Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet182/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори билан 9-банд чиқариб ташланган.)
10. ИПК 171-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, иқтисодий суд ишни шу мажлисда кўриш мумкин бўлмаган тақдирда, шу жумладан ишда иштирок этувчи шахслар, гувоҳлар, экспертлар ва таржимонлардан бири келмаганлиги ёки қўшимча далиллар тақдим этиш зарурлиги сабабли ёхуд видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш вақтида видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаган тақдирда, ишни кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
Видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаганлиги деганда, ишни кўриш жараёнида техник носозликлар, шунингдек электр энергияси етказиб берилишидаги узилишларнинг юзага келиши тушунилиши лозим.
Видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имконини йўқотишга олиб келган техник носозликлар ва электр энергиясини етказиб беришдаги узилишлар юзага келганда, ишни кўраётган суд ишни кўришни бошқа кунга қолдириши лозим.
Суд мажлиси видеоконференцалоқа ўрнатиш имконининг бўлмаганлиги сабабли қолдирилганда, ишни кўраётган суд бошқа алоқа воситаси орқали видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суднинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ходимини, бу ходим эса, ўз навбатида, суд мажлисига келган ишда иштирок этувчи шахсларни янги суд мажлисининг куни ва вақти ҳақида тилхат орқали хабардор қилади.
11. Судлар шуни ҳисобга олишлари керакки, ишда иштирок этувчи тарафлардан бири суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашадиган судга келган бўлиб, лекин ишни кўраётган суд низони видеоконференцалоқа ўрнатишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли оддий режимда мазмунан ҳал қилган бўлса, бу ҳолат ишни тарафлардан бирининг иштирокисиз кўришда ифодаланган процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши сифатида баҳоланади ва суд ҳужжатини бекор қилишга асос бўлади.
Шу билан бирга, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган судга келган ишда иштирок этувчи шахсларнинг ишни уларнинг иштирокисиз кўришга ёзма розилиги бўлса, суд ишни оддий режимда мазмунан кўришга ҳақли.
12. Ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш натижалари бўйича иқтисодий суднинг суд ҳужжати ИПКнинг 21 ва 22-боблари қоидалари бўйича, ушбу бандда назарда тутилган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда қабул қилинади.
12.1. Иш бўйича далилларни текшириш тугаганидан кейин, суд ҳал қилув қарори қабул қилиш учун, видеоконференцалоқа режимидаги суд муҳокамаси ўтказилган хонадаги процесс иштирокчилари чиқиб кетмаган ҳолда, алоҳида хонага чиқиб кетади.
12.2. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш натижалари бўйича қабул қилинган суд ҳужжатининг кириш қисмида суд муҳокамаси видеоконференцалоқа режимида ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот кўрсатилади.
13. Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган суд, суд мажлиси учун белгиланган вақтда ишда иштирок этувчи шахсларга видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисида иштирок этиши учун шароит яратишга, шу жумладан:
алоқа воситаларининг узлуксиз ишлашини;
суд муҳокамаси давомида ишда иштирок этувчи шахслар томонидан ИПКнинг 167-моддасида белгиланган талабларга риоя этилишини;
ишни кўраётган судга ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар нусхаларининг ўз вақтида узатилишини;
иш бўйича далилларнинг ўз вақтида (суд мажлисининг кейинги кунидан кечиктирмай) ишни кўраётган судга юборилишини таъминлаши шарт.
Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказиш билан боғлиқ техник ҳаракатлар Низомга мувофиқ амалга оширилади.
14. Суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, суд мажлиси баённомасида ИПК 201-моддасининг иккинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
15. ИПКнинг 116-моддасига мувофиқ суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суд харажатлари таркибига киради ва фақат ишни кўриш натижалари бўйича ундирилиши лозим. Судлар шуни инобатга олишлари лозимки, ушбу харажатларнинг тўланмаганлиги даъво аризасини қайтариш учун асос бўлмайди. Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар тарафлар ўртасида ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан тақсимланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)







Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   178   179   180   181   182   183   184   185   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling