Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet191/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
24.1. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори билан 24.1-банд чиқариб ташланган)
24.2. Кассация шикояти (протести) суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинланган кундан эътиборан бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун белгиланган бир ойлик муддат кассация шикоятини (протестини) суд муҳокамасига кўриб чиқиш учун тайинлаш ҳақида ажрим чиқарилган кундан ҳисобланади
ва кейинги ойнинг тегишли кунида тугайди.
Алоҳида ҳолларда кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддати ишни кўраётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан бир ойга узайтирилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда.)
25. Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ой ичида берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
25.1. Ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган шахслар ҳамда ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаганлиги сабабли, ишни кўришда қатнашмаган ишда иштирок этувчи шахслар томонидан берилган апелляция шикоятини бериш учун ўтказиб юборилган процессуал муддатни тиклаш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантириш ИПКнинг 262-моддасида назарда тутилган бир ойлик муддат ўтказиб юборилганлиги сабабли рад этилиши мумкин эмас.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда)
Судлар аризачининг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаганлиги ҳақидаги важларига баҳо беришда, тарафларнинг хабардор қилинганлиги тўғрисидаги ишда мавжуд далилларни текширишлари, агарда шикоят ишга жалб қилинмаган шахслар томонидан берилган бўлса, улар суд ҳужжати билан ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлигини қачондан бошлаб билган ёки билишлари лозим бўлганлигини аниқлашлари керак.
Бунда судлар инобатга олишлари лозимки, ИПК 262-моддасининг иккинчи қисми ва 285-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган апелляция ва кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги аризани бериш учун белгиланган муддат қатъий ҳисобланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
25.2. Суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсга шикоят қилинаётган суд ҳужжатининг юборилмаганлиги ёки ўз вақтида юборилмаганлиги оқибатида шикоятни бериш муддати ўтказиб юборилган бўлса, апелляция ёки кассация шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддати, агар апелляция ва кассация шикояти беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги ариза ИПК 262-моддасининг иккинчи қисми ва
285-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган муддатда берилган бўлса, тикланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
25.3. Апелляция ва кассация шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган процессуал муддатини тиклаш учун апелляция ва кассация шикоятини бериш тўғрисидаги масалани юқори турувчи орган (мансабдор шахс) билан келишиш лозимлиги, раҳбар ёки вакилнинг хизмат сафарида, меҳнат таътилида ёхуд даволанишда бўлганлиги, ҳуқуқшунос лавозимининг вакантлиги ёки ушбу штат бирлигининг мавжуд эмаслиги, раҳбарнинг алмашганлиги, шунингдек юридик шахснинг бошқа турли ички ташкилий муаммолари каби бошқа ҳолатлар узрли сабаблар деб баҳоланмаслиги лозим.
26. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори билан 26-банди чиқариб ташланган)
27. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори билан 27-банди чиқариб ташланган)
28. ИПК 338-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ижро варақаси суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан эътиборан ёки суд ҳужжатининг ижроси кечиктирилган ёки бўлиб-бўлиб ижро этилиши белгиланган тақдирда, муддат тугаган кундан эътиборан уч йил ичида ижрога тақдим этилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Судлар назарда тутишлари керакки, ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати процессуал муддат ҳисобланади. Шу сабабли, у ундирувчининг илтимосномаси бўйича суд томонидан тикланиши мумкин.
Агар ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати ўтказиб юборилган бўлса ва бу муддат суд томонидан тикланса, ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини ҳисоблаш ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан бошланади, олти ойлик муддатнинг ўтиши эса янгидан бошланади.
29. ИПК 341-моддасининг иккинчи қисмига кўра ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгунига қадар берилиши мумкин, бундан ижро варақаси (суд буйруғи) давлат ижрочиси ёки ижрони амалга оширувчи бошқа шахс томонидан йўқотилган ва бу ҳақда ундирувчига ижро варақасини (суд буйруғини) ижрога тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан сўнг маълум бўлган ҳоллар мустасно. Ушбу ҳолларда ижро варақасининг (суд буйруғининг) дубликатини бериш тўғрисидаги ариза ижро варақаси (суд буйруғи) йўқотилганлиги ундирувчига маълум бўлган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин.
Судлар шуни инобатга олиши керакки, бундай ариза ижро варақаси берилган кундан бошлаб уч йил давомида ҳам, агар суд томонидан ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддатини тиклаш ҳақидаги ажрим чиқарилган бўлса, ушбу муддат ўтгандан кейин ҳам берилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
30. Ишларни кўришда судлар ИПК ва бошқа қонунларда назарда тутилган процессуал муддатларга қатъий ва сўзсиз риоя қилишлари ва низоларни қисқа муддатларда кўриб чиқишни таъминлашлари лозим.







Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling