Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet4/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексини татбиқ қилиш билан боғлиқ ишларни тўғри ҳал қилиш юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга эканлигига судларнинг эътибори қаратилсин.
2. Ерга оид ҳуқуқий муносабатлар деганда-ер ресурсларини бошқариш, уни қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш, ер участкаларига эгалик қилиш ва фойдаланиш жараёнида келиб чиқадиган ҳуқуқий ва бошқа ашёвий муносабатлар тушунилади.
3. Судларнинг эътибори, давлат бошқаруви органлари, маъмурий органлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг фуқароларнинг ер ҳуқуқий муносабатлари соҳасидаги ҳуқуқларини бузувчи қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоятлар маъмурий судларга тааллуқли эканлигига қаратилсин.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
(4 ва-бандлар Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган).
6. Ерга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган қуйидаги низолар:
ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги ваколатли органнинг қарорини бекор қилиш ва у билан боғлиқ етказилган зарар ўрнини қоплаш;
ер участкасини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва қайта сотиб олиш натижасида етказилган зарар ўрнини қоплаш;
ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда ёки ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда фойдаланилганида ер участкасини олиб қўйиш;
сервитутни белгилаш ёки бекор қилиш;
ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқ бузилишларни бартараф этиш;
биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасидан фойдаланиш тартибини белгилаш ва уни бўлиш;
ер участкасини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тугатиш;
Ер кодексининг 86, 87-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарар ўрнини қоплаш;
ер участкаларининг ижара шартномаси билан боғлиқ ва бошқа низолар даъво иш юритиш тартибида кўрилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил
13 ноябрдаги 18-сонли қарорига асосан чиқарилган)

8. Ер низолари билан боғлиқ ишларни суд муҳокамасига тайёрлаш босқичида судья ФПК 201, 204-моддаларига мувофиқ низонинг предметига тааллуқли бўлган зарур ҳужжатларни талаб қилиб олиши, ишда иштирок этишга жалб қилиниши лозим бўлган шахслар доирасини аниқлаши лозим.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
9. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкасига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича тарафлар низоли ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим қилишлари шарт.
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
10. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 10-моддасининг 5-қисми ва 21-моддаси талабига мувофиқ ер участкасини бўлиш имконияти бўлмаса, бундай ер бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда эгалик қилинадиган
ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу хол кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат реестрида акс эттирилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда).
11. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкаларини бўлиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилаш, шунингдек ер участкаси чегарасини белгилаш тўғрисидаги низоларни ҳал қилишда суд Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг тўртинчи қисмига асосан улушларга мутаносиб равишда ер участкасини бўлиш ёки фойдаланиш тартибини белгилаш ҳақидаги давлат ер кадастри ёки ер экспертизаси хулосасидан келиб чиқиши лозим. Биргаликда эгалик қилинадиган ёки фойдаланиладиган ер участкасини тарафларнинг иморатга бўлган эгалик ҳуқуқидаги улушларига мутаносиб равишда ажратиш имконияти бўлмаса, суд илгаридан ўрнатилган ер участкасидан фойдаланиш тартибидан келиб чиқиши лозим.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling