Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet152/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Ўзбекистон Республикаси
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ













№ 204









2009 йил 18 декабрь










Тошкент шаҳри



Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида


(Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли, 2016 йил 17 июндаги 299-сонли ва Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли, Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан)

Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси нормаларининг тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми


Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Иқтисодий судларнинг (бундан буён матнда судлар деб юритилади) эътибори иқтисодий суд иш юритуви иштирокчилари томонидан келишув битимини тузиш масалалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ва “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинишига қаратилсин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
2. Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битими деганда, ўзаро келишишга асосланган, даъво талаби (талаблари)га нисбатан аниқликка эришишга қаратилган, низони ҳал қилиш тўғрисидаги тарафларнинг ёзма келишуви тушунилади.
3.
(3-банд Олий хўжалик суди Пленумининг 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган.)
4. ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг 8-бандига мувофиқ, суд ишни судда кўришга тайёрлаш пайтида тарафларни муросага келтириш чораларини кўради. Шу муносабат билан даъво аризасини қабул қилиш ва ишни судда кўришга тайёрлаш тўғрисидаги ажримда суднинг тарафларга низони келишиш йўли билан ҳал этиш ҳақидаги таклифи кўрсатилиши лозим.
ИПКнинг 16-боби, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормаларининг мазмунидан суд тарафларни муросага келтиришга кўмаклашиши лозимлиги, тарафлар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи шахслар эса, суднинг ҳар қандай инстанциясида ҳамда суд ҳужжатини ижро этишда ҳам келишув битимини тузишлари мумкинлиги келиб чиқади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
5. Тарафлар суд муҳокамаси давомида келишув битими тузиш истагини билдирган ҳолда, суд тарафларга ушбу суд мажлисида келишув битими тузишни таклиф этиши ёки тарафлар келишув битими шартларини ишлаб чиқишлари учун уларга имконият берган ҳолда, ишни кўришни бошқа муддатга қолдиришга ҳақлидир.
6. Келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги масала суд мажлисида кўриб чиқилади. Ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ИПК нормаларининг талабларига мувофиқ хабардор қилинади.
7. Судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилсин.
Шартли тузилган келишув битимини тасдиқлашга йўл қўйилмайди.
8. ИПК 50-моддасининг биринчи қисмида давлат органлари ва бошқа органлар ўзларининг ваколатлари доирасида давлат ва жамиятнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида даъво тақдим этишлари мумкинлиги назарда тутилган. Даъво тақдим этган мазкур органлар даъвогарнинг келишув битими тузиш ҳуқуқидан ташқари барча ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларини бажаради.
Манфаати кўзланган шахс давлат органи ёки бошқа орган томонидан берилган даъво бўйича жавобгар билан келишув битими тузишга ҳақли. Бундай ҳолда давлат органи ёки бошқа органнинг келишув битимини тузишда иштироки талаб этилмайди.
9. ИПК 132-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ келишув битими ёзма шаклда расмийлаштирилади ва тарафлар ёки келишув битимини тузиш ваколати махсус назарда тутилган ИПК 63-моддасининг талабларига мувофиқ берилган ишончнома мавжуд бўлган ҳолда, уларнинг вакиллари томонидан имзоланади. Бундай ишончнома келишув битимига илова қилиниши ва иш ҳужжатларига қўшиб қўйилиши лозим.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling