Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet193/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, лизинг берувчига у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказилиши, лизинг шартномасини лизинг олувчи томонидан жиддий тарзда бузиш деб тушунилади. Шунингдек, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, лизинг олувчи лизинг объектини шартнома шартларини бузган ҳолда сақлаганлиги, лизинг олувчи лизинг объектини суғурталамаганлиги, лизинг тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги, лизинг объектини ўз ҳисобидан жорий таъмирламаганлиги ҳам лизинг шартномасини жиддий тарзда бузиш ҳисобланади. Бунда лизинг олувчи томонидан лизинг шартномасининг жиддий тарзда бузилганлиги ҳолатини исботлаш мажбурияти лизинг берувчининг зиммасига юклатилади.
Судларга тушунтирилсинки, лизинг олувчи лизинг шартномасини жиддий тарзда бузган тақдирда, лизинг берувчи бир вақтнинг ўзида ҳам барча лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш, ҳам гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
Агар лизинг берувчининг даъво аризасида етказилган зарарларни ундириш ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган ҳолда шартномани бекор қилиш талаблари билан бирга барча лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш талаби ҳам қўйилган тақдирда, суд лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси жиддий тарзда бузилганлиги ҳақида хулосага келса,
у ҳолда ушбу талаблардан бири – ёхуд лизинг тўловларини муддатидан илгари ундириш талаби ёхуд етказилган зарарларни ундириш ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган тарзда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилиши керак. Бу қоида, агар лизинг берувчининг даъво аризасида бир вақтнинг ўзида ҳам лизинг тўловлари бўйича вужудга келган қарз ва неустойкани ундириш, шунингдек, гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган тарзда шартномани бекор қилиш талаби қўйилган ҳолда ҳам қўлланилади.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Лизинг берувчининг зарари фуқаролик қонун ҳужжатларининг умумий қоидаларига мувофиқ аниқланади.
Хусусан, лизинг берувчининг ҳақиқий зарари деганда, лизинг объектини етказиб бериш, қайтариш, транспортда ташиш, сақлаш, таъмирлаш билан боғлиқ ва бошқа харажатларни, бой берилган фойдаси деганда эса, лизинг берувчи ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадларини тушуниш лозим.
Агар лизинг объектини қайтариб олиш ҳақидаги даъво аризасида келтирилган асослар қонун ҳужжатлари ёки лизинг шартномасида назарда тутилмаган бўлса, бундай даъвони қаноатлантириш рад этилади.
6.1. Судлар инобатга олишлари керакки, шартномада белгиланган лизинг тўловлари муддати мунтазам равишда бузилганлиги лизинг шартномасини жиддий тарзда бузиш деб ҳисобланади.
ФК 34-бобининг 6-параграфида ва Қонунда лизинг тўловлари тартиби ва муддатларини мунтазам бузиш тушунчаси белгиланмаганлиги сабабли, судлар, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг шартномасидан келиб чиқадиган низоларни кўришда ФК 551-моддасининг қоидаларини қўллашлари лозим. ФК 551-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, агар ижарага олувчи шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса, мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Шунинг учун судлар тўлов кечиктирилганлиги сабабларини шарт­номада белгиланган тўлов жадвалини ўрганиш ва таҳлил қилиш йўли билан аниқлашлари керак.
6.2. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори билан 6.2-банд чиқариб ташланган)
6.3. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори билан 6.3-банд чиқариб ташланган)
6.4. Қонун 12-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисига кўра, лизинг объекти етказиб берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, етказиб бериш муддати ўтказиб юборилган ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилган тақдирда, лизинг олувчи, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг тўловлари тўлашни кечиктириш, етказиб бериладиган лизинг объектидан воз кечиш ва лизинг шартномасининг бекор қилинишини талаб этиш ҳуқуқига эга.
Лизинг объектидан фойдаланиш жараёнида унинг фойдаланишга яроқли эмаслиги ёки бундай фойдаланишни жиддий қийинлаштирадиган нуқсонлар аниқланган тақдирда ва булар хусусида лизинг объектини қабул қилиш пайтида лизингга олувчи билмаган ва билиши мумкин бўлмаганда, агар сотувчини лизинг берувчи танлаган бўлса, бу ҳолат лизинг шартномаси лизинг берувчи томонидан жиддий равишда бузилган деб ҳисобланади.
Судлар лизинг объекти етказиб берилмаганлиги ёки сифати талаб даражасида бўлмаган лизинг объекти етказиб берилганлиги сабабли, лизинг шартномасини бекор қилиш ҳақидаги ишни кўришда Қонун 11-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар лизинг объекти лизинг берувчининг айби билан етказиб берилмаган ёки лизинг шартномаси шартларига номувофиқ бўлса, лизинг берувчи лизинг олувчининг розилиги билан ўзи лозим даражада бажармаган лизинг шартномаси шартларини тузатиб бажаришга ёки лизинг олувчига бошқа лизинг объектини таклиф этишга ҳақли эканлигига эътибор беришлари лозим. Бундай таклиф суд муҳокамасида ҳам билдирилиши мумкинлигини инобатга олиб, судлар тарафларни муросага келтириш чораларини кўришлари керак. Бунда ҳисобга олиш керакки, лизинг берувчи бундай ҳуқуқдан фақат лизинг олувчининг розилиги билан фойдаланиши мумкин. Агар лизинг олувчи томонидан лизинг шартномаси шартларининг йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш ёки бошқа лизинг объектини қабул қилиш бўйича таклифга норозилик билдирилган бўлса, низо мазмунан кўрилиши лозим.
Судлар лизинг олувчининг лизинг шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганлиги сабабли, ўзи илгари аванс сифатида тўлаган тўловларни ундириш ҳақидаги талабини кўришда, аванс тўлови лизинг олувчининг лизинг объектидан фойдаланишдан олинган фойданинг қийматини чегириб ташлаган ҳолда қайтарилиши мумкинлигига эътибор беришлари лозим.
ФК 420-моддасининг биринчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, аванс (олдиндан тўланган сумма) деганда, лизинг олувчи томонидан лизинг объекти қабул қилиб олингунига қадар тўланган сумма тушунилиши лозим.
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида лизинг олувчининг лизинг объектидан фойдаланишидан олинган фойда суммасини аниқлаш имконияти бўлмаса, ушбу сумма Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексида (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) назарда тутилган тартибда экспертиза тайинлаш йўли билан аниқланиши мумкин.
6.5. ФКнинг 597-моддаси, Қонуннинг 11 ва 12-моддалари мазмунидан келиб чиқиб, лизинг шартномаси билан лизинг объектини соз ҳолда сақлаш, уни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятлар ҳам лизинг олувчининг, ҳам лизинг берувчининг зиммасига юклатилиши мумкин.
Шунинг учун лизинг берувчининг лизинг олувчи томонидан лизинг объекти лозим даражада сақланмаганлиги, таъмирланмаганлиги ва техник хизмат кўрсатилмаганлиги сабабли, лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини қайтариш ҳақидаги даъвоси бўйича ишни кўришда судлар лизинг шартномаси бўйича ушбу мажбурият кимга юклатилганлигини аниқлашлари лозим.
6.6. ФКнинг 557-моддасига кўра, мулк ижараси шартномасининг айрим турларига ва айрим турдаги мол-мулкни ижарага бериш шартномаларига (прокат, транспорт воситалари ижараси, корхоналар ижараси, молиявий маблағлар ижараси ва ҳоказолар), агарда ушбу Кодекснинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу параграфда назарда тутилган қоидалар қўлланади.
ФК 555-моддасининг биринчи — учинчи қисмларига мувофиқ, агарда мулк ижараси шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ижарага олувчи томонидан мол-мулкнинг ажратиб олса бўладиган тарзда яхшиланиши унинг мулки ҳисобланади. Ижарага олувчи ижарага олинган мол-мулкни ўз маблағлари ҳисобидан ва ижарага берувчининг розилиги билан яхшилаган, бу яхшилашни мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш мумкин бўлмаган тақдирда, ижарага олувчи шартнома бекор бўлганидан кейин, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бу яхшилашлар қийматини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олувчи томонидан ижарага берувчининг розилигисиз амалга оширилган ва ижарага берилган мол-мулкдан ажратиб олиб бўлмайдиган яхшилашларнинг қиймати тўланмайди.
Шу сабабли, агарда лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг объекти лизинг берувчининг розилиги билан яхшиланган тақдирда, лизинг олувчи шартноманинг амал қилиш муддати тугаши ёки шартнома бекор қилиниши муносабати билан лизинг объекти лизинг берувчига қайтарилганидан кейин ана шу мақсадларда сарфлаган барча харажатларининг қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Мол-мулкка зарар етказмаган ҳолда ажратиб олиш имконияти бўлмаган, лизинг берувчининг розилигисиз амалга оширилган лизинг объектининг яхшиланишлари, агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг шартномасининг амал қилиш муддати тугаши ёки у бекор қилиниши муносабати билан лизинг объекти лизинг берувчига қайтарилган ҳолда лизинг берувчига ўтади.
6.7. Агар лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлиб, бироқ лизинг берувчи лизинг олувчи томонидан барча лизинг тўловлари амалга оширилганлигига қарамасдан, лизинг олувчига лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиришдан бош тортса, лизинг олувчи судга лизинг берувчини лизинг объектини унга мулк ҳуқуқи асосида ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришга мажбурлаш ҳақидаги даъво билан мурожаат этишга ҳақли.
7. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори билан 7-банд чиқариб ташланган.)
8. Судларга тушунтирилсинки, лизинг шартномаси ва (ёки) лизинг объектини олди-сотди шартномаси мажбуриятлари бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, ҳуқуқи бузилган лизинг субъекти айбдор шахсдан қонунда ёки шартномада белгиланган неустойкани ундиришни талаб қилишга ҳақли. Бунда, агар неустойка билан бирга зарарни ҳам ундириш ҳақидаги талаб билдирилган бўлса, зарарни ундириш ФКнинг
325-моддаси талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
8.1. Судларга тушунтирилсинки, лизинг объектини қайтариш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилганда, давлат божи қайтарилган лизинг объектининг баҳосидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling