O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI
YER RESURSLARI, GEODEZIYA, KARTOGRAFIYA VA
DAVLAT KADASTRI DAVLAT QO'MITASI
B U Y R U Q
№ 68 Toshkent sh. 15.07.2010 й.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 492-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бино ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ ер участкалари, бино ва иншоотларга кадастр рақамларини шакллантириш ва бериш ишларини такомиллаштириш мақсадида,
Б У Ю Р А М А Н:
1. Геодезия ва картография миллий маркази томонидан ишлаб чиқилган ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг Илмий-техник кенгаши томонидан 2010 йил 30 июндаги 02-04-10-сонли баёни билан маъқулланган янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби тўғрисида йўриқнома” (ИНҲ-18-010-10) тасдиқлансин ва мазкур бўйруқ қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
2. Геодезия ва картография миллий маркази мазкур буйруқ билан тасдиқланган Йўриқномани 250 нусхада чоп этиб, қўмитанинг бўлинмаларига тарқатсин.
3. Мазкур буйруқ қабул қилиниши муносабати билан 2002 йил 18 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари қўмитасининг 4-к-сонли ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармасининг 18-сонли қўшма қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш раиснинг биринчи ўринбосари Т.М.Абдуллаев зиммасига юклатилсин.
Раис С.А.Арабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА
ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат
Do'stlaringiz bilan baham: |