Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Чалғитувчи жавобларнинг қандай ишлаётганлиги


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet26/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

Чалғитувчи жавобларнинг қандай ишлаётганлиги 
 
Апробация натижасида олинадиган кейинги муҳим маълумот бу 
тест 
топшириғидаги 
чалғитувчи 
жавобларининг 
қай 
тарзда 
ишлаётганлиги тўғрисидаги маълумотдир. Бир неча бор таъкидлаб 
ўтилганидек, тест топшириғидаги ҳар бир чалғитувчи жавоб асосли 
равишда киритилиши ва у билими камроқ ўқувчини етарли даражада 
чалғитиши лозим. Тестология назарияси бўйича яхши ишлаётган 
чалғитувчи жавоб ўқувчиларнинг камида 7-8%ни ўзига жалб қилиши ва 
тўғри жавоб фоизидан бирмунча пастроқ бўлиши лозим. Юқоридаги 4-
жадвалда 
ҳар 
бир 
чалғитувчининг 
деярли 
тенг 
миқдорда 
ишлаётганлигига гувоҳ бўлдик (А-22%, С-26% ва D-24%). Аслида реал 
ҳаётда бундай натижалар кам учрайди. Бу тест топшириғининг 
қийинлик даражаси 28% бўлганлиги сабабли уни нисбатан қийин тест 
топшириғи деб баҳолаган эдик. Энди унинг чалғитувчилари ҳам 
кўпчилик ўқувчиларни жалб қилаётганлигини билиб олдик. Демак, 
чалғитувчиларнинг кучли бўлганлиги бу тест топшириғининг қийинлик 
даражасини янада оширган. Кейинги 5-жадвалда эса чалғитувчилар 
камроқ фоиздаги ўқувчиларни ўзига жалб қилган (А-8%, С-10% ва D-
8%). Бу тест топшириғида ҳам чалғитувчилар яхши ишламоқда (яъни 
уларнинг барчаси 7-8%дан юқори). Аммо тест топшириғининг ўзи анча 
осон бўлганлиги учун чалғитувчилар камроқ ўқувчиларни ўзига жалб 
қилган. Бу нисбатан осонроқ бўлган тест топшириғига хос хусусият. 
Қуйидаги тест топшириғи ва унинг апробацияси натижасида олинган 6-
жадвалдаги маълумотда яхши ишламаётган чалғитувчи жавоб 
тўғрисида тасаввурга эга бўлишимиз мумкин: 
Иқтисодиёт назарияси фанига “кўринмас қўл” иборасини қайси 
олим олиб кирган?
A) Ахмаджон Ўлмасов; 
*B) Адам Смит;
C) Жон Мейнард Кейнс;
D) Жон Стюарт Милл. 


31 

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling