Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet156/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 234









2011 йил 1 декабрь










Тошкент шаҳри



Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида


(Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли, 2016 йил
17 июндаги 299-сонли ва Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли, Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш
ва қўшимчалар билан)

Ижара шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда мулк ижараси тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Мулк ижараси шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда судлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), «Ижара тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
2. Ижарага берувчининг ижарага олувчи билан муносабатларини тартибга солувчи асосий ҳужжат бўлиб ижара шартномаси ҳисобланади. Ижара шартномасининг шартларини баҳолашда судлар ФК 364-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланишини инобатга олишлари лозим.
3. Судлар эътиборга олишлари керакки, ФК 537-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ушбу моддада қайд этилган ижара объект­ларидан ташқари, бошқа истеъмол қилинмайдиган ашёлар ҳам ижара объекти бўлиши мумкин. Кўп маротаба фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, бунда ўзининг дастлабки кўринишини узоқ вақт давомида сақлаб қолувчи ва аста-секин яроқсиз ҳолга келувчи ашёлар истеъмол қилинмайдиган ашёлар деб тан олинади (маиший техника, мебель ва бошқалар).
4. ФКнинг 539-моддасига кўра, ижара шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Шундан келиб чиқиб, бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар ҳар бир ҳолатда шартномани талаб қилиб олишлари керак.
Судларнинг эътибори ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига қаратилсин. Бир йилдан кам муддатга тузилган бино ва иншоотларнинг ижара шартномалари бу қоидадан истисно ҳисобланади.
Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан, унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларни ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилади.
Шу билан бирга, судлар шуни назарда тутишлари лозимки, тарафлардан бири битимни давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортган ҳолда, иккинчи тараф ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишга мажбурлаш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
ФК 384-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш тўғрисидаги келишув ҳам, агар қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, шундай шаклда тузилади. Бундан келиб чиқиб, давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган кўчмас мулк ижараси шартномасини ўзгартириш ҳақидаги тарафларнинг келишуви ҳам шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланиб, рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги фуқаролик қонун ҳужжатларининг талаби иккиламчи ижара шартномасига ҳам татбиқ этилади.
5. ФК 538-моддасининг мазмунидан келиб чиқиб, мулкнинг эгаси ёхуд қонун ёки мулкдор томонидан мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ижарага берувчи бўлиши мумкин. Ижарага берувчини мулкдор эканлиги масаласини аниқлашда судлар мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи (эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, олди-сотди шартномаси, кадастр ҳужжатлари, транспорт воситасига техник паспорт ва бошқалар) ва ижарага берувчи ҳақиқатда ҳам мулкдор эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишлари лозим.
Судлар назарда тутишлари керакки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
102-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, давлат мулки фақат Қорақалпоғистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари шаклидаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари орқали ижарага берилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling