Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet12/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(11-банднинг иккинчи хатбошиси Олий суд Пленумининг 2018 йил
30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган).

12. Судларнинг эътибори ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг
4-бандига мувофиқ фарзандликка олиш, никоҳ, никоҳдан ажратиш ва вафот этганлик фактини эмас, балки уларни ФҲДЁ органларида қайд этилганлиги фактини аниқлаш лозимлигига қаратилсин. Қайд этилган фактлар агар ФҲДЁ органида тегишли ёзувлар архив ҳужжатлари йўқолганлиги сабабли сақланмаган ва бундай ёзувларни тиклаш ФҲДЁ органлари томонидан рад қилинган бўлса, суд томонидан аниқланади.
Никоҳни ёки никоҳдан ажратишни қайд этилганлик фактини аниқлашни сўраб судга эр-хотиннинг иккаласи мурожаат қилиши мумкин. Бу ҳақда судга эр-хотиндан бири ариза билан мурожаат қилган тақдирда, иккинчиси ишга манфаатдор шахс сифатида жалб қилинади.
Судлар фарзандликка олишни қайд этилганлик фактини, шунингдек фарзандликка олиш ҳақида тегишли орган томонидан қарор қабул қилинганлиги фактини аниқлаш ҳақидаги талабларни ҳам кўриши мумкин. Фактик равишда фарзандликка олинганлик юридик аҳамиятга эга эмас ва бундай фактни аниқлаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш рад этилиши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
13. ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди ва Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 22 августдаги Фармонига кўра фактик никоҳ муносабатларида бўлганлик факти фақат бундай муносабатлар
1944 йил 8 июлгача вужудга келган бўлса ва никоҳни фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органида эр-хотиндан бирининг вафоти туфайли рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмасагина белгиланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
Юқорида кўрсатилган вақтдан кейин вужудга келган фактик никоҳ муносабатлари юридик оқибат келтириб чиқармайди ва бундай фактларни белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўришлик учун қабул қилинмайди. Агар эр-хотиндан бири 1944 йил 8 июлгача бошқа фактик никоҳга кирган ёки бир вақтнинг ўзида қонуний никоҳда бўлган бўлса, шунингдек, бу муносабатлар томонлардан бирининг вафотига қадарли тугатилган бўлса, бундай фактларни суд белгилаши мумкин эмас.
Суд мажлисида никоҳ муносабатларининг мавжудлигини (биргаликда яшаш, умумий хўжалик юритиш, болаларнинг борлиги ва уларни тарбиялаш ва бошқаларни) исботловчи далиллар текширилади.Фактик муносабатларни ҳақиқатда бўлган деб топиб, суд уни мазкур шахслар ўртасида вужудга келган вақти ва улардан бирининг вафот этган кунига қадар давом этганини аниқлайди.
14. Шахсни ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларда кўрсатилган исми, отасининг исми ёки фамилияси шу шахснинг паспортдаги ёхуд туғилиш гувоҳномасидаги исми, отасининг исми ёки фамилиясига мос келмаган тақдирда, (ФПК 295-моддаси иккинчи қисмининг 6-банди) аризачига мазкур ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни тегишли эканлиги, ҳужжатни берган ташкилот унга тегишли ўзгартириш кирита олмаслигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилгандагина, суд томонидан аниқланади.
Агар аризачида тегишли фактни аниқ тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар бўлса, суд ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни унга тегишли эканлиги фактини аниқлаш тўғрисидаги аризани қабул қилишга ҳақли эмас.
Суд томонидан жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар (ҳарбий билет, ҳарбий хизматчининг шахсини тасдиқловчи гувоҳнома) паспорт, ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларни шахсга тегишли эканлиги фактини аниқлаш ҳақидаги аризалар кўриб чиқилмайди. Суд гувоҳномани орден ёки медалга тегишли эканлиги фактини аниқлаш ҳақидаги аризаларни ҳам кўришга ҳақли эмас. Бундай ҳужжатлардаги хатолар фақатгина уларни берган орган ва ташкилотлар томонидан бартараф этилиши мумкин. Мансабдор шахсларнинг ва давлат бошқаруви органларининг ушбу ҳужжатларга тузатиш киритишни рад этганлиги ҳақидаги қарорлари устидан маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоида ва тартиб бўйича шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатни тегишлилиги фактини аниқлаш ўрнига ҳужжатларда номи турлича кўрсатилган фуқарони айнан бир шахс деб таниш мутлақо мумкин эмас, чунки (шахсларни) айнан бир киши дейишлик юридик аҳамиятга эга эмас.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling