Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet168/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
10. ИПК 139-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза учун судга даъво аризаси билан умумий тартибда мурожаат қилинганда низолашилаётган сумма асосида ҳисоблаб чиқилган ставканинг эллик фоизи миқдорида давлат божи тўланади.
Солиқ кодексининг 330-моддасига асосан, иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризалар бўйича ҳам давлат божини тўлашдан озод этиладилар.
10.1. ИПК 139-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, ундирувчи тўлаган давлат божи ундирувчи томонидан қарздорга умумий тартибда даъво аризаси берилганда тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига ўтказилади.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда, давлат божини қайтариш масаласи кредиторнинг аризасига асосан ҳал этилади. Бундай ҳолда суд кредиторнинг даъво билан умумий тартибда мурожаат қилган ёки қилмаганлигини аниқлаши лозим.
Агар кредитор томонидан умумий тартибда даъво аризаси тақдим этилган бўлса, давлат божи тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади, акс ҳолда тўланган давлат божи қайтарилади.
10.2. Солиқ кодекси 337-моддаси йигирма бешинчи қисмининг мазмунига кўра, суд буйруғи бекор қилинган тақдирда, кредитор томонидан тўланган давлат божи қайтарилмайди. Кредитор томонидан судга умумий тартибда даъво аризаси берилган тақдирда, у тўланиши лозим бўлган давлат божи ҳисобига олинади, мурожаат қилинмаган тақдирда эса, тўланган давлат божи бўйича харажат унинг зиммасида қолдирилади.
10.3. Судлар инобатга олишлари лозимки, кредитор томонидан олдиндан давлат божи тўланмасдан тақдим этилган ариза бўйича берилган суд буйруғи бекор қилинганда, қарздордан ундирилган давлат божи унинг аризасига асосан қайтарилади.
10.4. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш ИПК
154-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан рад этилганда, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 5, 6 ва 7-бандларига асосан қайтарилганда, шунингдек суд буйруғини бериш ИПК 144-моддасининг биринчи қисмига асосан рад этилганда, кредитор томонидан тўланган давлат божи қарздорга нисбатан умумий тартибда кредитор томонидан даъво тақдим этилганда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Агар кредитор судга даъво аризаси билан мурожаат қилмаган бўлса, давлат божи фақат Солиқ кодексининг 342-моддасида назарда тутилган ҳолларда қайтарилади.
11. Агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинмаган бўлса, ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мос ҳолда қайтарилади.
12. Судлар инобатга олишлари керакки, агар суд буйруғи берилгунга қадар кредитордан суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ёки талабдан воз кечиш ҳақида ариза берилган бўлса, суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ИПК 141-моддаси биринчи қисмининг 7-бандига асосан қайтарилади.
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилганлиги кредиторнинг судга бундай ариза билан қайта мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
13. Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши мумкин.
14. ИПК 142-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор унга суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг кўчирма нусхаси топширилган пайтдан бошлаб ўн кунлик муддатда судга кредитор талабларига қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли.
ИПКнинг 142-моддасида қарздор эътирозининг шакли ва мазмунига нисбатан муайян талаблар белгиланмаганлиги сабабли у эркин шаклда баён этилиши мумкин. Бироқ эътирозда аризадаги талабга муносабат билдирилган бўлиши керак. Эътироз судга электрон ҳужжат тарзида ҳам юборилиши мумкин.
Судлар инобатга олиши лозимки, ИПК 142-моддасининг биринчи қисмида белгиланган ўн кунлик муддат суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг нусхаси қарздорга топширилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар аризанинг нусхаси топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатда бундай сана кўрсатилмаган бўлса, ўн кунлик муддат ушбу ариза судга келиб тушган кундан бошлаб ҳисобланади.
ИПК 143-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд буйруғи кредитор томонидан аризанинг кўчирма нусхаси қарздорга топширилган кундан эътиборан ўн кун ўтгач берилади.
Судларга тушунтирилсинки, агар суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза ёзма фикрни тақдим этиш учун берилган ўн кунлик муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган бўлса, суд буйруғи ариза судга келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмасдан берилади.
Судларнинг эътибори ИПК 142-моддасининг иккинчи қисми мазмунига мувофиқ суд буйруғи, агар қарздор аризадаги талаб билан рози бўлса, ариза нусхаси қарздорга берилган кундан ўн кунлик муддат ўтмасдан ҳам берилиши мумкинлигига қаратилсин. Бундай ҳолатда суд буйруғи қарздорнинг аризадаги талабга ёзма розилиги келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмасдан берилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling