равишда хабардор қилиши лозим.
Етказиб берилган товарлар транспорт ташкилотидан олинган тақдирда сотиб олувчи (олувчи) товарларнинг транспорт ва юк ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текшириши, шунингдек бу товарларни транспорт ташкилотидан белгиланган қоидаларга риоя этган ҳолда қабул қилиши лозим.
4. Сотиб олувчига сифати тегишли даражада бўлмаган товар сотилганида, агар унинг камчиликлари шартнома тузиш пайтида маълум қилинмаган бўлса, ФКнинг 434-моддасига биноан сотиб олувчи ўз хоҳишига кўра:
- худди шу маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;
- харид нархини тегишинча қайта ҳисоблаган ҳолда бошқа маркадаги (моделдаги, артикулдаги) сифати тегишли даражада бўлган товарга алмаштиришни;
- товарнинг камчиликларини текинга бартараф этишни ёки сотиб олувчи ёхуд учинчи шахс томонидан товарнинг камчиликларини бартараф этиш учун қилинган харажатлар қопланишини;
- харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;
- кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда шартнома бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
5. Судларнинг эътибори Қонуннинг 26 ва 27-моддаларида назарда тутилган сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарларни, шунингдек бут бўлмаган товарларни етказиб берганлик учун жавобгарлик чоралари мазкур Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қўлланилишига қаратилсин.
6. Судлар шуни ҳисобга олишлари лозимки, Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ, агар етказиб берилган товарлар сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга), қонун ҳужжатларида ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи товарларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар қийматининг
20 фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар товарлар ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган товарлар етказиб берганлик учун жарима етказиб берувчидан акцептсиз тартибда ундириб олинади.
Жаримани ундириш тўғрисидаги тўлов талабномаси банк муассасасига товарларнинг сифати, ассортименти ва нави лозим даражада эмаслиги тўғрисидаги далолатнома тузилгандан кейин ўн кун ичида тақдим этилади. Жаримани ундириш тўғрисидаги тўлов талабномаси белгиланган ўн кунлик муддатни бузган ҳолда тақдим этилган ҳолларда, жаримани ундириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
7. Бут бўлмаган товарлар етказиб берилган тақдирда сотиб олувчи Қонуннинг 27-моддасига кўра:
- товарларни бутлаб беришни талаб қилишга ҳақли. Етказиб берувчи сотиб олувчининг талабини олган пайтдан бошлаб, агар тарафларнинг келишувида ўзга муддат белгиланган бўлмаса, ўн беш кунлик муддат ичида товарларни бутлаб бериши шарт;
- бундан буён товарлар бутлаб берилгунга қадар уларнинг ҳақини тўлашдан бош тортишга, агар товарларнинг ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, белгиланган тартибда тўланган суммалар қайтарилишини талаб қилишга ҳақли;
- етишмаётган қисмлар қийматини қўшган ҳолда, етказиб берувчидан бут бўлмаган товарлар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима ундиришга ҳақли.
Товарларни етказиб берувчи белгиланган муддатда товарларни бутлаб бермаса, сотиб олувчи бут бўлмаган товарларни қайтариб беришга ҳамда бут бўлмаган товарларни бут товарларга алмаштиришни талаб қилишга ҳақлидир.
8. Даъвогар сифатсиз ёки бут бўлмаган маҳсулот (товар)ларнинг етказиб берилишидан келиб чиқувчи талабларни ва бошқа асослардан (масалан, камомаддан, нархлардаги тафовутдан) келиб чиқувчи талабларни, бу талаблар ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи)нинг битта ҳисоб-китоб ҳужжати бўйича маҳсулот етказиб бериши билан боғлиқ бўлган ҳолларда, битта даъво аризасида бирлаштиришга ҳақли.
9. Тегишли даражада сифатли бўлмаган маҳсулот (товар)ларнинг етказиб берилиши билан боғлиқ бўлган даъво талабларини асослаш учун даъво аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
- ИПКнинг 151-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар;
- маҳсулот (товар)лар етказиб бериш назарда тутилган шартнома, битим, контракт ёки қайд этиб ўтилган ҳужжатлардан тасдиқланган нусха;
- ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи)дан олинган, етказиб берилган маҳсулот (товар)лар сифатини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, сертификат, сифат тўғрисида гувоҳнома ва ҳ.к.);
- етказиб берилган маҳсулот (товар)ларнинг сифати ва бутлиги (комплектлиги) стандартлар, техник шартлар, намуналар (эталонлар)га, шунингдек шартномада назарда тутилган талабларга номувофиқлигини белгиловчи далолатнома; тижорат далолатномаси, агар транспортда амал қилувчи қоидаларга мувофиқ ана шундай далолатнома тузилган бўлса; қайта текшириш далолатномаси, агар ишлаб чиқарувчи томонидан унга қайтарилган маҳсулот (товар)лар белгиланган тартибда қайта текширишдан ўтказилган бўлса ва бу қайта текшириш далолатномаси даъвогарда бўлса;
- зарур ҳолларда етказиб берилган маҳсулот (товар) мувофиқ келиши керак бўлган стандартлар ёки техник шартлар ёхуд улардан тасдиқланган кўчирмалар, намуналар олиш далолатномаси ва лаборатория таҳлиллари;
- тўлов талабнома-топшириғи, аккредитив, етказиб берувчи (ишлаб чиқарувчи)нинг паттаси ёки унинг тегишли тартибда тасдиқланган нусхаси;
- даъво суммасининг асосли ҳисоб-китоби;
- маҳсулот (товар)лар нархи туширилганда ёки улар сифати бўйича пастроқ тоифага ўтказилганда уларнинг ҳақиқатда олинган сорт сифат бўйича кирим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- маҳсулот (товар)ларни темир йўл, сув ёки ҳаво транспорти билан етказиб беришда транспорт юк хати (коносамент), маҳсулот (товар)ларни автомобиль транспортида етказиб беришда товар-транспорт юк хати ёки қайд этиб ўтилган ҳужжатларнинг тегишли тартибда тасдиқланган нусхалари;
- олувчи – корхона жамоатчилик вакилига ёки бошқа корхона вакилига берилган гувоҳнома Ишлаб чиқариш-техник мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар ва халқ истеъмоли товарларини сифати бўйича қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага мос ҳолда берилган бўлиб, агар у маҳсулот (товар)ларни қабул қилиб олишда қатнашган ва шартнома шартларига кўра маҳсулот (товар)ни қабул қилиб олиш ҳам мазкур Йўриқномага мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлса;

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling