Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet194/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
9. ФКнинг 591-моддаси ва Қонун 14-моддасининг учинчи қисмига кўра, лизинг объекти олди-сотди шартномасини тузиш пайтида лизинг берувчи лизинг объекти қайси мақсадда олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиши, буни олди-сотди шартномасида қайд этиши шарт.
Судларга тушунтирилсинки, лизинг берувчи лизинг объекти қайси мақсадда олинаётганлигидан сотувчини олдиндан хабардор қилиш тўғрисидаги талабга риоя этмаганлиги олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолатда ФКнинг 591-моддаси ва Қонун 14-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя этилмаганлигининг барча оқибатлари лизинг берувчига юклатилади.
10. Қонун 2-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмига мувофиқ, лизинг уч тарафлама (сотувчи — лизинг берувчи — лизинг олувчи) ёки икки тарафлама (лизинг берувчи — лизинг олувчи) лизинг шартномаси бўйича амалга оширилади. Лизинг берувчи ва сотувчи ўртасида икки тарафлама лизинг шартномаси тузилаётганида қўшимча равишда лизинг объектининг олди-сотди шартномаси тузилади.
10.1. Лизинг объектини олди-сотдиси билан боғлиқ лизинг субъектлари ўртасидаги муносабатлар, агар ФК 34-бобининг 6-параграфида ва Қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ФКнинг 29-боби нормалари билан тартибга солинади.
Агар лизинг шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотувчи томонидан лизинг объектини олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаслик хавфи ва бу билан боғлиқ зарарлар сотувчини танлаган лизинг шартномасининг тарафига юклатилади.
10.2. Қонун 12-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, лизинг олувчи сотувчига лизинг объекти олди-сотди шартномасидан келиб чиқувчи талабларни, жумладан унинг сифати ва бутлиги, топшириш муддати, кафолатли таъмирлаш ва ҳоказолар хусусида талаблар қўйиш ҳуқуқига эга.
Судлар назарда тутишлари лозимки, лизинг олувчи бундай талабларни, гарчи у ушбу шартноманинг тарафи бўлмаса ҳам, билдириши мумкин. Бундай ҳолда лизинг олувчи сотиб олувчининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлади, шартномани бекор қилиш ҳуқуқи ҳамда товар учун ҳақ тўлаш мажбурияти бундан мустасно.
10.3. Олди-сотди шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар сотувчи томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда (етказиб бермаганлик, тўлиқ етказиб бермаганлик, етказиб бериш муддатини ўтказиб юборганлик, тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулкни етказиб берганлик), агар сотувчини танлаш учун жавобгарлик лизинг берувчининг зиммасида бўлса, сотувчи ва лизинг берувчи лизинг олувчи олдида жавобгар бўладилар. Бундай ҳолда лизинг олувчи ўзининг хоҳишига кўра сотувчи ва (ёки) лизинг берувчига талаблар билдиришга ҳақли.
10.4. ФК 392-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи сотувчи товарни сотиб олувчига топшириш бўйича ўз мажбуриятини қонун ёки шартномага мувофиқ бажарган деб ҳисобланган пайтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади.
Қонун 19-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, лизинг объекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан, унинг тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунингдек ўғирланиши, барвақт эскириши, шикастланиши хавфлари лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади. Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизинг олувчи лизинг объекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун лизинг шартномаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади. Агар хавфларнинг лизинг берувчидан лизинг олувчига ўтадиган вақти лизинг шартномасида белгиланган бўлмаса, хавфлар лизинг олувчига у лизинг объектини олган дақиқадан эътиборан ўтади.
Мазкур нормаларнинг мазмунидан келиб чиқиб, агар лизинг шарт­номасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, лизинг объектининг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи лизинг объектининг лизинг олувчига топширилишига қадар сотувчи ёки лизинг берувчининг, топширилганидан кейин эса лизинг олувчининг зиммасида бўлади.
10.5. Қонун 24-моддасининг учинчи қисмига кўра, лизинг берувчи ва лизинг олувчи сотувчига нисбатан лизинг объектининг олди-сотди шартномаси бўйича солидар кредиторлар сифатида иш кўрадилар.
ФК 255-моддасининг учинчи қисмига кўра, мажбуриятларни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга нисбатан бажаришдан озод қилади.
Шу муносабат билан судларга тушунтирилсинки, лизинг олувчи ёки лизинг берувчи сотувчига нисбатан лизинг объектининг олди-сотди шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан даъво тақдим этса, ишга тегишинча лизинг берувчи ёки лизинг олувчи низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилиниши лозим.
Судлар бундай даъво бўйича ишни кўришда сотувчи ўз мажбуриятини лизинг олувчи ёки лизинг берувчидан бирига нисбатан бажарган ёки бажармаганлиги ёхуд лозим даражада бажармаганлиги ҳолатларини текширишлари, агар сотувчи ўз мажбуриятини улардан бирига нисбатан бажарганлиги ҳолати аниқланганда-даъвони қаноатлантиришни рад этишлари лозим.
11. Қонун 6-моддасининг биринчи қисмига кўра, лизинг олувчи лизинг берувчи олдида лизинг шартномаси юзасидан жавобгар бўлиб қолгани ҳолда, лизинг шартномаси бўйича олган лизинг объектини лизинг берувчининг ёзма розилиги билан вақтинчалик эгалик қилиш ва фойдаланиш учун учинчи шахсга қўшимча лизингга топширишга ҳақли.
11.1. Судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, агар низо қўшимча лизинг шартномасидан келиб чиққан бўлса, ишга мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида лизинг берувчи жалб қилиниши ҳамда лизинг объектини қўшимча лизингга топшириш учун унинг ёзма розилиги олинганлиги аниқланиши лозим.
Лизинг берувчининг олдиндан розилиги олинмай тузилган қўшимча лизинг шарт­номаси ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
11.2. Судлар инобатга олишлари керакки, қўшимча лизинг шартномасига ФК 550-моддасининг қоидалари қўлланилади. Хусусан, лизинг шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши қўшимча лизинг шартномасининг бекор бўлишига олиб келади. Бу ҳолда қўшимча лизингга олувчи қўшимча лизинг шартномасининг қолган муддати давомида ўзи фойдаланиб келган мол-мулкни бекор бўлган лизинг шартномасининг тегишли шартлари асосида лизингга олиш ҳақида шартнома тузиши мумкин.
12. Судлар Қонун 21-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, лизинг берувчи лизинг олувчининг олдиндан розилигини олмай туриб, лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслигига эътибор қаратишлари лозим. Лизинг олувчининг олдиндан розилиги олинмай тузилган лизинг объектининг гаров шартномаси ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Шунга кўра, судлар қарздорликни ундириш ва ундирувни лизинг объекти бўлган гаров нарсасига қаратиш тўғрисидаги талабларни кўришда лизинг олувчини ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилишлари, шунингдек лизинг объектини гаровга қўйиш учун лизинг олувчининг розилиги олинганлиги ҳолатини аниқлашлари лозим.
13. Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, учинчи шахс ундирувни лизинг объектига қаратганда, лизинг олувчи лизинг шартномасини бекор қилиш ва лизинг объектини мулк қилиб олиш билан бир пайтда лизинг шартномаси бўйича тегишли лизинг тўловлари қолдиғини лизинг берувчининг қолган даврда оладиган даромадини чегириб ташлаган ҳолда бир йўла тўлашга ҳақли.
Шу муносабат билан судлар назарда тутишлари лозимки, лизинг олувчи бундай ҳуқуқдан фойдаланиб лизинг шартномаси бўйича лизинг тўловлари қолдиғини лизинг берувчининг қолган даврда оладиган даромадини чегириб ташлаган ҳолда муддатидан олдин тўлаганлиги учинчи шахснинг ундирувни лизинг объектига қаратишнинг тугатилишига олиб келади.
Судларнинг эътибори қаратилсинки, агар лизинг шартномасида барча лизинг тўловлари тўлангандан сўнг лизинг объекти лизингга олувчига мулк ҳуқуқи асосида ўтиши назарда тутилган бўлса, лизинг олувчи лизинг шартномаси бўйича тегишли лизинг тўловлари қолдиғини лизинг берувчининг қолган даврда оладиган даромадини чегириб ташлаган ҳолда бир йўла тўлашга ҳақли. Агар лизинг шартномаси лизинг объектининг лизинг олувчига мулк ҳуқуқи асосида ўтишини назарда тутмаган бўлса, учинчи шахс ундирувни лизинг объектига қаратган тақдирда лизинг шартномаси ФКнинг 599-моддасига мувофиқ ўз кучини сақлаб қолади.







Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling