Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet157/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда)
6. ФКнинг 540-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича умумий қоида тариқасида ижара муддатини белгилаш ҳуқуқи тарафларнинг ўзларига берилган бўлиб, бунда ижара муддати муҳим шарт ҳисобланмайди. Ижара муддати билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда судлар ҳисобга олишлари керакки, тарафлар ушбу муддатларни ижара муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларида назарда тутилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда белгилашлари лозим.
Агар қонун билан айрим турдаги мулк ижараси шартномалари учун энг кўп (охирги) муддати белгиланган бўлиб, шартнома эса белгиланган ушбу охирги муддатдан ортиқ муддатга тузилган бўлса, бундай шартнома белгиланган охирги муддатга тенг муддатга тузилган ҳисобланади.
Агар қонун билан айрим турдаги мулк ижараси шартномалари учун энг кам (чекланган) муддати белгиланган бўлиб, шартнома эса белгиланган ушбу энг кам муддатидан кам муддатга тузилган бўлса, бундай шартнома ФКнинг 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий эмас ҳисобланади.
7. ФК 541-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулк барча мансуб ашёлари ва унга алоқадор ҳужжатлар билан бирга ижарага топширилади (техник паспорт, сифат сертификати ва ҳоказо). Агар бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатлар топширилган бўлмаса ва уларсиз ижарага олувчи мол-мулкдан унинг ўз вазифаси бўйича фойдалана олмаса, ёхуд шартнома тузиш пайтида мўлжаллашга ҳақли бўлган анча нарсасидан маҳрум бўлса, у ижарага берувчидан бундай мансуб ашёлар ва ҳужжатларни топширишни, ёхуд шартномани бекор қилишни, шунингдек зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 541-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ижара шартномасида мол-мулкни топшириш муддати кўрсатилмаган ҳолларда, ижарага берувчи ижарага олувчига оқилона муддатда мол-мулкни топширишга мажбур. Бунда ижарага берувчини ижарага олувчига мол-мулкни, мансуб ашёлар ва (ёки) ҳужжатларини топшириш учун зарур бўлган муддат «оқилона муддат» деб тушунилиши лозим.
Агар ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага берилган мол-мулкни шартномада кўрсатилган муддатда, башарти шартномада бундай муддат кўрсатилган бўлмаса, оқилона муддатда топширмаган бўлса, ижарага олувчи ФКнинг 331-моддасига мувофиқ, бу мол-мулкни ундан талаб қилиб олиш ва ижронинг кечикканлиги туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ёки шартномани бекор қилиш ва унинг бажарилмаганлиги сабабли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
8. Судлар ҳисобга олишлари керакки, ФК 549-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижарага топширилган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг ижарага берувчидан бошқа шахсга ўтиши натижасида ижарага берувчининг ўзгариши, бошқа шахс мулкни сотиб олишда ижара шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ҳақида огоҳлантирилмаганлигидан қатъи назар, аввалги ижарага берувчининг ижара бўйича барча мажбуриятлари тўла ҳажмда унга ўтади. Янги ижарага берувчи шартномани амал қилиш муддати тугагунга қадар ижарага берилган мулкни қайтаришни ёки иштирокчиларнинг таркиби ўзгаришини асос қилиб, шартнома шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли эмас.
9. Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади. Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин. Ижара шартномасида ижара ҳақини тўлаш муддати кўрсатилмаган ҳолларда ФК 544-моддасининг иккинчи қисми қоидалари қўлланилади.
Судлар назарда тутишлари лозимки, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Агар ижарага берувчи ижара объектини ижарага олувчига шартномани тузиш пайтида ёки шартномада белгиланган бошқа муддатда топширмаган бўлса, у мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни тегишли даврда амалга оширишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Шунингдек, ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбур.
ФК 541-моддаси иккинчи қисмининг мазмунига кўра, мулкни ижарага берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш далолатномаси асосида амалга оширилади. Шу билан бирга судлар шуни инобатга олишлари лозимки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш далолатномасининг мавжуд эмаслиги ижарага берувчининг ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling