Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet99/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
1. Суд ҳокимияти — бу судларнинг Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси ва қонунлари устуворлиги принципига сўзсиз риоя қилиш асосида жиноий, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича ваколатидир.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддасига мувофиқ, суд ҳокимияти ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.
Суд ҳокимияти ҳужжатларини бажармаслик ёки тегишлича бажармаслик Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликни юзага келтиради.
2. Судлар Конституциянинг 44-моддаси мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳуқуқий низо хусусиятига эга бўлган ҳар қандай масалаларни, шу жумладан давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан берилган шикоятларни ҳал қилиш ҳуқуқига эгадир.
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, Конституциянинг 16-мод­дасига мувофиқ, бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат унинг нормалари ва тамойилларига зид келиши мумкин эмас.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 21/108-сонли қарорига асосан чиқариб ташланган.)
3. Қонунга мувофиқ, суд муҳокамасини қандай бўлмасин чеклашларга, бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатишга, таҳдид қилишга ёхуд суд фаолиятига мансабдор шахс ёки фуқаронинг қай тарафдан ва қандай масалада бўлмасин аралашишига йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида судьяларга юксак мақом берилди, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади ёки унинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан сайланади ёхуд Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан сайланади ёки тайинланади ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Судьялар олий кенгаши томонидан тайинланади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
(Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил 3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда.)
Бунинг учун ижро ҳокимиятининг маҳаллий органлари розилиги талаб қилинмайди.
Қонун давлат муассасалари, фуқаро ва ташкилотларга судга ҳурмат билан қараш мажбуриятини юклайди.
Давлат ҳокимиятининг бирон-бир идораси судга одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган вазифаларни юклаши мумкин эмас.
Судга ҳурматсизлик қилишга йўл қўйилмайди ва бу қонун билан белгиланган тартибда жазоланиши лозим.
4. Судьядан иш бўйича у ёки бу қарорни қабул қилишга доир тушунтиришлар талаб қилишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Ундан бундай тушунтиришлар фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина олиниши мумкин.
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, суд қарорининг бекор­ қилинганлиги ёки ўзгартирилганлиги фактининг ўзи судьялардан тушунтиришлар беришни талаб қилиш учун асос бўлмайди.
5. Мансабдор шахсларнинг судга у ёки бу ишни ҳал қилиш юзасидан тавсияларини ифода этиб, ёзма ёки оғзаки равишда қилган мурожаатлари кўрилмай қолдирилиши лозим. Суд томонидан ҳал қилинадиган шикоят ва аризаларни давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа муассасаларнинг назоратга олиши қонунда кўзда тутилмаган. Суд қарорлари устидан шикоят беришга ҳуқуқи бўлган шахслар доираси ва уларни кўриб чиқиш тартиби процессуал қонунларда қатъий белгилаб қўйилган.
6. Оммавий ахборот воситалари кўрилаётган ишлар бўйича ўз хабарларида суд қарори қандай бўлиши лозимлиги ҳақида фикр билдиришга ёки бошқача усуллар билан ишда иштирок этаётган бирон-бир шахснинг фойдасини кўзлаб судга таъсир ўтказишга ҳақли эмаслар. Бунда шуни унутмаслик керакки, Конституциянинг 26-моддасига ва «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг айби қонунда назарда тутилган тартибда исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча, у айбсиз ҳисобланади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling