Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet165/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
20. Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги ариза судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда берилганда, унинг шакли ва мазмунига қўйилган талабларга риоя этилмаганда ёки унга қонунда назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинмаганда, у ИПКнинг 155-моддасида назарда тутилган қоидаларга биноан қайтарилади. Ишни кўриш вақтида аризанинг судловга тегишлилик қоидалари бузилган ҳолда иш юритишга қабул қилинганлиги аниқланса, иш ИПКнинг 39-моддасига асосан тегишли иқтисодий судга ўтказилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
21. Иқтисодий судлар назарда тутишлари лозимки, агар ҳакамлик судида юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиал ёки ваколатхонага нисбатан ёхуд жисмоний шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида низо кўриб чиқилган бўлиб, бундай ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги иқтисодий судга ариза берилганда, ИПКнинг 25-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда бундай аризани қабул қилиш ИПК 154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мос ҳолда рад этилади. Агар ариза иш юритишга қабул қилинган бўлса, иш юритиш ИПК 110-моддасининг 1-бандига мувофиқ тугатилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
22. Иқтисодий судлар ИПК 230 “Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби”, 231 “Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини беришни рад этиш асослари”, 232 “Иқтисодий суднинг ҳакамлик суди ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги иш бўйича ажрими” – моддаларини амалиётда қўллашда мазкур қарорнинг 2–4, 7–11, 15 ва
16-бандларида берилган тушунтиришларга асосланиши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
23. Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриш жараёнида ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори қисман ижро этилганлиги аниқланса ва ижро варақасини беришни рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаса, ажрим ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг ижро этилмаган қисми бўйича чиқарилади. Бунда ҳакамлик суди ҳал қилув қарорининг қисман ижро этилганлигини тасдиқловчи далиллар судга манфаатдор шахс томонидан тақдим этилади.
24. Судлар шуни назарда тутишлари керакки, ҳакамлик суди ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Келишув битимининг шартлари ҳакамлик муҳокамаси тарафлари томонидан ихтиёрий равишда ижро этилиши лозим.
Келишув битими шартларининг ихтиёрий ижро этилмаганлиги манфаатдор тарафнинг аризаси бўйича ваколатли суд томонидан ижро варақаси бериш учун асос бўлади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризани кўриш жараёнида келишув битимини тузишга йўл қўйилмайди.
Судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини ижро этиш босқичида тузилган келишув битими ижро ҳужжатини берган суд томонидан тасдиқланади.
25. Иқтисодий суднинг ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича чиқарилган ажрими дарҳол ижро этилади. Шу боис, ажрим асосида иқтисодий суд ижро варақасини беради.
Ундирувчининг электрон манзили мавжуд бўлган тақдирда, судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклидаги ижро варақаси ахборот тизими орқали юборилиши мумкин.
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 25 феврал­даги 292-сонли қарори таҳририда.)
26. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани иқтисодий суд томонидан кўриб чиқилиши алоҳида тоифадаги иш ҳисобланмайди. Аммо, бундай ариза иқтисодий судга тақдим этилганда, суд уни иш юритишга қабул қилиши ва ишга алоҳида рақам бериши лозим.
Иқтисодий судларга тушунтирилсинки, ҳакамлик судида кўриб чиқилаётган даъвони таъминлаш ҳақидаги ариза ҳакамлик муҳокамаси тарафи томонидан ҳакамлик суди жойлашган ердаги ёки қарздор давлат рўйхатидан ўтган жойдаги ёхуд агар қарздор давлат рўйхатидан ўтган жой номаълум бўлса қарздорнинг мол-мулки турган жойдаги иқтисодий судга берилади ва ИПКнинг 93–100-моддаларида назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Ҳакамлик суди томонидан даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари ҳакамлик муҳокамаси тарафининг аризасига биноан иқтисодий суд томонидан ИПК 99-моддасининг бешинчи қисми ва Қонун
32-моддасининг олтинчи қисмига асосан суд мажлиси ўтказилмасдан бекор қилинади.







Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling