Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet172/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарори таҳририда.)
Агар экспертизанинг ўтказилиши ИПКда ишни кўриш учун белгиланган процессуал муддатнинг бузилишига олиб келмаса, суд иш юритишни тўхтатмасдан экспертиза тайинлаш ҳақида ажрим чиқаришга ҳақли.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
10. Суд эксперти ёки суд экспертлари комиссиясига экспертиза тайинлаш ҳақидаги суднинг ажрими ҳамда текшириш объекти, экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар акс этган бошқа ҳужжатлар (суд мажлиси баённомаси, шартномалар, юк хатлари, счёт-фактуралар, бухгалтерия ҳужжатлари, маълумотномалар, кўчирмалар, фотосуратлар ва ҳ.к.лар) юборилади.
11. Текшириш объектлари, агар уларнинг ўлчамлари ва хоссалари имкон берса, ўралган ва муҳрланган ҳолда экспертизага тақдим этилиши керак, текшириш объектлари экспертизани тайинлаган суднинг ваколатли ходими томонидан шахсан топширилган ҳоллар бундан мустасно.
12. Агар экспертга ҳужжатнинг ксеронусхаси юборилаётган бўлса, унга ҳужжатнинг аслига мослиги ҳақида судья томонидан белги қўйилади, нусхаси судья томонидан имзоланади ва суднинг муҳри билан тасдиқланади.
Текшириш объектини суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси ихтиёрига юбориш мумкин бўлмаган ҳолларда (бино, иншоот, катта ҳажмдаги предметлар ва бошқалар) уни кўздан кечириш ва текшириш объект жойлашган жойда амалга оширилади.
13. Судлар текшириш объектларини расмийлаштириш ва суд эксперти ёки суд экспертлари комиссиясига тақдим этишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этишлари лозим.
Агар ушбу тартибга риоя этмаслик экспертиза ўтказилишига тўсқинлик қилса, экспертиза муассасаси раҳбари экспертизани тайин­лаган судга ёзма шаклда хабар беришга ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур бўлган чораларни кўришни талаб қилишга ҳақли.
Кўрсатилган камчиликлар ўттиз кун ичида ёки экспертиза муассасаси раҳбарининг хатида кўрсатилган бошқа муддат ичида бартараф қилинмаса, экспертиза муассасаси раҳбари текшириш объектлари ва бошқа материалларни судга ижросиз қайтариши мумкин. Шу боис, бундай талаб билдирилган тақдирда, судлар мурожаатда кўрсатилган камчиликларни дарҳол бартараф этиш чораларини кўришлари зарур.
14. Тадқиқот ўтказиш учун тақдим этилган материаллар тўлиқ бўлмаган тақдирда, суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси экспертиза муассасаси раҳбари орқали экспертизани тайинлаган судга қўшимча материалларни тақдим этиш зарурлиги тўғрисида ёзма равишда маълум қилиши мумкин.
Қўшимча материаллар мурожаатда кўрсатилган муддатда, муддат кўрсатилмаган тақдирда дарҳол тақдим қилиниши шарт. Агар мурожаатда сўралаётган қўшимча материаллар бошқа шахсларда сақланаётган бўлса, суд уларни ИПКнинг 69-моддасига мувофиқ, талаб қилиб олиш ва экспертиза муассасасига юбориш чораларини кўради.
15. Судларга тушунтирилсинки, экспертиза муассасаси томонидан экспертизани ўтказиш унинг ваколатига кирмаслиги, муассасада тегишли мутахассис мавжуд эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра экспертизани ўтказиш имконияти йўқлиги важ қилиниб, текшириш объекти ва бошқа материаллар хулоса берилмасдан судга қайтарилган ҳолларда, экспертиза ўтказишни бошқа экспертиза муассасасига юклаш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилиши лозим.
16. ИПК ва Қонунга мувофиқ қўшимча, қайта, комиссиявий ёки комплекс экспертиза ҳам тайинланиши мумкин.
Қўшимча экспертизани ўтказиш дастлабки экспертизани ўтказган суд эксперти (суд экспертлари комиссияси) ёки бошқа суд эксперти (суд экспертлари комиссияси) томонидан, қайта экспертизани ўтказиш эса, ҳар қандай ҳолда бошқа суд эксперт (ёки суд экспертлари комиссияси) томонидан амалга оширилади.
ИПК 82-моддасининг биринчи қисмига кўра, қўшимча экспертиза эксперт (экс­пертлар комиссияси) хулосасидаги турли бўшлиқларнинг ўрнини тўлдириш учун тайинланади. Бу ерда бўшлиқлар деганда, эксперт (экспертлар комиссияси) хулосасининг тўлиқ ва аниқ эмаслиги, хулосадаги камчиликларни эксперт (экспертлар комиссияси аъзолари)ни сўроқ қилиш йўли билан ҳам бартараф этиш имкони мавжуд бўлмаганлиги ва шу каби ҳолатлар тушунилиши керак.
ИПК 82-моддасининг иккинчи қисмида эксперт (экспертлар комиссияси) хулосаси асослантирилмаганда ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилганда ёхуд унга асос қилиб олинган далиллар ишончли эмас деб топилганда ёки экспертизани ўтказишнинг процессуал қоидалари жиддий бузилганда қайта экспертиза тайинланиши белгиланган.
Комиссиявий экспертиза бир хил ихтисосликдаги, комплекс экс­пертиза эса, турли ихтисосликдаги икки ёки ундан ортиқ суд экспертлари томонидан ўтказилади.
Судларга тушунтирилсинки, қўшимча, қайта, комиссиявий ёки комплекс экспертизалар фақат ИПК ва Қонунда назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда тайинланади ва бошқа асослар бўйича бундай экспертизаларни тайинлашга йўл қўйилмайди.
17. Эксперт хулосаси судга ёзма шаклда тақдим этилади ва у иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.
Суд эксперти хулосасининг мазмуни ва шакли бўйича қўйиладиган талаблар ИПКнинг 86-моддаси ва Қонуннинг 23-моддасида кўрсатилган. Агар суд экспертининг хулосаси ушбу талабларга риоя қилинмаган ҳолда тузилган бўлса, суд ушбу хулосани ишнинг ҳолатларини тасдиқлайдиган ҳужжат сифатида қабул қилмайди. Шу билан бирга суд эксперт (суд экспертлари комиссияси)дан хулосани қонун талабларига мос ҳолда расмийлаштиришни талаб қилишга ҳақли.
18. Агар эксперт хулосасини баҳолашда шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатлари (имзо ёки ҳужжатларнинг қалбакилаштирилиши ва ҳ.к.) мавжудлиги аниқланса, суд ИПК
200-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хусусий ажрим юбориши керак. Хусусий ажримга экспертиза хулосасининг асл нусхаси илова қилинади, хулосанинг кўчирма нусхаси эса иқтисодий иш ҳужжатларига қўшиб қўйилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling