Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet8/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
Аризани қабул қилиш рад этилган тақдирда ундирувчи томонидан тўланган давлат божи қайтариб берилади. Суд буйруғи бекор қилинган тақдирда тўланган давлат божи қайтариб берилмайди, балки у ундирувчи қарздорга нисбатан даъво иши юритиш тартибида ариза билан судга мурожаат этган тақдирда тўланиши лозим бўлган бож ҳисобига ўтказилади.
14. Умумий қоида бўйича суд мажлисида иштирок этишга жалб қилинмаган тарафга нисбатан чиқарилган суд қарорлари чет давлатлар томонидан, шунингдек, чет давлатларнинг шу тартибда қабул қилинган суд қарорлари Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинмайди ва ижро қилинмайди. Бир вақтнинг ўзида ижро ҳужжати ҳам бўлган суд буйруғини бериш тарафларни суд мажлисига чақириб, уларнинг тушунтиришларини эшитиш имкониятидан маҳрум қилиши сабабли қарздорнинг яшаш жойи ёки жойлашган манзили Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида эканлиги суд буйруғини бериш ҳақидаги аризани қабул қилишни рад этиш учун ҳам асос бўлади. Бундай ҳолда, ундирувчининг ҳуқуқлари қарздорга суд мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисида хабар берилган ҳолда ишни суд муҳокамасида кўриш орқали ҳимоя қилинади.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
15. Агар ариза ФПК 172-моддаси талабларига жавоб бермаса ва унга арз қилинган талабни тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, белгиланган миқдорда давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, судья суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтаради ва бу ҳақда ажрим чиқаради.
Суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризанинг қайтарилиши йўл қўйилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин судга қайтадан мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди (ФПК 176-моддаси).
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
16. Суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ҳақидаги (ФПК 175-моддаси) ҳамда суд буйруғи бериш ҳақидаги аризани қайтариш (ФПК 176-моддаси) тўғрисидаги ажрим ариза судга келиб тушган кундан бошлаб уч кунда чиқарилиши ва мазмуни бўйича
ФПК 194, 195-моддалари талабларига жавоб бериши шарт.

(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
17. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори билан 17-банд чиқариб ташланган).
18. Суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ундирувчини шу талаб бўйича судга даъво тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслиги сабабли, судлар шуни назарда тутиши лозимки, суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиш ҳақидаги ажрим устидан шикоят берилмайди.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
19. Судлар суд буйруғини беришда ФПК 178-моддасида унинг мазмунига қўйилган талабларга амал қилиши лозим.
Хусусан, суд буйруғида талабни қаноатлантиришга асос бўлган моддий ҳуқуқ нормаси кўрсатилиши шарт. Суд буйруғининг ёзувидаги хатоларни ва очиқ кўриниб турган арифметик хатоларни тузатиш суднинг ташаббуси ёхуд ундирувчининг ёки қарздорнинг аризаси бўйича суднинг ажримига асосан амалга оширилади.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
20. Тушунтирилсинки, ФПК 179-моддасида назарда тутилган суд буйруғининг нусхасини қарздорга дарҳол юбориш тартиби, шунингдек,
ФПК 181-моддасида кўрсатилган суд буйруғини бекор қилиш асослари қарздор ҳуқуқларининг кафолатидир.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
21. Агар ўн кунлик муддатда қарздор томонидан арз қилинган талабга нисбатан эътироз берилса, судья ўз ажрими билан суд буйруғини бекор қилиши шарт. Шу билан бирга, судья буйруқни бекор қилиш тўғрисидаги ажримда ундирувчига арз қилган талаби бўйича даъво ишларини юритиш тартибида мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг нусхалари ажрим чиқарилганидан кейин уч кундан кечиктирилмай тарафларга юборилади.
22. Судлар, суд буйруғи тартибидаги ишлар бўйича давлат божи миқдорини белгилашда ФПК 129-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2009 йил 24 ноябрдаги “Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги қарорида баён этилган тушунтиришларга асосланишлари лозим.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
23. Суд буйруғига нисбатан эътироз билдириш учун қонунда белгиланган ўн кунлик муддатнинг қарздор томонидан ўтказиб юборилганлиги суд томонидан узрли деб топилган тақдирда, суд унинг илтимосномасига асосан ушбу муддатни тиклаши мумкин. Муддатни тиклаш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилинмасдан туриб, муддат ўтказилгандан сўнг берилган эътирозлар суд томонидан кўрилмайди
ва муаллифга қайтарилади.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
24. ФПК 181-моддасида кўрсатилган қарздор томонидан эътирозлар тақдим қилиниши мумкин бўлган ўн кунлик муддат процессуал муддатлар тоифасига киришлиги сабабли ушбу муддатларга нисбатан ФПК 15-бобида кўрсатилган талаблар қўлланилиши, шу жумладан, ўтказилган муддатни тиклаш ҳақидаги аризани рад этиш тўғрисидаги ажримга нисбатан
ФПК 155-моддасига мувофиқ хусусий шикоят келтириш мумкинлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда).
25. Мазкур институтнинг суд ҳокимияти самарадорлигини оширишдаги ва суд ишини соддалаштиришдаги муҳим аҳамиятини инобатга олиб, судларга суд буйруғи бериш амалиётини мунтазам равишда умумлаштириб бориш тавсия қилинсин.
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)




Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling