Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet161/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
4. ИПКнинг 29-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ёки келиб чиқиши мумкин бўлган ҳамда иқтисодий судга тааллуқли бўлган низо тарафларнинг келишувига биноан иқтисодий суд қарор чиқаргунга қадар ҳакамлик судига кўриш учун топширилиши мумкин.
Бунда тарафларнинг келишуви деганда Қонуннинг 12-моддасида назарда тутилган ҳакамлик битими тушунилади.
Агар тарафларнинг низони ҳакамлик судига кўриш учун топшириш тўғрисидаги келишуви мавжуд бўлиб, ҳакамлик судига мурожаат қилиш имконияти йўқолмаган бўлса ва агар ишнинг хўжалик судида кўрилишига қарши бўлган жавобгар биринчи аризасидан кечиктирмай низони мазмунан ҳал этишни ҳакамлик судига топшириш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилса, иқтисодий суд даъвони кўрмасдан қолдиради.
Бунда «биринчи ариза» деганда жавобгарнинг ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар низо моҳияти бўйича баён қилган ёзма ёки оғзаки фикрини тушуниш лозим.
5. ИПКнинг 28 ва 29-боблари ҳамда Қонуннинг 7 ва 8-бобларига мувофиқ, судга ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан фақат ҳакамлик муҳокамаси тарафлари, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза билан эса, ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тараф мурожаат қилади.
Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, ҳакамлик суди ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган бўлса, ушбу шахслар бундай ҳал қилув қарори устидан ИПК 223-моддасининг иккинчи қисмига асосан ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида иқтисодий судга ариза беришлари мумкин.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 284-сонли қарори таҳририда.)­
5.1. Судларга тушунтирилсинки, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳакамлик суди фойдасига ундириш талаби ИПКнинг 29-бобида белгиланган қоидалар асосида кўриб чиқилмайди.
Шу боис, низони ҳакамлик судида ҳал қилишда тарафлар томонидан тўланиши лозим бўлган харажатларни тўлаш ҳакамлик суди томонидан кечиктирилган тақдирда, ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳакамлик муҳокамасининг тегишли тарафидан ушбу харажатларни ундиришни сўраб ваколатли судга умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли.
6. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қабул қилинган жойдаги иқтисодий судга, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза эса ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёки қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ёхуд, агар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса, унинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади.
Бундай тоифадаги ишлар бўйича ИПКнинг 38-моддасида белгиланган шартнома бўйича судловга тегишлилик тўғрисидаги қоида қўлланилмайди.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
7. Судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишлар алоҳида тоифадаги ишлар ҳисобланади. Агар аризани қайтариш ёки қабул қилишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаса, судлар аризани иш юритишга қабул қилишлари, унга тегишли рақам беришлари ҳамда ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқаришлари лозим.
Ҳакамлик муҳокамаси тарафлари суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида суднинг ажрими орқали хабардор қилинади. Ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат билан юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги 284-сонли қарори таҳририда.)­
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатда, агар иш бўйича тақдим қилинган ҳужжатлар (далиллар) етарли деб ҳисобланса, суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқади.
8. Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ИПКнинг 164-моддасида белгиланган муддатлар қўлланилади.
9. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳамда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалар бўйича давлат божи Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг иловасида келтирилган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига мувофиқ ундирилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling