Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ҚАРОРИ
Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли, 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатини қўллашга оид нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 1. Фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашда иқтисодий судлар (бундан буён матнда судлар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиши лозим. 2. ФК 2-моддасининг олтинчи қисмига кўра, бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонун ҳужжатлари қўлланилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Судлар инобатга олиши лозимки, ушбу қоида даъво муддатига оид қонун ҳужжатларини қўллашда ҳам татбиқ этилади. 3. ФКнинг 149-моддасига кўра, даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Судлар қонун ҳужжатларида ёки шартномада белгиланган талабнома бериш муддати даъво муддати ҳисобланмаслигига эътибор бериши лозим. Талабнома бериш муддати бу низони судгача ҳал қилиш тартиби ҳисобланади. Хусусан, акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги талаби бўйича («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддаси), темир йўлда юк ташишда юк ташувчига нисбатан билдириладиган талаблар бўйича (Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставининг 152-банди), йўловчилар ва багажни ташиш бўйича юзага келадиган низолар (Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 124 ва 125-моддалари, Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларининг 124, 125-бандлари) бўйича талабнома бериш тартиби ўрнатилган. 4. Судлар инобатга олишлари лозимки, ФКнинг 150-моддасида кўрсатилган уч йиллик даъво муддати, қонун ҳужжатларида ушбу муддатга қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган, шунингдек даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблардан ташқари, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган барча талабларга нисбатан татбиқ этилади. 5. Айрим турдаги талаблар учун қонун ҳужжатларида умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. Хусусан, юк ташиш шартномасидан келиб чиқадиган (ФКнинг 724-моддаси), масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддаси), эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш, эмиссиявий қимматли қоғозларнинг чиқарилишини, эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштириш жараёнида тузилган битимларни ҳақиқий эмас деб топиш («Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 62-моддаси), темир йўл Уставидан келиб чиқадиган даъволар бўйича (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставининг 155, 156-бандлари) махсус даъво муддатлари белгиланган. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ФКнинг 152 – 162-моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади. 6. ФК 152-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддатлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас. Шу муносабат билан судлар инобатга олиши керакки, ишни кўриш жараёнида даъво муддатлари ва уларни ҳисоблаш тартиби ишда иштирок этувчи шахсларнинг келишуви билан ўзгартирилганлиги аниқланса, бундай келишув ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади ҳамда суд томонидан инобатга олинмайди. Бу ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилиши керак. 7. Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби, даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади (ФКнинг 153-моддаси). Шунинг учун даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни судда кўриш учун тайёрлаш пайтида даъво аризасида билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги аниқланса, бу ҳолат даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ёки уни қайтариш учун асос бўлмаслиги инобатга олиниши лозим. 8. ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Аризанинг оғзаки билдирилганлиги албатта муҳокама қилиниши ва бу ҳақида суд мажлиси баённомасида кўрсатилиши керак. 8.1. Судларга тушунтирилсинки, даъво аризаси юзасидан берилган фикр-мулоҳазада билдирилган талаб бўйича даъво муддати ўтганлиги билан бир қаторда бошқа асослар ҳам кўрсатилиб, билдирилган талабни қаноатлантиришни рад этиш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ёки иш юритишни тугатиш масаласи қўйилган бўлса ҳам, уни даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза сифатида қабул қилиш лозим. 8.2. Даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани беришга жавобгар ҳақли. Агар бундай ариза ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан берилган бўлса, у инобатга олинмаслиги керак. Дастлабки даъво талабига нисбатан қарши даъво билдирилган тақдирда, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза дастлабки даъво бўйича даъвогар ҳисобланган шахс томонидан ҳам берилиши мумкин. 8.3. Судлар инобатга олиши лозимки, агар ишда бир нечта жавобгар иштирок этаётган бўлиб, улардан қайси бири даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берса, даъво муддати фақат ўша шахсга нисбатан қўлланилади. 8.4. Агар битта даъво аризасида бир нечта мустақил талаб билдирилган бўлиб, уларнинг баъзилари бўйича даъво муддати ўтган, баъзилари бўйича ўтмаган бўлса, даъво муддати ўтмаган талаблар бўйича даъво муддати ўтганлигини асос қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш мумкин эмас. 8.5. Даъво муддати ўтганлиги ҳақида низодаги тарафнинг (жавобгарнинг) аризасини кўриб чиқишда биринчи инстанция суди даъво муддати ўтмаганлиги ёки талаб бўйича даъво муддати қўлланилмаслигини аниқласа ёхуд даъво муддати тикланиши (даъвогарнинг аризасига мувофиқ ёхуд ўз ташаббуси билан) лозим, деган хулосага келса, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони рад қилиш тўғрисидаги жавобгарнинг аризаси қаноатлантирилмаганлиги ҳақида ажрим чиқариб, низо мазмунан кўриб чиқилишини эълон қилади. Бундай ажрим устидан шикоят қилинмайди, протест келтирилмайди. Агар даъво муддати ўтган бўлиб, уни тиклаш ҳақидаги даъвогарнинг илтимосномаси қаноатлантирилмаса, суд даъвони рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилади. 9. Судларга тушунтирилсинки, даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза фақатгина биринчи инстанция суди томонидан ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати қабул қилингунга қадар берилиши мумкин. Агар бундай ариза ишни апелляция ва кассация инстанцияси судларида кўриш жараёнида берилса, у қаноатлантирилмайди ва бу ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилади, бундан ишнинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган жавобгар йўқлигида кўрилганлиги сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори (суд ҳужжати) бекор қилиниб, низо юзасидан янги қарор қабул қилинган ҳоллар мустасно. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling