Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори таҳририда.)
Ўтказиб юборилган даъво муддатини тиклаш масаласи ФКнинг 159-моддасида кўрсатилган тартибда ҳал этилади. 16. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 56-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи инвесторларнинг, қимматли қоғозлар эгаларининг, давлатнинг манфаатларини кўзлаб судда даъво қўзғатишга ҳақли. Шу муносабат билан судларга тушунтирилсинки, ваколатли давлат органининг даъво аризасида кимнинг манфаати кўзланаётганлиги кўрсатилиши шарт. Даъво аризасида у кимнинг манфаатини кўзлаб берилаётганлиги кўрсатилган бўлмаса, даъво аризаси ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан қайтарилади. Агар даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган бўлса, у кўрмасдан қолдирилиши лозим. (Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори таҳририда.) 17. Акциядорлик жамиятининг бошқарув органлари (умумий йиғилиш, кузатув кенгаши, ижроия органи) қарорларини тўлиқ ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъволар бўйича жавобгар бўлиб ушбу бошқарув органлари эмас, балки жамиятнинг ўзи ҳисобланади. Даъво аризасида жавобгар сифатида муайян бошқарув органи кўрсатилганлиги даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёхуд ИПКнинг 45-моддасида белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда жавобгарни алмаштириш учун асос бўлади. Масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг бошқарув органлари қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида берилган даъво аризаларини иш юритишга қабул қилиш масаласи ҳам худди шу тартибда ҳал этилади. 18. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 32-моддасининг саккизинчи қисмига кўра, жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш ёки жамиятни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган тақдирда, унинг акциядорлари, кредиторлари, шунингдек ваколатли давлат органлари жамиятни суд тартибида тугатишни талаб қилишга ҳақли. Бунда судлар шуни эътиборга олишлари керакки, ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига мувофиқ, жамиятни тугатиш ҳақидаги акциядорларнинг талаблари иқтисодий судга тааллуқлидир. Жамиятнинг кредиторлари, шунингдек давлат томонидан ваколат берилган органларнинг бундай талабларининг тааллуқлилиги масаласи эса умумий асослар бўйича ҳал этилиши лозим. 19. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, иштирокчини жамиятдан чиқариш талаби билан судга фақат жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари мурожаат қилишлари мумкин. Бунда судлар эътиборга олишлари лозимки, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган битта иштирокчи ҳам, жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг камида ўн фоизини ташкил этадиган бир нечта иштирокчи ҳам бундай талаб билан судга мурожаат қилиши мумкин. Бир нечта иштирокчи судга мурожаат қилганда даъво аризаси ушбу иштирокчиларнинг барчаси ёки уларнинг вакили (вакиллари) томонидан имзоланган бўлиши керак. Бунда даъвогар (даъвогарлар) улушининг миқдори белгиланган тартибда тасдиқланган таъсис ҳужжатлари асосида аниқланади. Агар даъвогар иштирокчининг улуши ёки бир нечта иштирокчиларнинг жами улушлари жамият устав фонди (устав капитали)нинг ўн фоизидан кам бўлса ёхуд даъво аризаси жамиятнинг ўзи томонидан берилган бўлса, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим. Судлар ушбу тоифадаги ишларни кўришда жавобгар ўз мажбуриятларини қўпол бузаётганлиги, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётганлиги ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётганлиги ҳолатлари мавжудлигини аниқлашлари лозим. 20. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига асосан, жамият бошқарув органининг қарори ушбу қарорни қабул қилиш бўйича овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг даъвоси билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Судлар шуни эътиборга олишлари керакки, йиғилишда иштирок этиб, низоли масала юзасидан қабул қилинган қарорни ёқлаб овоз берган шахс ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга мурожаат қилганда, унинг талабини қаноатлантириш рад этилиши лозим, иштирокчининг алдаш, зўрлик, қўрқитиш таъсирида овоз берганлиги ҳоллари бундан мустасно. 20.1. Жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонун ҳужжатларига зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонун ҳужжатлари ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 20.2. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмига кўра, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра, суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Бунда икки ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса, у қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланади. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасида белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланади ва у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Ушбу муддатнинг ўтказиб юборилганлиги сабаблари даъвогарнинг илтимосномасига асосан суд томонидан узрли деб топилиб, ФКнинг 159-моддасига мувофиқ тикланиши мумкин. Қайд этилган даъво муддати масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият кузатув кенгашининг, жамият яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органининг, жамият коллегиал ижро этувчи органининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар бўйича қўлланилмайди. Бундай даъволарга нисбатан суд томонидан умумий даъво муддати қўлланилиши мумкин. 20.3. Судлар масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишларни кўришда ишнинг барча ҳолатларини тўлиқ ўрганишлари, даъвогарнинг овози овоз бериш натижаларига қай даражада таъсир кўрсата олиши мумкинлигини аниқлашлари лозим. Агар ариза берган жамият иштирокчисининг овози овоз бериш натижаларига таъсир кўрсата олиши мумкин бўлмаса ва (ёки) йўл қўйилган қоидабузарлик жиддий бўлмаса ва (ёки) қарор жамиятнинг ана шу иштирокчисига зарар етказмаган бўлса, суд ишнинг барча ҳолатларини ҳисобга олиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиши мумкин. 21. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига кўра, жамият иштирокчиси «...жамият бошқа иштирокчиларининг розилигидан қатъи назар, ушбу қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда исталган вақтда жамиятдан чиқишга... ҳақли». Шу муносабат билан эътиборга олиш керакки, иштирокчи томонидан жамиятга нисбатан берилган ўзини жамиятдан чиқариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилинганда, бундай талабни қаноатлантириш рад қилинади. 22. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 22-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият ундан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт. Жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган иштирокчининг ўз улушини масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятдан ундириш тўғрисидаги талаблар бўйича ишларни кўришда судлар назарда тутишлари керакки, жамият киритилган мол-мулкни натура шаклида беришга рози бўлмаган ҳолда, иштирокчи жамият устав фондига улуш сифатида айнан ўзи киритган мол-мулкини талаб қилишга ҳақли эмас, шу сабабли бундай талабни қаноатлантириш рад этилади. 22.1. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 15-моддасининг бешинчи қисмига кўра, жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган иштирокчи томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капитали) ҳисса тариқасида фойдаланиш учун берилган мол-мулк, агар таъсис ҳужжатида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, у қанча муддатга берилган бўлса, шунча муддат давомида жамият фойдаланишида қолаверади. Судларга тушунтирилсинки, иштирокчининг у томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капитали) ҳисса сифатида фойдаланиш учун киритилган мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги даъво талаби, агар мулкдан фойдаланиш муддати тугаган бўлса, қаноатлантирилиши лозим, агар таъсис ҳужжатида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса. 22.2. «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 22-моддасининг тўққизинчи қисмига кўра, улуш (улушнинг бир қисми) жамиятга ўтган пайтдан эътиборан бир йил ичида, агар жамиятнинг уставида камроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, жамият улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қийматини тўлаши ёки худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт. Судлар инобатга олишлари керакки, агар жамият уставида улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш ёки худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериш учун бир йилдан камроқ муддат белгиланган бўлса, бу ҳолда уставда кўрсатилган муддат қўлланилади. Агар жамият уставида бир йилдан кўпроқ муддат кўрсатилган бўлса, бу ҳолда «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 22-моддасининг тўққизинчи қисмида белгиланган муддат қўлланилади. Назарда тутиш керакки, жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчида ўз улуши қийматини суд тартибида ундириш ҳуқуқи қонунда ёки жамият уставида белгиланган муддат ўтганидан сўнг вужудга келади. Агар жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчи ушбу муддатлар ўтмасдан судга мурожаат этса, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим. Ушбу асос билан даъво талабининг рад этилганлиги, мажбуриятни бажариш муддати келгач, даъвогарнинг айни даъво талаби билан судга қайтадан мурожаат қилишига тўсқинлик қилмайди. 22.3. Жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчининг улуши чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланишини инобатга олиб, ишдаги ҳужжатлардан улуш қийматини аниқлаш имконияти бўлмаганда ёки ушбу масала юзасидан низо вужудга келганда тарафларнинг илтимосига асосан улуш қиймати экспертиза тайинлаш йўли билан аниқланиши керак. Судлар шуни алоҳида эътиборга олишлари лозимки, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмунига кўра, улуш қиймати экспертизани тайинлаш йўли билан аниқланганда, эксперт олдига иштирокчи улушининг бозор баҳосидаги қиймати эмас, балки улушнинг жамият бухгалтерия ҳисоботларидаги маълумотлар бўйича қийматини аниқлаш тўғрисида савол қўйилиши лозим, чунки қонун ҳужжатларида иштирокчининг улуши бозор баҳосида тўланиши назарда тутилмаган, бундан чет эллик инвестор бўлган иштирокчи мустасно. 22.4. “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 56-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, чет эллик инвестор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонадан чиқиб кетган ёки бу корхона тугатилган тақдирда, корхона мол-мулкидаги ўз улуши пул ёки бозор баҳосига мувофиқ равишда товар шаклида қайтарилиши ҳуқуқини олади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling