Збекистон Республикаси


Download 1.14 Mb.
bet100/215
Sana10.04.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1348243
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   215
Bog'liq
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил

(Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги 21/108-сонли қарори таҳририда.)
7. Мустақиллик принципи судларга ҳуқуқ беради ва шу билан бирга улардан суд муҳокамасини адолатли ўтказишни ҳамда тарафларнинг ҳуқуқларига риоя қилишни талаб қилади.
Процессуал қонунчилигида мустаҳкамланган судда ишларни юритишда ўзаро тортишув принципига мувофиқ прокурор суд процессида тарафлардан бири ҳисобланади ва процесснинг бошқа тарафлари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланади.
8. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, судьялар маслаҳатлашувининг сир тутилиши ва уни ошкор қилинишининг тақиқланиши судьялар мустақиллиги, уларнинг беғаразлиги ва холислигининг энг муҳим кафолатидир.
Судьянинг тарафлар вакиллари, шунингдек бошқа шахслар билан ишларни муҳокама қилиши унинг беғаразлигини шубҳа остига қўяди ва шунинг учун бунга йўл қўйилмайди. Судья фақат маслаҳатхонада ишни муҳокамасида қатнашганда уни мазмунан ҳал қилишга доир фикрини билдиради. Судья, шунингдек муайян ишни ҳал қилиш бўйича бирон бир кишига маслаҳат беришга ва ўз фикрини билдиришга ҳақли эмас, чунки келгусида бу иш унинг ҳал этиш доирасида бўлиб қолиши мумкин.
9. Тушунтирилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар), ҳарбий судлар юқори турувчи судларга фақат процессуал жиҳатдан бўйсунади.
Барча даражадаги судлар судьялари тегишли суд раислари ва раис ўринбосарларига фақат ишни ташкил этиш масалалари бўйича бўйсунадилар.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Қайд этилган мансабдор шахслар суд ишлари бўйича судьяларга йўлланма беришга, судьяларни интизомий тартибда жазолашга ҳақли эмаслар.
Судьяларга интизомий жазо беришга фақат судьяларнинг малака ҳайъати ҳақлидир.
Судьялар қонунга мувофиқ малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Олий малака ҳайъатига шикоят қилиш ҳуқуқига эга, шу сабабли малака ҳайъатининг қарори қонуний кучга кирмагунча судьяни интизомий тартибда жазоланган деб ҳисоблаш мумкин эмас.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
Судья фақат ўзи томонидан била туриб қонуннинг бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган масъулиятсизликка йўл қўйилган ҳоллардагина интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳолатларга судьяларнинг малака ҳайъатларигина баҳо бериши мумкин.
10. “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
11-моддасига мувофиқ судларнинг фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан амалга оширилади.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
11. Қонун судьяларни сенатор, давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати, сиёсий партияларнинг аъзоси бўлишлари, сиёсий ҳаракатларда иштирок этишлари, шунингдек илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа бирон-бир турдаги фаолият билан шуғулланишларини тақиқлайди. Шу билан бирга судьялар касбий фаолиятига оид уюшмаларга бирлашишлари мумкин.­
(Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
3 октябрдаги 18/267-сонли қарори таҳририда.)

12. Судьяларнинг дахлсизлиги суд мустақиллигининг муҳим кафолатидир, дахлсизлик қонунга мувофиқ унинг турар жойига, хизмат хонасига, фойдаланадиган транспорт ва алоқа воситаларига, унинг хат-хабарларига, унга тегишли мулклар ва ҳужжатларга ҳам тааллуқлидир.
Судьяга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин. Судья Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши мумкин эмас.
(Олий суд Пленумининг 2018 йил 19 майдаги 17-сонли қарори таҳририда.)
13. Судлар ишларни ва материалларни кўришда Конституциянинг 53-моддасига кўра, давлат томонидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баравар муҳофаза этилишини кафолатлаши принципига оғишмай риоя этишлари шарт. Шуни назарда тутиш лозимки, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Шунинг учун судлар ишларни кўришда давлат органлари ва мансабдор шахслар мулкдорнинг ҳуқуқларини қанчалик ҳимоя қилаётганлиги ва уларга риоя этаётганлигини аниқлашлари, асоссиз текширишлар, тафтишлар ва ҳоказо фактларга тегишли муносабат билдиришлари ҳамда бундай ноқонуний ҳаракатлар натижасида мулкдорга етказилган зарарни айбдор мансабдор шахслардан ундириш чораларини кўришлари лозим.
14. Суд ҳокимияти умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланади.
Шундан келиб чиқиб, судлар ҳар бир иш бўйича қонунийликни ва фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлашлари ҳамда уларнинг ҳар қандай бузилишига зудлик билан муносабат билдиришлари шарт.
Барча суд тартибларига, шу жумладан, ҳар бир фуқаронинг ҳимоя ҳуқуқига оғишмай амал қилинмоғи лозим. Фуқароларни асоссиз жиноий жавобгарликка тортиш, ноқонуний ҳибсга олиш ва ҳибсда сақлаш, жисмоний ёки руҳий зўравонлик ишлатиш ёки ишлатишга таҳдид қилиш билан боғлиқ ҳар бир ҳолат тегишли равишда баҳоланиши лозим.
Тушунтирилсинки, бундай ғайриқонуний усулларни қўллаб олинган ҳар қандай далиллар юридик кучга эга эмасдир.
Шу билан бирга судлар жазонинг муқаррарлиги принципига қатъий амал қилишлари лозим.
(Олий суд Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 14/151-сонли қарори таҳририда.)
15. Судья томонидан зиммасига юклатилган вазифани, нуфузни ва судга ҳурматни шакллантирувчи юксак ахлоқ-одоб меъёрларига риоя қилинмасдан туриб, суд ҳокимиятини ва судья ваколатларини амалга ошириш мумкин эмас.
Судья суд ҳокимиятининг шаъни ва мустақиллигини мўътабар тутиши, ҳалол ва беғараз бўлиши, қонунга риоя этиши ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши, ҳар қандай ножўя ҳаракатлар ёки шундай бўлиб кўриниши мумкин бўлган ҳаракатлардан ўзини тийиши, ўзининг судьялик лавозими нуфузидан шахсий манфаатлари ёки бошқа шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланишдан ўзини сақлаши, ҳуқуқ соҳасида ўзининг касб малакасини ошириб бориши, суд процессида тарафларга сабр-тоқатлилигини ва обрўсини кўрсатиши, шахсий ҳаётда юксак ахлоқий қоидаларга амал қилиши шарт.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling