Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда)
4. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори билан 4-банд чиқариб ташланган) 5. Судларга тушунтирилсинки, буйруқ тартибида иш юритиш суд муҳокамасини истисно қилиши сабабли кўчар мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисида суд буйруғи бериш ҳақидаги аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати кўрсатилиши лозим (ФПК 172-моддаси тўртинчи қисми), шунингдек, қарздорликни ундириш тўғрисидаги суд буйруғи бериш ҳақидаги аризада тегишинча қарздорлик вужудга келган давр кўрсатилиши лозим (ФПК 172-моддаси иккинчи қисми 5-банди). (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда). 6. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори билан 6-банд чиқариб ташланган) 7. Судлар шуни назарда тутиши лозимки, ФПК 194-моддаси билан даъво аризасини қабул қилишни рад этиш учун белгиланган умумий асослари билан бир қаторда, агар: қарздорнинг яшаш жойи Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлса; аризани ва ундирувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганишда ҳуқуқ тўғрисида низо борлиги аниқланган бўлса; арз қилинган талаб ФПК 171-моддасида назарда тутилмаган бўлса, судья суд буйруғи бериш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этади. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда). 8. Суд буйруғи бериш ҳақидаги аризада Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2832-моддасида белгиланган талаб билан биргаликда низоли бошқа талаб қуйилган бўлиб, ушбу талабларни алоҳида кўриш имкони бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 2385–моддасига мувофиқ суд буйруғи бериш тўғрисидаги ариза қабул қилишдан рад қилиниши ва ундирувчига тегишли тартибда даъво ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиши лозим. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда) 9. ФПК 171-моддасида назарда тутилган талаблар бўйича ундирувчи суд буйруғи бериш ҳақидаги ариза билан ёки даъво талаби тартибида мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ҳолатда суд даъво талабини қабул қилиш ва ишни даъво тартибида кўришни рад қилишга ҳақли эмас. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда) 10. Судья ФПК 171-моддасида кўрсатилган талаблар бўйича фақатгина ушбу талаб ҳужжат асосида тасдиқланган ҳамда талаб юзасидан қарздор томонидан эътироз билдирилмаган тақдирда суд буйруғи бериш мумкин. Шунга кўра, ундирувчи тарафлар ўртасида даъво тартибида ҳал қилиниши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд эмаслиги ҳақидаги ўз талабини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиши шарт. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда) (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори билан 17-банднинг 2-5 хатбошилари чиқариб ташланган). 11. Судларнинг эътибори қаратилсинки, ФПК 171-моддасининг 4-бандига асосан, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш ҳақидаги талаб бўйича суд буйруғи арз қилинган талаб оталикни белгилаш ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаса берилади. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда). Бунда судлар, биргина оталикни белгилаш ҳақидаги талаб арз қилинган ҳолда эмас, балки шу билан биргаликда иккинчи тараф томонидан оталик (оналик)ка нисбатан эътироз билдирилган ҳолларда ҳам суд буйруғи бериш мумкин эмаслигини назарда тутишлари лозим. Ушбу ҳолатларнинг барчаси низо мавжудлигидан далолат бериб, суд буйруғи беришни истисно этади. Шунингдек, Оила кодекси 102-моддасининг 2-қисмига асосан вояга етмаган фарзанд таъминоти учун қатъий суммада алимент ундириш ҳақидаги талаб ҳам суд буйруғи тартибида кўрилиши мумкин эмас. (Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги 17-сонли қарори таҳририда) 12. Оила кодекси 136-моддасининг 3-қисми талабига кўра вояга етмаган болалар учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилишини эътиборга олиб, вояга етмаган болалар учун алимент ундириш талабида ўтган давр учун ҳам алимент ундириш талаби қўйилган бўлса, ўтган давр учун алимент ундириш ҳақидаги талаб Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 136-моддасининг 4-қисмида кўрсатилган ҳолатлар аниқлангандагина қаноатлантирилиши мумкинлигидан келиб чиқиб, суд талаб берилган кундан бошлаб алимент ундириш ҳақида суд буйруғи бериб, ўтган давр учун алимент ундириш қисми бўйича эса ундирувчига даъво тартибида судга мурожаат қилиши ҳуқуқини тушунтиради. 13. ФПК 174-моддасига мувофиқ, суд буйруғи бериш тўғрисида ариза берилганда қонун ҳужжатларида даъво иш юритиш тартиби учун белгиланган тартиб ва миқдорда давлат божи ундирилади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling