Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ҚАРОРИ
Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш тўғрисида (Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги 235-сонли, 2013 йил 5 декабрдаги 255-сонли, 2014 йил 28 ноябрдаги 271-сонли ва Олий суднинг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарор, Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги қарорлари асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар билан) Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ўзининг самарасини бераётганлиги қишлоқ хўжалик ривожида ҳам намоён бўлмоқда. Аграр тармоқда хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари такомиллаштирилмоқда. Қишлоқда чинакам мулкдорлар синфи шакллантирилиб, ерга, мулкка ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан эгалик туйғуси қарор топтирилмоқда. Аммо, қишлоқда тадбиркорлик ғоясини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ва фермерлик сиёсатини обрўсизлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга, хусусан ердан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларда дуч келинаётган мансабдор шахсларнинг суиистеъмолчилиги, лоқайдлиги, бюрократик тўсиқлар ва тамагирлик иллатларига тўлиқ барҳам берилмаяпти. Ер участкаларини талон-торож қилиш, улардан ноқонуний фойдаланиш, сохта фермерлик орқали бойлик орттириш, ер участкаларидан ижара шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланмаслик ҳолатлари юз бермоқда. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишда айрим мансабдор шахслар ўзларининг шахсий манфаатларини давлат ва жамият манфаатидан устун қўйишмоқда. Баъзи бир ҳокимлар, қишлоқ ва сув хўжалик бошқарма ва бўлимлари, ер ресурслари хизмати идоралари мансабдор шахслари ҳамда қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари)нинг раҳбарлари давлат мулки ҳисобланган ердан фойдаланишда суиистеъмолчиликка, уни ижарага беришда ҳар хил қонунбузарликларга йўл қўйишмоқда. Уларга нисбатан амалдаги қонунлар асосида қаттиқ жазо чоралари кўрилмаяпти. Айрим жойларда ижарага берилган суғориладиган ерларда фермерлар контрактация шартномасида кўрсатилган экин турларини экмасдан, ўзларининг эҳтиёжлари учун керак бўлган бошқа маҳсулотларни етиштирмоқдалар. Қишлоқ хўжалигида давлат буюртмаси бўйича маҳсулот етиштириш учун берилаётган минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини қўшни давлатларга бойлик орттириш мақсадида сотиб юбориш ёки улардан шахсий томорқаларида фойдаланиш ҳолатлари камаймаяпти. Шунингдек, пахта хом ашёсини ўғирлаб чегарадош мамлакатларга сотиш жиноятларига ҳам йўл қўйилмоқда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш устидан давлат органлари назорати қонун ҳужжатлари талаблари асосида ташкил этилмаган. Ердан фойдаланувчиларнинг ерга нисбатан эгалик ҳиссини шакллантириш ва ердан фойдаланишда давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш устувор вазифа эканлигига жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда иқтисодий судлар ҳам лозим даражада эътибор бермаяптилар. Иқтисодий судлар томонидан қишлоқ хўжалик муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари амалиётда қўлланилаётганлигига қарамасдан, бу соҳада вужудга келган низолар бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида кўрилган чораларнинг таъсирчанлиги ва самарадорлиги деярли сезилмаяпти. Қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишда қонунийликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда иқтисодий судларнинг ролини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддасига асосан қуйидаги тушунтиришларни беришга (Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.) Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling