Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet179/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 13 мартдаги­ 277-сонли қарори таҳририда.)
26. Битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашда суд, қарорнинг хулоса қисмида ИПКнинг 180-моддасига мувофиқ, пул маблағларининг ундирилишини, мол-мулкнинг олиб берилишини кўрсатиши лозим.
27. Судлар ҳисобга олишлари лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан қўлланилмайди.
Битим суд томонидан тузилмаган деб топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар (мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса, тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023-моддасига мувофиқ, асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
28. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, ФКнинг 114-моддасида белгиланган реституция кўринишидаги битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари ФК 123-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган оқибатлардан фарқ қилади. Шу боис, агар битим ФКнинг 123-моддасига асосан ҳақиқий эмас деб топилса, иккинчи тараф жабрланувчига унинг битим бўйича бажарган ҳамма нарсасини қайтариб бериши керак (асли ҳолича ёки пул кўринишида), жабрланувчи томонидан битим бўйича иккинчи тарафдан олинган мол-мулк (ёки унинг қиймати) эса, давлат даромадига ўтказилади. Бунда мазкур оқибатлар битим тўлиқ ёки қисман бажарилган ҳолдагина суд томонидан қўлланилиши мумкин.
29. Манфаатдор шахс томонидан битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисидаги киритилган даъво судлар томонидан иккита мустақил талабдан иборат бўлган даъво сифатида кўрилиши керак. Бундай даъволар бўйича давлат божи ҳар бир талаб учун алоҳида тўланиши лозим.
Агар суд ўз ташаббуси билан ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўлласа, давлат божи ундирилмайди.
Агар даъвогар томонидан битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида талаб қўйилса, давлат божи ушбу талаб мулкий характерга эгалигидан келиб чиққан ҳолда тўланади.
30. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, битимларнинг ҳақиқий эмаслигини исботлаш мажбурияти даъвогар зиммасига юклатилади.
31. Битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабга, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, умумий даъво муддати қўлланилади ҳамда даъво муддати фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади.
32. Битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш ҳақидаги ҳал қилув қарори юзасидан ижро варақаси берилмайди, шу билан бирга ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини қўллаш ҳақидаги ҳал қилув қарори юзасидан берилади.
33. Судлар мазкур тоифадаги низоларни кўришда қонун ҳужжатлари нормаларига қатъий риоя этишлари ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган ҳолда айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тегишли таъсир чораларини кўришлари лозим.





Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling