Збекистон Республикаси
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
Умумий юрисдикция судларида кадрлар билан ишлаш ҳолати ва судьялар томонидан судьялик қасамёдига риоя этилиши масалалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Судлар тўғрисида»ги Қонун судьяларнинг ҳуқуқий мақомини белгилайди ва уларга нисбатан одил судловни амалга оширишда фуқаролар ва ташкилотлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шунингдек давлат ва жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш каби давлат ҳокимияти ваколатлари берилган юқори мартаба эгаси сифатида алоҳида талаблар қўяди. Судьялар томонидан ўз профессионал вазифаларнинг ҳалол ва виждонан бажарилиши, уларнинг қарор қабул қилиш чоғида мустақиллиги бузилган ҳуқуқлар самарали ҳимоя қилинишини кафолатлайди, жамиятда адолат тамойилларига, суднинг холис ва мустақиллигига нисбатан бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Бу ўринда умумий юрисдикция судларида ташкилий-кадрлар ишини тўғри йўлга қўйиш, судьялар томонидан судьялик қасамёдига риоя қилинишини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этади. Судьялик лавозимига киришнинг мавжуд тизими судьялар томонидан энг юқори суд инстанцияси бўлмиш Олий суд Пленуми мажлисида Давлат байроғи олдида судьялик қасамёдини қабул қилишни назарда тутади Бундан ташқари, суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, кадрлар билан ишлашда демократик асосларни мустаҳкамлаш, судьялар корпуси барқарорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган судьяларнинг малака ҳайъатлари халқаро ҳуқуқнинг суд ҳокимиятини мустақиллиги ҳақидаги умумэътироф этган норма ва принципларга мосдир. Қонунга биноан ташкил этилган судьялар малака ҳайъатлари судьялар заҳирасини шакллантириш, улар билан назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш, судьялик лавозимларига тавсия этиш учун энг яхши номзодларни танлаш, судьяларни малака ва даврий аттестациядан ўтказиш, судьяларнинг интизомий жавобгарлиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш юзасидан муайян фаолиятни амалга оширмоқда. Статистик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатадики, 2001 йилдан 2006 йилгача ва 2007 йилнинг 9 ойигача бўлган давр оралиғида судьялар малака ҳайъатлари томонидан судьяликка номзодлик заҳирасига киритиш тўғрисида, жами бўлиб, 3417 та ариза қабул қилинган ва кўриб чиқилган, улардан малака имтиҳони топширган. 3305 шахс заҳирага олинган, 112 шахсга нисбатан заҳирага олиш рад этилган. Шу даврда судьялар малака ҳайъатларининг қарорига мувофиқ судьялик лавозимларидаги вакансияларни тўлдириш юзасидан ўтказилган танловда иштирок этишни хоҳлаган шахслар орасидан 2828 нафари мазкур лавозимларга лойиқ деб топилган ва уларга нисбатан ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилган. Судьяликка тавсия этилган шахслардан 1000 нафар номзод кейинчалик мазкур лавозимларга тайинланган. Шу билан бир қаторда статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, умумий юрисдикция судларининг ташкилий-кадрлар соҳасидаги ишида одил судлов тизими самарадорлигига салбий таъсир этувчи жиддий камчилик ва нуқсонлар мавжуд. Чунончи, 2001-2007 йиллар мобайнида 210 нафар судья эгаллаб турган лавозимидан озод этилган бўлиб, бу судьялар корпуси умумий сонининг қарийб тўртдан бирини ташкил этади. Шу жумладан, 130 нафари ўз аризасига кўра, 28 нафари судьялик қасамёдини бузганлиги учун, 25 нафар судья жиноий жавобгарликка тортилганлиги учун. Ишлаётган судьяларнинг уларга қўйилган шахсий, маънавий ва касбий жиҳатдан талабларга мувофиқлиги даражаси ўта пастлигича қолмоқда. Чунончи, қайд этилган даврда янги судьялик муддатига тавсия этилган 521 нафар номзоддан фақат 269 (51,6%) нафари лавозимларга тайинланган. 214 (41,1%) нафар номзодларнинг ҳужжатлари уларга берилган тавсифномалар салбийлиги сабабли қайтарилган, судьялик лавозимида ишлаётган 23 (4,4%) нафар судья тавсия этилган судьялик лавозимига нолойиқ деб топилган ёки заҳирада қолдирилган. Бунинг натижасида, ҳозирги вақтда амалдаги судьялар корпусининг 45,4 фоизини (320 нафар судья) иш стажи беш йилдан ортиқ бўлмаган, илк бор ушбу лавозимга тайинланган шахслардан ташкил топган бўлиб, бунда судьялик лавозимида 15 йилдан ортиқ ишлаган шахслар фақат 11,6 фоизни (82 нафар судья) ташкил этади. 2001-2007 йиллар давомида ўтган вақт ичида хизмат фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун 554 судьяга ёки судьялар корпусининг ярмидан кўпроғига нисбатан интизомий иш қўзғатилгани ташвишли ҳолдир. Шунингдек, судьялар ҳатти-ҳаракати устидан берилган шикоятлар сони юқорилигича қолмоқда. Таҳлил этилаётган давр ичида судьялар малака ҳайъатларига судьялар ҳатти-ҳаракати устидане 4802 та шикоят келиб тушган бўлиб, улардан 3122 таси процессуал қонун талаблари, 233 таси суд этикаси бузилганлиги, 274 таси хизмат мавқеи суиистеъмол қилинганлиги тўғрисидадир. Қайд этилган салбий ҳолатлар келиб чиқишига судьялар томонидан ўз юксак мақоми ва юклатилган масъулият етарли даражада ҳис этилмаётганлиги, ҳуқуқий савияси ҳамда ижтимоий-сиёсий хабардорлиги даражасини ошириш борасида олиб борилаётган иш сусайтириб юборилганлиги, ўз шахсий манфаатларини одил судлов манфаатидан юқори қўйилиши сабаб бўлмоқда. Суд процесси иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликка, қонунда белгиланган муддатлар бузилишига, ишларни кўриш ва шикоятларни ҳал қилишда сансолорликка йўл қўйилаётганлиги ҳоллари кўплаб учраб турибди. Шуни таъкидлаш лозимки, бундай ҳол, биринчи ўринда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар раислари томонидан судларда ишлар етарли ташкил этилмаганлиги, судьялар малака ҳайъатлари ишининг қониқарсиз эканлиги, суд қасамёдига ва ижро интизомига риоя этилиши устидан назорат сусайтирилганлиги натижасида юзага келган. Судьяларнинг касбий даражасини ошириш бўйича ишлар етарли олиб борилмаяпти, даврий малака аттестациялари расмиятчилик учун ўтказилмоқда, фуқаролар шикоятларини текшириш масаласига енгил елпи ва юзаки ёндашилмоқда, юқори суд инстанциялари судьялар томонидан йўл қўйилаётган қонунсизликларга тегишли даражада таъсир чоралари қўллашмаяпти. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling