Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet154/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 220









2010 йил 19 ноябрь










Тошкент шаҳри



Мулк ҳуқуқини тан олишга оид ишларни кўришда иқтисодий судлар томонидан қонун ҳужжатлари қўлланилишининг
айрим масалалари тўғрисида


(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли ва 2016 йил
17 июндаги 299-сонли ва Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли, Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)

Иқтисодий судлар томонидан мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўллаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Иқтисодий судлар мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қатъий амал қилишлари лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
2. Конституциянинг 54-моддаси ва ФКнинг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир.
3. ФКнинг 182-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.
4. ФК 11-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида фуқаролик ҳуқуқлари ҳуқуқни тан олиш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. ИПК 26-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра иқтисодий суд мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги низоларни ҳал этади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
5. Агар мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш жараёнида мулк ҳуқуқини тан олиш жисмоний шахснинг ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган манфаатига таъсир этиши мумкинлиги аниқланса, ушбу даъво аризасини қабул қилиш ИПК
154-моддасининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади, бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилингандан сўнг аниқланса, суд иш юритишни ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
6. Иқтисодий судларнинг эътибори мулк ҳуқуқини тан олиш ва юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар бир-биридан процессуал жиҳатдан фарқ қилишига қаратилиши лозим.
Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларда низо мавжуд бўлиб, улар даъво тартибида кўрилади ва уларда тарафлар (даъвогар ва жавобгар), шунинг­дек лозим бўлганда учинчи шахслар ҳам иштирок этади.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги аризалар асосида қўзғатилади. Ушбу ишлар бўйича низо мавжуд бўлмаганлиги сабабли, улар аризачи ва лозим бўлганда манфаатдор шахслар иштирокида кўриб чиқилади. Бундай ишларда жавобгар бўлмайди.
7. Агар даъво аризасида мулк ҳуқуқини тан олиш сўралган бўлса-да, аммо унинг мазмунидан юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш талаби англашилса, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад қилади.
Судларнинг эътибори юридик аҳамиятга эга бўлган фактни аниқлаш билан боғлиқ ишларни кўришда аризачида мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг илгари мавжуд бўлганлиги, бироқ у йўқолган ва тиклаш мумкин бўлмаганлиги тегишли далиллар билан исботланган тақдирда мулкка эгалик ҳуқуқини эмас, балки мулкни аризачига эгалик ҳуқуқи асосида тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлганлик факти тасдиқланишига қаратилсин.



Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling