Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet13/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
(15-банд Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган).
16. Меҳнат дафтарчасини тегишли эканлиги фактини белгилашда корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат дафтарчасини юритиш тартиби тўғрисидаги қўлланманинг 22-бандида кўрсатилган, яъни меҳнат дафтарчасига ҳужжат (туғилиш, никоҳ, никоҳни бекор қилиш ҳақидаги гувоҳномалар, паспорт ва бошқа) ларга асосан аризачининг охирги иш жойи маъмурияти томонидан унинг фамилияси, исми, отасининг исми ва туғилган вақти ҳақидаги ўзгартиришларни киритиш мумкинлиги тўғрисидаги дастлабки ҳал қилиш тартибига аризачи риоя қилган-қилмаганлигини суд аниқлаши керак.
17. Суд бахтсиз ҳодиса фактини аниқлаш ҳақидаги ишни кўришда
(ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 7-банди), бахтсиз ҳодиса фактини судсиз тартибда аниқлашни имконияти бўлмаса ва аниқлаш имкони йўқлиги тегишли ҳужжат билан тасдиқлансагина, уни аниқлашга ҳақли эканлигини назарда тутиш лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
(17-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган).
Суд бахтсиз ҳодиса фактини белгилаш ҳақидаги аризани қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганида қабул қилиши лозим:
- бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома умуман тузилмаган ёки айни вақтда уни тузиш имконияти бўлмаса;
- бахтсиз ҳодиса ҳақида далолатнома тузилган, лекин кейинчалик аризачи томонидан йўқотилган ва уни бошқача тартибда тиклаш мумкин бўлмаса;
- далолатнома тузишда хатоликка ёки уни исботловчи кучидан маҳрум қилувчи ноаниқликка йўл қўйилган бўлса ва буни тегишли орган тузата олмаса.
Меҳнатда майиб бўлишга, яъни ишчи ёки хизматчининг соғлигига шикаст етказилишига олиб келган, корхона, ташкилот, муассасадаги фаолият билан боғлиқ бахтсиз ҳодисагина юридик аҳамиятга эга бўлиши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил
30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).

Суд бахтсиз ҳодиса фактини аниқлашда меҳнатга лаёқатсизликнинг сабаблари ва даражасини, шунингдек ногиронлик сабаби, гуруҳи ва келиб чиқиш вақтини белгилашга ҳақли эмас
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
18. ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандига мувофиқ иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш фактини аниқлаш ҳақидаги ишлар тегишли давлат органи бундай фактни аниқлашни рад қилган ва ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд бўлмасагина судга тааллуқлидир.
Бундай иш бўйича суд эгалик ҳуқуқини эмас, балки иморатни аризачига хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли эканлиги фактини, аризачида ўз вақтида эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат бўлганлиги, лекин улар йўқолган ва уларни тиклаш имкони бўлмаган ҳолларда аниқлайди.
Қонунда белгиланган тартибда иморатга эгалик ҳуқуқи рўйхатдан ўтказганлиги тўғрисида маълумот бўлмаса, қурилган иморатга эгалик ҳуқуқи ҳақидаги масала суд томонидан даъво иши юритиш тартибида ҳал қилинади.
Фойдаланишга қабул қилинмаган ёки бошқа шахс номига рўйхатга олинган ёхуд қонун талаб қиладиган шакл бўйича расмийлаштирилмаган битим асосида қўлга киритилган қурилмага эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги ариза ҳам суд томонидан даъво иши юритиш тартибида кўрилиши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
19. ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 9-бандига асосан меросни қабул қилиш ва меросни очилиш жойи фактини белгилашга агарда нотариус манфаатдор шахс мерос ва мулкни эгаллаш ҳуқуқига киришганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим эта олмаслиги сабабли меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома беришни рад этган ҳолларда зарурат вужудга келади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи, яъни фуқаронинг доимий яшаб келган жойи, мероснинг очилиш жойи ҳисобланади, агар унинг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, унга тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган кўчмас мулк мавжуд бўлмаган ҳолларда эса кўчар мулкнинг асосий қисми жойлашган жой мерос очилган жой деб ҳисобланади.
20. Судлар ўлганлик фактини аниқлаш ишларини ўлимни қайд этилганлик фактини аниқлаш ишларидан фарқлашлари лозим
(ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди).
Суд ўлимни қайд этилганлик фактини, агар бундай қайд қилиш тегишли ҳужжатлар асосида муқаддам амалга оширилган бўлиб, лекин далолатнома ёзуви сақланмаган, йўқолган ва тикланиши мумкин бўлмаган тақдирда аниқлайди.
Ўлганлик фактини аниқлашда, ўлганлик ҳолатининг ўзи (ўлим содир бўлган аниқ ҳолатлар, шунингдек ўлимнинг аниқ санаси) аниқланиши лозим. Ўлганлик факти ФҲДЁ органлари томонидан ўлимни қайд қилиш рад қилинганлиги, шунингдек шахснинг ўлимини ҳақиқатда тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлганда суд томонидан аниқланади.
Суднинг ўлганлик фактини аниқлаш ишлари бўйича ҳал қилув қарорида ФҲДЁ органлари томонидан келгусида ўлим фактини қайд этиш учун зарур бўлган барча аниқ ва тўлиқ маълумотлар бўлиши керак.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
(21-банд Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган).
22. Юридик аҳамиятга эга бўлган факт аниқланганлиги тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори ФПК 253-моддасида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим. Ҳал қилув қарорида ишнинг ҳолати тўғрисидаги хулосаларни тасдиқловчи ишни ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган далиллар кўрсатилиши, ариза қаноатлантирилган тақдирда, белгиланган факт аниқ ифода этилиши лозим. Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг баёни суд томонидан ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг тегишли бандида ёзилганидек аниқ ифода этилиши лозим.
ФПК 16-моддасига кўра, юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори, бундай фактларни рўйхатга олувчи ёки суд томонидан фактни белгиланиши муносабати билан вужудга келган ҳуқуқни расмийлаштирувчи органлар учун мажбурийдир.
ФҲДЁ органларида қайд қилиниши ёки бошқа органларда расмийлаштирилиши лозим бўлган фактларни аниқлаш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори ушбу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнига ўтмасдан, балки бундай фактни қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади (ФПК 297-моддаси).
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
23. ФПК 275-моддасига амал қилган ҳолда судлар ишларни кўришда фуқароларнинг пенсия ва ёрдам пулларини олиш, эгалик ҳуқуқи, ворислик ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган бошқа ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилиши аниқланиши муносабати билан хусусий ажрим чиқариш борасида ўзларининг фаолиятларини жадаллаштиришлари зарур. Хусусий ажрим тегишли ташкилот ва мансабдор шахсларга йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф қилиш учун керакли чораларни кўриш мақсадида юборилиши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
24. Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларига юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиётини мунтазам равишда умумлаштириш ва бундай тоифадаги ишларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда аниқланган камчиликларни бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш тавсия этилсин.
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)

25. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон


ССР Олий суди Пленумининг 1979 йил 22 июндаги «Ўзбекистон
ССР судларида СССР Олий суди Пленумининг 1966 йил 25 февралдаги Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарорини бажарилиши тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling