Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet184/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарори таҳририда)
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Биринчи инстанция суди томонидан қабул қилинган суд ҳужжати юқори инстан­ция суди томонидан бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инс­танция судига юборилган тақдирда, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза умумий тартибда берилиши мумкин.
10. Даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади (ФК 153-моддасининг учинчи қисми).
Даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво рад қилинган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида низодаги тараф даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берганлигини баён қилиши ва ушбу муддат ўтганлигини асослаши керак.
11. ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ФК ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Шунинг учун билдирилган талаб бўйича даъво муддатини ҳисоблашда шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини қачон билган ёки билиши лозим бўлган кунни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Муайян ижро муддатига эга бўлган ёки ижро этиш муддати белгиланмаган ёхуд талаб қилиш пайти ижро этиш муддати билан белгиланган, шунингдек регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддатининг ўта бошлаши пайти ФК 154-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида белгиланган.
11.1. Даъво муддати узилишини аниқлашда даъво ким томонидан, яъни ҳуқуқи бузилган шахснинг ўзи ёки унинг манфаатида даъво тақдим этган шахс (прокурор, давлат органи ёки бошқалар) томонидан тақдим этилганлигининг аҳамияти йўқ.
11.2. Мажбуриятдаги шахсларнинг ўзгариши (ФКнинг 155-моддаси) даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб келмаслигини судлар инобатга олиши лозим.
Тугатилаётган юридик шахснинг тугатиш комиссияси (тугатиш бошқарувчиси) томонидан билдирилган талаблар бўйича даъво муддати, тугатиш комиссия­си (тугатиш бошқарувчиси) тайинланган кундан эмас, балки тугатилаётган юридик шахснинг ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Янги тайинланган (сайланган) юридик шахс раҳбари томонидан даъво муддатини ўта бошлаши у тайинланган (сайланган) кундан бошлаб ҳисобланиши лозимлиги ҳақида важ билдирилганда ҳам худди шу қоида татбиқ этилади.
12. Судларга тушунтирилсинки, ФК 156-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши учун асос бўлувчи ҳолатлар қатъий­дир ва уни кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди, ФК 158-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар тарафларнинг келишувида даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши учун бошқа ҳолатлар кўрсатилган бўлса, уларга мазкур қарорнинг 6-банди қоидалари қўлланилади.
13. ФКнинг 157-моддасига кўра, даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса янги муддатга қўшилмайди.
Даъво муддати ўтишининг узилиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, судлар мажбур шахснинг даъвони тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериши лозим.
13.1. Судлар даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво аризаси тақдим этилиши билан узилишини инобатга олиши лозим.
13.2. Даъво аризаси судга тақдим этилган ёки алоқа ташкилотига топширилган ёхуд электрон шаклда юборилган кун даъво аризаси тақдим этилган кун ҳисобланади ва шу кундан бошлаб даъво муддатининг ўтиши узилади.
13.3. Мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлари қуйидагилар бўлиши мумкин: мажбуриятнинг бир қисми бажарилганлиги (қарзнинг бир қисми тўланганлиги); таққослаш далолатномаси тузилганлиги; банкдаги ҳисоб рақамга қўйилган тўлов талабномасининг акцептланиши; қарз тан олинганлиги аниқ баён этилган хат-хабар ёки маълумотларнинг берилганлиги ва ҳ.к.
Судлар қарз тан олинганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар мажбур шахснинг ваколатли вакили томонидан амалга оширилган бўлиши лозимлигига эътибор қаратишлари лозим. Мажбур шахснинг ваколатли вакили деганда, ФКнинг 10-бобида белгиланган тартибда ваколати расмийлаштирилган шахс тушунилади. Агар бундай ҳаракатлар ваколатсиз шахс томонидан амалга оширилган бўлса, унинг ҳаракатлари қарзни тан олиш деб баҳоланмаслиги лозим. Судлар инобатга олишлари керакки, мажбур шахснинг қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатлар даъво муддати даврида амалга оширилган бўлиши лозим. Агарда бундай ҳаракатлар даъво муддати ўтгандан кейин амалга оширилган бўлиб, низони кўриш пайтида жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраса, суд даъво муддатини қўллайди.
14. Инобатга олиш лозимки, суд томонидан даъво аризасини қабул қилиш рад этилганда (ИПКнинг 154-моддаси), даъво аризаси қайтарилганда (ИПКнинг 155-моддаси), суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қабул қилиш рад этилганда (ИПКнинг 140-моддаси), суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза қайтарилганда (ИПКнинг 141-моддаси), шунингдек суд буйруғини бериш рад этилганда (ИПКнинг 144-моддаси) даъво муддатининг ўтиши узилмайди. Даъво аризаси (ариза) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилганда ва у суд томонидан қабул қилингандагина даъво муддатининг ўтиши узилади.
Даъво аризасини қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш, суд буйруғи беришни рад этиш ҳақидаги ажрим юқори инстанция суди томонидан бекор қилинган тақдирда, даъво муддатининг ўтиши даъво аризаси (ариза) дастлаб берилган кундан бошлаб узилган ҳисобланади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling