Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet174/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 262









2014 йил 20 июнь










Тошкент шаҳри



Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида


(Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги 286-сонли, 2016 йил
23 декабрдаги 307-сонли ва Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли, Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)

Иқтисодий судлар томонидан иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкати ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкати фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда қонун ҳужжатларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг Пленуми


(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Судлар иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ўртасида, шу жумладан акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкати фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади), «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги, «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларини қўллашлари лозим.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
2. (2-банд Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 30 сентябрдаги
286-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган.)

3. Хўжалик ширкати таъсис шартномасини тараф сифатида имзолаб, хўжалик ширкати ташкил этиш мажбуриятини олган юридик ва (ёки) жисмоний шахс ёки улар томонидан ваколат берилган шахс ушбу ширкатнинг муассиси (таъсисчиси) ҳисобланади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
Хўжалик ширкати қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, юридик шахс мақомини олганидан сўнг унда ўз улуши (пайи, ҳиссаси)га эга бўлган юридик ва (ёки) жисмоний шахс ушбу хўжалик ширкати нинг иштирокчиси ҳисобланади.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.)
Акциядорлик жамияти томонидан жойлаштирилган акцияларни олувчи юридик ва (ёки) жисмоний шахс унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ушбу жамиятнинг акциядори ҳисобланади.
4. Судлар эътиборга олишлари лозимки, шахснинг хўжалик ширкатининг иштирокчиси (акциядори) эканлигини аниқлаш учун:
- тўлиқ ва коммандит ширкатлардан таъсис шартномасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
- масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлардан таъсис шартномаси (агар муассислар сони икки ва ундан ортиқ бўлса) ва жамият уставининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
- акциядорлик жамиятларидан акциядорлар реестридан кўчирма талаб қилиб олиниши лозим.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling