Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet163/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
13. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни ИПКнинг 224-моддаси талабларига мос келиши ва унга ушбу моддада назарда тутилган ҳужжатлар, шу жумладан почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам илова қилиниши лозим. Ушбу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 155-моддасига мос ҳолда қайтарилади. Аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилгандан кейин иқтисодий судга умумий тартибда бундай ариза билан қайтадан мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
14. Судларга тушунтирилсинки, манфаатдор шахс томонидан ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза ИПКнинг 29-боби талабларига риоя этилган ҳолда умумий тартибда берилганда, бундай аризани ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётганлиги асос қилиниб, қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш мумкин эмас.
15. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар мавжуд бўлса, бекор қилинади. Бунда исботлаш мажбурияти ҳал қилув қароридан норози бўлиб ариза берган тарафнинг зиммасига юклатилади. Шу билан бирга, агар ИПКнинг 226-моддасида кўрсатилган асослар иқтисодий суд томонидан аниқланган тақдирда ҳам, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори бекор қилинади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
15.1. Судлар ҳакамлик битимини қонунда назарда тутилган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш учун унинг бундай битимларга қўйилган талабларга мувофиқлигини текширишлари лозим. Хусусан, унинг ёзма шаклда тузилганлигига, шартноманинг таркибий қисми бўлган шартнома шарти ёки алоҳида битим тарзида расмийлаштирилганлигига, ҳакамлик битими, агар у ҳакамлик битими тарафлари томонидан имзоланган ҳужжатда ифодаланган бўлса ёки бундай битимни қайд этишни таъминловчи электрон ёхуд бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда хатлар ёки хабарлар алмашиш йўли билан тузилган бўлса, ёзма шаклда тузилган ҳисобланишига эътибор қаратилиши зарур.
Ҳакамлик битимида ҳакамлик битими тарафлари ўртасида келиб чиққан ёки келиб чиқиши мумкин бўлган барча ёхуд маълум бир низолар ҳакамлик судида кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги қоида, шунингдек агар низо доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик суди ҳал қилувига топшириладиган бўлса, мазкур ҳакамлик судининг номи кўрсатилиши лозим. Ушбу талабларга риоя қилинмаган тақдирда, битим Қонуннинг 12 ва
13-моддаларига мувофиқ ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Шунингдек, ҳакамлик битимида ҳакамлик судьяларининг сони, ҳакамлик муҳокамаси ўтказиладиган жой ва тил, ҳакамлик муҳокамасининг қўлланиладиган қоидалари, низони кўриб чиқиш муддати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилиши мумкин.
Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, Қонун 9-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ҳакамлик судлари фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи низоларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келувчи иқтисодий низоларни ҳал этади. Шу боис, низосиз ҳуқуқий муносабат юзасидан тузилган ҳакамлик битими ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
15.2. Судларга тушунтирилсинки, ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳал қилув қарори бекор қилинганда иқтисодий суд ўзининг ажримида манфаатдор шахс ҳакамлик битими билан қамраб олинмаган масала бўйича ваколатли судга мурожаат қилишга ҳақли эканлигини кўрсатиши мумкин.
15.3. ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишда ҳакамлик судьясига қўйиладиган талабларга риоя этилганлиги; ҳакамлик судининг таркиби Қонунда кўрсатилган тартибда шакллантирилганлиги; ҳакамлик судьяси рад этилган бўлса, рад этилган ариза Қонунда кўрсатилган тартибда ҳал этилганлиги; ҳакамлик муҳокамаси қоидалари қонун ҳужжатлари асосида белгиланганлиги текширилиши зарур.
15.4. ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида кўрсатилган асос бўйича ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги талаб билдирилганда, судлар ҳакамлик суди низони Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, яъни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган бошқа қонун ҳужжатлари асосида ҳал қилганлигини текширишлари лозим. Агар низо ҳакамлик суди томонидан чет давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинган бўлса, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК
226-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига асосан бекор қилинади.
15.5. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ИПК 226-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида кўрсатилган асос бўйича фақат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси тарафларидан қайси бирига қарши қабул қилинган бўлса, ўша тарафнинг аризаси бўйича бекор қилиниши мумкин. Яъни, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори фойдасига ҳал қилинган тараф ҳакамлик судьяларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисида ёки ҳакамлик суди мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинмаганлигини ҳамда шу сабабли, у ҳакамлик судига ўз тушунтиришларини тақдим эта олмаганлигини исботловчи далиллар берилган тақдирда ҳам, ҳал қилув қарори ушбу асос бўйича иқтисодий суд томонидан бекор қилиниши мумкин эмас.
15.6. Ҳакамлик суди томонидан кўриб чиқилган низо Қонунга мувофиқ, ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмаслиги иқтисодий суд томонидан аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақидаги аризада баён этилган ёки этилмаганлигидан, шунингдек мазкур ҳолатни исботловчи далил тарафлар томонидан тақдим этилган ёки этилмаганлигидан қатъи назар, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади.
Маъмурий, оила ва меҳнат муносабатларидан келиб чиқадиган низолар, хусусан, давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги; ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бош­қа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги; давлат рўйхатига олишни рад этганлик ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлик устидан берилган шикоят; агар қонунда сўзсиз (акцептсиз) тартибда жарима ундирилиши назарда тутилмаган бўлса, назорат қилувчи органлар томонидан ташкилотлар ва фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги; назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларининг талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш тўғрисидаги низолар; ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш; юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги ер билан боғлиқ низолар; мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги низолар ва бошқа шу каби аризалар ҳакамлик суди муҳокамаси предмети бўла олмайди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling