Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамият ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор этади (92-модданинг олтинчи қисми); тугатувчи жамиятнинг тугатилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Жамиятни ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади (99-модданинг биринчи қисми). (Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.) 4.2. «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ: жамият ўз устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кун ичида жамиятнинг устав фонди (устав капитали) камайтирилгани ва унинг янги миқдори ҳақида жамиятнинг ўзига маълум бўлган барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор тўғрисида оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилиши шарт (19-модданинг саккизинчи қисми); жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан, жамият қўшиб юбориш ёки бирлаштириш шаклида қайта ташкил этилганда эса, бу ҳақда қўшилишда ёки бирлаштиришда иштирок этаётган жамиятлардан охиргиси томонидан қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамият бу ҳақда жамиятнинг ўзига маълум барча кредиторларини ёзма равишда хабардор қилиши ва қабул қилинган қарор ҳақида оммавий ахборот воситаларида хабар эълон қилиши шарт (49-модданинг олтинчи қисми). 4.3. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 26-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, акциядорлик жамиятлари, шунингдек суғурта компаниялари, банклар ва бошқа молия ташкилотлари ҳар йилги молиявий ҳисоботни акциядорларнинг ёки бухгалтерия ҳисоби субъектининг бошқа юқори бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида икки ҳафта олдин ижобий аудиторлик хулосаси билан бирга эълон қилиши шарт. (Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори таҳририда.) 5. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 64 -моддаси ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси қимматли қоғозлар бозори ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлишини назарда тутади. (Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 307-сонли қарори таҳририда.) Судлар инобатга олишлари керакки, акциядорлик ва бошқа хўжалик жамиятлари томонидан ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартибининг бузилганлиги нафақат жамиятнинг мансабдор шахсини маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади, балки у қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда умумий йиғилиш қарори ва (ёки) жамият томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топиш каби оқибатларни ҳам келтириши мумкин. 6. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартибининг ҳар қандай бузилиши ҳам умумий йиғилиш қарорини ва (ёки) жамият томонидан тузилган битимни ҳақиқий эмас деб топишга олиб келмайди. 7. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ахборотни ошкор қилишнинг белгиланган тартибининг бузилганлиги сабаби билан умумий йиғилишнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш учун: йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий эълон қилиш тўғрисидаги талабга риоя қилмаслик; умумий йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида акциядорларга, жамият иштирокчиларига хабар бериш тартибини бузиш; йиғилишнинг кун тартибига киритилмаган масала бўйича қарор қабул қилиш асос бўлиши мумкин. 7.1. Йиллик молиявий ҳисоботни мажбурий эълон қилиш талабига риоя этмаслик деганда: йиллик молиявий ҳисоботни қонунда белгиланган муддатларда эълон қилмаслик; йиллик молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги аудиторлар томонидан тасдиқланмаган ҳолда; акциядорларнинг умумий йиғилиш муҳокамасига тақдим этилган ҳисобот ўрнига бошқа ҳисобот; қонун ҳужжатлари билан ҳисоботнинг мазмунига қўйилган талабларга жавоб бермайдиган йиллик молиявий ҳисоботнинг эълон қилиниши тушунилиши лозим. 7.2. Умумий йиғилиш ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида акциядорларга, жамият иштирокчиларига хабар бериш тартибини бузиш деганда: а) акциядорлик жамияти бўйича: акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида йигирма бир кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин Корпоратив ахборотнинг ягона порталида, жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмаганлиги, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилмаганлиги. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling