Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Мулкдан фойдаланганлик учун тўлов миқдори ва уни аниқлаш шартлари ижара шартномасида кўрсатилмаган бўлса, бундай шартнома тузилмаган ҳисобланади. Бундай ҳолларда, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари қўлланилади (ФКнинг 116-моддаси). Бундай ҳолатда, агар мулк ижарага олувчига шундай шартномага асосан берилган бўлса, ижарага берувчи мулкни қайтаришни ва ФКнинг 1023-моддасига асосан мулкдан фойдаланганлик ҳақини талаб қилишга ҳақли. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 10. Судларга тушунтирилсинки, ижара шартномаси ҳақиқий эмас деб топилганда, ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган оқибатлар қўлланилади ва тарафларнинг ҳар бири бошқасига шартнома бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб беришга мажбур. Ижарага олувчининг олган нарсаси мулкдан фойдаланишда ифодаланганлиги учун, у фойдаланганлик қийматини пул билан қайтариши шарт. Бунда фойдаланганлик қиймати ижара шартномасида белгиланган ижара ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб аниқланади, шартномада ижара ҳақининг миқдори назарда тутилмаган ҳолларда эса, фойдаланганлик қиймати ФКнинг 356-моддасига мувофиқ аниқланади. 11. ФК 551-моддасининг биринчи қисми ижарага берувчининг талаби бўйича суд томонидан мулк ижараси шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳолатлари рўйхатини ўз ичига олади. Ижара шартномасида ижарага берувчининг талаби билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам назарда тутилиши мумкин. Бироқ, назарда тутиш лозимки, ФК 551-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар рўйхати тарафлар келишувига биноан қисқартирилиши мумкин эмас. 11.1. Агар шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги талаб ФКнинг 551-моддасига асосан билдирилган бўлса, шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тартиби ҳақидаги махсус норма қўлланилади. Бунда назарда тутиш лозимки, ижарага берувчининг шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ҳақидаги талаби судга ижарага олувчига мажбуриятларни бажариш зарурлиги ҳақидаги ёзма огоҳлантириш юборилганидан кейингина берилиши мумкин. Мазкур талабни бажармаслик низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилмаслик деб баҳоланиши лозим. ФКнинг 552-моддаси ФКнинг 551-моддасидан фарқли равишда ижарага олувчининг зиммасига ижарага берувчига белгиланган муддатда мажбуриятни бажариш ёки шартнома шартларининг бузилишини бартараф этиш ҳақида ёзма огоҳлантириш юбориш мажбуриятини юкламайди, бундай ҳолатда ФК 384-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилади. 12. Судлар ФК 553-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, шартномани қайтадан тузилган деб тан олиш учун иккита шарт мавжуд бўлиши зарурлигини назарда тутишлари лозим: 1) шартноманинг муддати тамом бўлганидан кейин ҳам ижарага олувчи мулкдан фойдаланишни давом эттираётганлиги; 2) ижарага берувчи бунга эътироз билдирмаганлиги. Бундай ҳолда шартнома номуайян муддатга қайтадан тузилган ҳисобланади ва тарафлардан ҳар бири ФК 540-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган муддатда бошқа тарафни хабардор қилган ҳолда истаган вақтда ундан воз кечишга ҳақли. ФК 553-моддаси тўртинчи қисмининг номуайян муддатга ижара шартномасини тузишга тегишли қоидалари ФКнинг 546-моддасидаги иккиламчи ижара шартномасининг муддати ижара муддати билан чегараланиши ҳақидаги қоидаларни ҳисобга олган ҳолда иккиламчи ижара шартномасига нисбатан ҳам қўлланилади. 13. Судлар прокат ижаранинг бир тури сифатида қуйидаги хусусиятларга эга эканлигини назарда тутишлари лозим: 1) прокат шартномаси бўйича ижарага берувчилар сифатида фақат улар учун мол-мулкни ижарага бериш асосий тадбиркорлик фаолияти ҳисобланадиган хўжалик юритувчи субъектлар бўлиши мумкин; 2) прокат нарсаси фақатгина кўчар мулк бўлиши мумкин; 3) прокат шартномаси оммавий шартнома бўлиб, ижарага берувчи ФКнинг 358-моддаси талабларига мувофиқ унга мурожаат қилган ҳар қандай шахс билан шартнома тузишга мажбур ва бир шахсни бошқа шахсга нисбатан афзал кўришга ҳақли эмас. Ҳисобга олиш керакки, хўжалик юритувчи субъект оммавий шартномани тузишдан асоссиз бош тортганда, ижарага олувчи шартномани тузишга мажбурлаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. 13.1. Прокат шартномаси ёзма шаклда тузилади, бунда шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш ёки нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди. 13.2. ФК 559-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади. Судлар назарда тутишлари зарурки, ФК 540-моддасининг учинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, бир йилдан ортиқ муддатга тузилган прокат шартномаси бир йил муддатга тузилган деб ҳисобланади. 13.3. ФК 559-моддасининг иккинчи қисмига кўра, прокат шартномаларига нисбатан мулк ижараси шартномасини номуайян муддатга қайтадан тузиш ва ижарага олувчининг мулк ижараси шартномасини қайтадан тузишга имтиёзли ҳуқуқи ҳақидаги қоидалар қўлланмайди. Судлар ҳисобга олишлари лозимки, бу қоидадан айнан шу ижарага берувчи билан янги муддатга прокат шартномасини тузиш имконияти йўқлиги келиб чиқмайди, бироқ бу ҳолатда шартнома умумий асосларда тузилади. 13.4. Прокат шартномаларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда судлар эътиборга олишлари лозимки, ФКнинг 237-моддасида белгиланган қоидадан истисно тариқасида, ФК 559-моддасининг учинчи қисмида ижарага олувчининг прокат шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришни истаган вақтда рад этишга ҳақлилиги назарда тутилган. Ушбу қоидадан келиб чиқиб, ижарага олувчининг прокат шартномасини бажаришни рад этиши уни ижарага берувчи томонидан сўзсиз қабул қилинишига олиб келади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling