Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet170/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 261









2014 йил 20 июнь










Тошкент шаҳри



Иқтисодий судлар томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида


(Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли, 2016 йил
23 декабрдаги 307-сонли, Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли ва 2021 йил 20 апрелдаги 18-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)

Иқтисодий судларда ишларни кўришда экспертизани тайинлаш билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Иқтисодий судлар суд экспертизаси (бундан буён матнда экспертиза деб юритилади) тайинлаш масаласини ҳал этиш, суд эксперти хулосасини текшириш ва унга баҳо беришда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Суд экспертизаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 5-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки бошқа корхона, муассаса, ташкилот томонидан суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом (бундан буён матнда Намунавий низом деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 2 мартда 2202-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасаларида суд экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади), шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига қатъий амал қилишлари лозим.
2. Қонуннинг 3-моддасига кўра, экспертиза деганда, суд ишларини юритишда иш ҳолатларини аниқлашга қаратилган ҳамда суд эксперти томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги махсус билимлар асосида суд-эксперт текширишларини ўтказиш ва хулоса беришдан иборат бўлган процессуал ҳаракат тушунилади.
Суд экспертининг хулосаси деганда, суд эксперти ёки суд экспертлари комиссияси томонидан тузиладиган ва суд-эксперт текширишларининг олиб борилишини ва натижаларини акс эттирадиган ёзма ҳужжат тушунилади.
3. Судларга тушунтирилсинки, экспертиза иш ҳолатларини атрофлича ва ҳар томонлама, объектив ўрганиш ҳамда фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган саволларга тушунтириш бериш мақсадида тайинланади.
Экспертиза ишда иштирок этувчи шахснинг ёзма ёки оғзаки илтимосига кўра ёки розилиги билан тайинланиши мумкин. Агар экспертиза тайинлаш қонунда белгилаб қўйилган ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд тақдим этилган далилнинг қалбакилаштирилганлиги тўғрисидаги аризани текшириш ёхуд қўшимча экспертиза тайинлаш зарур бўлса, суд экспертизани ўз ташаббуси билан тайинлаши мумкин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
4. Экспертиза муассасасида экспертизанинг қуйидаги турлари ўтказилади:
- суд-экологик экспертизаси, суд-автотехника экспертизаси, транспорт воситаларини ва уларнинг қисмларини баҳолаш экспертизаси, ёнғин-техникавий экспертиза, суд-иқтисодий экспертиза, суд-товаршунослик экспертизаси, суд қурилиш-техникавий экспертизаси, озиқ-овқат маҳсулотларининг экспертизаси ва Йўриқномада кўрсатилган бошқа турдаги экспертизалар — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида;
- шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси — Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида;
- суд-хатшунослик экспертизаси — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида.
Бошқа экспертиза муассасаларида уларнинг ихтисослигидан келиб чиқиб, бош­қа­ турдаги экспертизалар ҳам ўтказилиши мумкин.
5. ИПКнинг 55-моддаси ва Қонуннинг 10 ҳамда 11-моддалари мазмунига кўра, эксперт сифатида давлат суд-экспертиза муассасаси эксперти, бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Суд эксперти сифатида олий маълумотга, алоҳида ҳолларда эса ўрта-махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган, экспертизанинг тегишли соҳаси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган ва суд эксперти малакасига эга бўлган давлат суд-экспертиза муассасасининг ходими (давлат суд-эксперти), суд томонидан жалб этилган бошқа корхона, муассаса, ташкилот ходими (суд-экспертлик ихтисосига эга бўлмаган) ёки бошқа жисмоний шахс иштирок этиши мумкин.
Белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек қасддан содир этган жиноятлари учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар суд эксперти сифатида жалб этилиши мумкин эмас.
Судлар назарда тутишлари керакки, қонун ҳужжатларида экспертиза муассасасининг ихтисослиги ёки экспертизанинг туридан келиб чиқиб, суд экспертининг номзодига нисбатан бошқа талаблар ва чекловлар ҳам белгиланган.
6. ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, биринчи инстанция суди нафақат иқтисодий ишни кўришда, балки ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида ҳам ишда иштирок этувчи шахснинг илтимоси бўлган тақдирда, экспертиза тайинлаш масаласини кўриб чиқишга ҳақлидир. Бундай ҳолда экспертиза тайинлаш масаласи даъво аризаси (ариза) судга келиб тушган кундан бошлаб беш кундан кечиктирмай ҳал этилиши лозим.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling