Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
15. ФК 158-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра, ИПКнинг 107-моддасига асосан даъво кўрмасдан қолдирилган бўлса, даъво қўзғатилгунга қадар ўта бошлаган даъво муддати умумий тартибда давом этади. ФКда даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган, яъни ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган бирорта ҳолатда, ҳатто даъво ИПК талабларига риоя этилган ҳолда берилган бўлса ҳам (ИПК 107-моддасининг 6–9-бандлари), даъво муддатининг узилиши назарда тутилмаган. Шу муносабат билан судларга тушунтирилсинки, даъво кўрмасдан қолдирилганда, ФКнинг 157-моддаси қоидалари қўлланилмайди, яъни кўрмасдан қолдирилган даъво аризаси бўйича даъво муддатининг ўтиши у берилган пайтдан узилмайди. Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим юқори инстанция суди томонидан бекор қилинган тақдирда, даъво муддатининг ўтиши даъво аризаси судга дастлаб берилган кундан бошлаб узилган ҳисобланади. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) 15.1. ФК 158-моддасининг иккинчи қисмида жиноят ишлари бўйича суд томонидан кўрилаётган жиноят иши доирасида тақдим этилган даъво кўрмасдан қолдирилган тақдирда, даъво қўзғатилгунга қадар ўта бошлаган даъво муддати даъво кўрмасдан қолдирилган ҳукм қонуний кучга киргунга қадар тўхтатиб турилиши, даъво муддати тўхтатиб турилган вақт даъво муддатига қўшилмаслиги назарда тутилган. Судларга тушунтирилсинки, бундай ҳолатда даъво муддати тўхтатилган кун, даъво қўзғатилган сана ҳисобланади. Бунда даъво муддатининг қолган қисми олти ойдан кам бўлса, у олти ойгача узайтирилади. 16. ФК суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши кераклигини назарда тутади (ФКнинг 159-моддаси). Судлар инобатга олиши керакки, ФКда даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топиш ва уни тиклаш тўғрисида ариза берилиши шартлиги назарда тутилмаган. Шунинг учун, агар даъво муддати ўтказиб юборилган бўлса ва жавобгар томонидан даъво муддатини қўллаш талаб этилса, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини аниқлаши ҳамда ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни даъвогардан талаб қилиб олиши лозим. Даъвогар томонидан даъво муддати ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топиш ва уни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса ҳамда суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддат тикланиши ва бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши мумкин. Бунда жавобгарнинг даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони рад этиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида ажрим чиқарилади. ФКда қайси ҳолатлар (сабаблар) даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш учун асос бўлиши кўрсатилмаган. Шу муносабат билан судлар даъво муддатини ўтказиб юборилишининг сабабларини ушбу ҳолатларни тасдиқлаш учун тақдим этилган далиллар билан бирга ўрганишлари, уларни муҳокама қилиб, мазкур масала юзасидан ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериши лозим. Агар даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш ва ушбу муддатни тиклаш тўғрисида ариза берилган бўлса, ушбу аризани кўриб чиқиш натижаси ҳал қилув қарорида кўрсатилиши керак. Агар даъво муддатининг ўтказиб юборилганлигини узрли деб топиш тўғрисида ариза берилмаган бўлса, лекин суд даъво муддати ўтказиб юборилишини узрли деб топса, бу ҳақида ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида баён этиши лозим. 16.1. Даъвогар томонидан ўтказиб юборилган даъво муддатини узрли деб топиш ва уни тиклаш ҳақида ариза фақатгина биринчи инстанция судига берилиши мумкин, яъни даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги фақат биринчи инстанция суди томонидан узрли деб топилиши мумкин. Бундай аризанинг апелляция, кассация инстанцияси судида кўрилаётган пайтда берилиши ўтказиб юборилган даъво муддатини тиклаш ва бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиниши учун асос бўла олмайди. (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда) Судлар даъво муддати ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолат қанча муддат давом этганлигини аниқлашлари лозим. Даъво муддатининг ўтказиб юборилган муддати унинг ўтказиб юборилишига сабаб бўлган ҳолатнинг амал қилиш муддатига тенг бўлсагина, ушбу муддат тикланиши мумкин. 16.2. Даъвогар даъво муддати ўтганлигини билмаган ҳолда даъво аризаси билан судга мурожаат қилган бўлса ва жавобгар даъво муддатини қўллашни сўраса, даъвогарнинг бу масала юзасидан фикри эшитилиши керак. Агар бундай ҳолатда даъвогар даъво муддати ўтказиб юборилишининг сабабини узрли деб топиш ҳақида ариза берса, у муҳокама қилиниши ва ҳуқуқий баҳо берилган ҳолда ушбу аризани қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги масала ҳал қилиниши лозим. Даъво аризасига даъво муддатини тиклаш ҳақида ариза илова қилинган ёки даъво аризасида даъво муддатини тиклаган ҳолда уни иш юритишга қабул қилиш сўралган бўлса, даъво аризаси ИПК талаблари асосида берилган тақдирда, у иш юритишга қабул қилиниши керак. Бундай ҳолатда даъво муддатини тиклаш масаласи суд мажлисида жавобгар томонидан даъво муддатини қўллашни баён қилгандагина ҳал қилинади. 16.3. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин. Хусусан, даъво муддати икки ойга тенг бўлган талаблар бўйича даъво муддатининг ўтказиб юборилишининг сабабини узрли деб топиш учун бундай сабаб айнан даъво муддати, яъни икки ой ичида содир бўлган бўлиши лозим. Бундай сабаб икки ойлик муддат, яъни даъво муддати ўтганидан кейин юз берган бўлса, уни узрли деб топиш ва даъво муддатини тиклашга йўл қўйилмайди. 17. ФКнинг 161-моддаси талабларига кўра, мажбур шахс ўз мажбуриятини даъво муддати ўтганидан кейин бажарган бўлса, ижро этиш пайтида даъво муддатининг ўтиб кетганлигини билган ёки билиши лозим бўлганлигидан қатъи назар, бажарган нарсасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмас. Шунинг учун ўз мажбуриятини даъво муддати ўтганидан кейин ижро этган шахс ушбу ҳаракат даъво муддати ўтганидан кейин амалга оширилганлигини асос қилиб, берган нарсасини қайтариш ҳақидаги даъво билан мурожаат қилса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилиши лозим. 17.1. Асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади. 18. ФКнинг 163-моддасида даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар рўйхати келтирилган. Судларга тушунтирилсинки, даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар бўйича низодаги тараф даъво муддатини қўллашни баён қилса, ушбу аризани қаноатлантириш рад этилиши ҳақида суд ҳужжатининг асослантирувчи қисмида кўрсатилиши керак. ФК 163-моддасининг бешинчи хатбошисига кўра, жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга даъво муддати жорий қилинмайди. Шуни инобатга олиш лозимки, жиноят туфайли етказилган зарар қонуний кучга кирган жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми, ажрими ёки тергов органининг қарори билан тасдиқланган бўлиши керак. 18.1. Судлар инобатга олишлари керакки, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш ҳақидаги талабларга (виндикацион даъво) нисбатан умумий даъво муддати қўлланилади, ФКнинг 231-моддасида қайд этилган талабларга, яъни мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (негатор даъво), бартараф этиш ҳақидаги талабларга нисбатан эса даъво муддати жорий қилинмайди. 18.2. ФКнинг 163-моддасида қайд этилган даъво муддати жорий этилмайдиган талаблар қатъий эмас. Қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга нисбатан ҳам даъво муддатлари жорий қилинмаслиги мумкин. 19. Судларга тушунтирилсинки, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддаси талабларидан келиб чиқиб, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг қарздорликларини ундириш ҳақидаги даъво аризалари даъво муддати ўтганлиги сабабли рад этилганда, суд ушбу қарздорликларни ўз вақтида ундириш чорасини кўрмасдан, даъво муддатини ўтишига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун прокуратура органларига хабар қилади. 20. Судларга даъво муддатларига оид фуқаролик қонун ҳужжатларининг нормаларини қўллаш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш суд амалиётини вақти-вақти билан умумлаштириш ва мавжуд суд хатоларини, шунингдек бундай хатоларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўриб бориш тавсия этилсин.
Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling