Збекистон Республикаси
Download 1.14 Mb.
|
Жами Пленум қарорлари 25.12.2022 йил2 дил
(Олий суд Пленумининг 2019 йил 24 декабрдаги 27-сонли қарорига асосан 23-банднинг иккинчи хатбошиси чиқарилган.)
(Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.) 24. Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга олувчига берилган гаров нарсасига ундирувни қаратиш тартиби гаров тўғрисидаги шартномага мувофиқ белгиланади. Шу билан бирга, бундай шартноманинг предмети фақат кўчар мол-мулк бўлиши мумкинлиги ҳисобга олиниб, шартномада гаров нарсасига нисбатан ундирувни қаратиш шартлари белгиланмаган бўлса, бундай ҳолда гаровга қўйилган мол-мулкка ундирувни қаратишнинг умумий қоидаси қўлланилишидан келиб чиқиш лозим. 25. ФКнинг 48-моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. ФКнинг 281-моддаси еттинчи қисмига кўра, агар гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплашга етарли бўлмаса, у қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма бўлмаганида, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.) Судлар эътиборга олишлари лозимки, кредиторнинг асосий шартнома бўйича қарздор бўлмаган гаровга берувчига талаби гаров нарсасининг сотилишидан тушган сумма билан чегараланади. 26. Судлар ундирувни гаров нарсасига қаратиш тўғрисидаги низоларни кўришда шундан келиб чиқишлари керакки, гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи бу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида гаровга қўювчидан бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно (ФКнинг 284-моддаси биринчи қисми). Бунда, агар гаровга олувчи билан келишувда ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга қўювчининг ҳуқуқий вориси гаровга қўювчининг мажбуриятларини олади. Гаровга қўювчининг мулклари бир неча шахсга ўтганда ҳуқуқий ворисларнинг ҳар бири гаровга қўйилган мол-мулкнинг унга ўтган миқдорига мутаносиб равишда гаров мажбурияти бўйича жавоб беради. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.) Судларга тушунтирилсинки, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига қадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақли. Бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкин. (Олий суд Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 37-сонли қарори таҳририда.) Гаров нарсасининг бу мол-мулк ишониб топширилган шахс томонидан қонунга хилоф равишда, шу жумладан кредитор (гаровга олувчи)нинг розилигисиз тасарруф этилиши натижасида унга зарар етказилганлиги ҳолати аниқланганда судлар қонунда белгиланган тартибда чораларни кўришлари лозим. 27. Судлар инобатга олишлари лозимки, гаровнинг бекор бўлиш асослари қуйидагилар ҳисобланади: - гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бекор бўлиши; - ФКнинг 274-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганида гаровга қўювчининг гаровни бекор қилиш ҳақидаги талаби; - гаровга қўйилган ашёнинг нобуд бўлиши ёки гаровга қўйилган ҳуқуқнинг бекор бўлиши, агар гаровга қўювчи ФКнинг 276-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса; - гаровга қўйилган мол-мулкнинг ким ошди савдосида сотилиши, шунингдек уни сотиш мумкин бўлмаган тақдирда (ФКнинг 283-моддаси биринчи қисми 4-банди); - гаровга олувчи Фуқаролик кодекси 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно. Шу билан биргаликда гаров бошқа асослар бўйича ҳам бекор бўлиши мумкинлигини инобатга олиш лозим. Хусусан: - гаров шартномасининг бекор қилиниши муносабати билан; - гаровга олувчидан гаров нарсасининг жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун жиноят ёхуд ҳуқуқбузарлик предмети сифатида олиб қўйилиши муносабати билан; - мажбурият бўйича гаров билан таъминланган қарзнинг гаровга қўювчи кредит ташкилотига янги қарздор учун жавоб беришга розилик билдирмаганида бошқа шахсга ўтказилиши муносабати билан; - гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш жараёни ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишнинг суддан ташқари тартибида тугаганда ва бошқалар. 28. Кафиллик – учинчи шахснинг бошқа шахс кредитори олдидаги мазкур шахснинг кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари бўйича тўла ёки қисман жавобгар бўлиш мажбуриятидир. Кафиллик шартномаси бошқа шахснинг кредитори ва кафил ўртасида тузилади. Кафиллик шартномаси бўйича мажбуриятнинг мазмуни қарздор асосий мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда кафилнинг қарздор билан бирга кредитор олдида жавоб бериш мажбурияти ҳисобланади. 29. Кафиллик алоҳида шартнома билан расмийлаштирилиши, шунингдек кафиллик тўғрисидаги шартлар улар билан қайси шартнома мажбуриятлари таъминланаётган бўлса, шу шартномага киритилиши мумкин. Бундай ҳолда шартнома кредитор, қарздор ва кафил томонидан имзоланади. Айни пайтда судлар эътиборга олишлари лозимки, кредиторнинг (банк ёки бошқа кредит ташкилотининг) ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланган, муҳр билан тасдиқланган, қарздор ва кафил ўртасида тузилган кафиллик шартномаси уч томонлама битим ҳисобланиши мумкин. 30. Қонунга мувофиқ қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса (ФКнинг 293-моддаси биринчи қисми). Асосий мажбурият бўйича қарздорнинг жавобгарлигига нисбатан кафил мажбуриятининг солидарлиги кредиторнинг асосий мажбурият бўйича ҳам қарздорга, ҳам кафилга, ҳам биргаликда, ҳам алоҳида, ҳам тўла, ҳам қарзнинг қисмига нисбатан ўз талабларини тақдим этишга ҳақли эканлигини англатади. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди. Кредитор томонидан даъво бир вақтнинг ўзида кафил ва қарздорга нисбатан қарздор томонидан асосий мажбурият бажарилмаганлиги муносабати билан тақдим этилиб, солидар жавобгарлик тўғрисидаги қоидаларни қўллаш лозим бўлган ҳолларда, бундай жавобгарлик фақат кафил ёки фақат қарздорга юклатилиши мумкин эмас. Кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беришлари керак. Кредиторнинг кафилга нисбатан даъвосини кўришда асосий қарздорни ишда иштирок этиш учун жалб қилиш ҳақида кафилнинг илтимосномаси мавжуд бўлган тақдирда, суд бундай илтимосномани қаноатлантириши шарт. 30.1. Кредиторнинг кафил - “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси”га (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) нисбатан даъвосини кўришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида”ги Низом талабларига эътибор қаратилиши лозим. Бунда судлар инобатга олиши керакки, агар Жамғарма билан кафиллик шартномаси кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида тузилган бўлса, Жамғармага талаб билдирилгунга қадар кредитор қарздордан қарзни ундиришга қаратилган бошқа, шу жумладан, кредит қайтарилиши мажбуриятининг таъминотига қаратилган барча чораларини кўриши зарур ва фақат қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмаганда, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган мол-мулкдан ундириш мумкин бўлмагандагина, кредитор Жамғармага талаб билдириш ҳуқуқига эга, агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса. Қарздорнинг (бошқа кафилнинг) мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги, шунингдек, қарзни гаровга қаратилган мол-мулкдан ундириш имконияти мавжуд эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан, ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади. Ушбу қоидаларга амал қилинмаганлиги Жамғармага нисбатан берилган даъвони қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўлади. Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling