Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet186/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 283









2015 йил 19 июнь










Тошкент шаҳри



Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида


(Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли, Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)

Иқтисодий судлар томонидан ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) процессуал муддатлар тўғрисидаги нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ, Олий хўжалик суди Пленуми


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Иқтисодий судларнинг (бундан буён матнда судлар деб юритилади) эътибори ишларни кўришда процессуал муддатларга қатъий риоя этиш иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишнинг, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда кўмаклашишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланишига қаратилсин.
Судлар ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга уларнинг ўз процессуал ҳуқуқларидан инсофли равишда фойдаланмасдан ва процессуал мажбуриятларини бажармасдан, суд муҳокамасининг асоссиз равишда узайтирилишига қаратилган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг олдини олиш чораларини кўриши лозим.
2. Барча процессуал ҳаракатлар ишни кўраётган суд, ишда иштирок этувчи шахслар ва иқтисодий судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари томонидан ИПК ва бошқа қонунлар ёки суд томонидан белгиланган муддатлар ичида бажарилиши лозим.
ИПКда ёки бошқа қонунларда процессуал муддатлар белгиланмаган ҳолларда улар суд томонидан белгиланиши ва узайтирилиши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
3. ИПК 119-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, йиллар, ойлар ёки кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг ўтиши календарь сананинг эртасидан ёки унинг бошланиши белгилаб қўйилган воқеа содир бўлган кундан бошланади.
Cудлар инобатга олишлари керакки, йиллар, ойлар ва кунлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатларга иш куни бўлмаган кунлар ҳам киради, ИПК 222-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Иш куни бўлмаган кунлар деганда, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган дам олиш кунлари (шанба ва якшанба)
ва байрам (ишланмайдиган) кунлари тушунилади.
4. Судлар инобатга олишлари керакки, процессуал муддатларнинг тугаши билан ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини йўқотади. Процессуал муддатлар ўтказилиб берилган аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатлар, агар ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома бўлмаса, суд томонидан кўриб чиқилмайди ва уларни берган шахсларга қайтарилади. Ушбу қоида ИПК ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари ёки суд топшириғига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган процессуал ҳаракатларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундай ҳолатда процессуал муддатларнинг ўтказиб юборилганлиги ушбу шахсларни уларга юклатилган мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.
5. Процессуал муддатнинг тугаш куни ИПКнинг 120-моддасига мувофиқ аниқланади. Процессуал муддатнинг тугаш куни деганда, ушбу муддатнинг охирги куни, агар охирги куни иш куни бўлмаган кунга тўғри келган бўлса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни тушунилади.
Агар ойлар билан ҳисобланадиган процессуал муддатнинг тугаши тегишли куни бўлмаган ойга тўғри келса, муддат шу ойнинг охирги кунида (масалан, 28 ёки 29 февралда) тугайди.
6. Процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун муддат белгиланганда, улар ушбу муддат охирги куни соат йигирма тўртга қадар бажарилиши лозим. Ушбу қоида электрон шаклда берилган ҳужжатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бунда, агар ариза, шикоят ва бошқа ҳужжатлар муддатнинг охирги куни соат йигирма тўртга қадар алоқа ташкилотига ёки ваколатли шахсга берилган бўлса, агар процессуал ҳаракатлар иқтисодий судда ёки бошқа ташкилотда бажарилиши лозим бўлиб, улар суд ёки бошқа ташкилотда иш куни тугаган ёки тегишли операциялар тугатилган соатга қадар амалга оширилган бўлса, муддат ўтказиб юборилган ҳисобланмайди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling