Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази
Download 384.08 Kb. Pdf ko'rish
|
A Solijonov - Test o\'zi nima
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами 50 100% Ушбу тест топшириғида А
- Тест топшириғининг дискриминация индекси
6-жадвал
Тестнинг муқобил жавоблари Апробацияда қатнашган ўқувчилар томонидан танланган жавоблар миқдори Танланган жавоблар фоизи A *B C D 2 33 7 8 4% 66% 14% 16% Жами 50 100% Ушбу тест топшириғида А чалғитувчи жавоб жуда паст фоизга (4%) эга бўлган. Демак, у ўқувчиларни етарли даражада чалғитмаяпти, яъни самарали ишламаяпти (ҳақиқатан ҳам, А.Ўлмасов бошқа жавоблардан ажралиб турибди). Бундай чалғитувчи жавоб апробациядан кейин албатта қайта кўриб чиқиб ўзгартирилиши ва тест топшириғи қайта апробациядан ўтказилиши лозим. Кейинги апробациядан яхши натижаларга эга бўлгандан кейингина ушбу тест топшириғи тестда ишлатилиши мумкин. Тест топшириғининг дискриминация индекси Ушбу кўрсаткич тест топшириғининг статистик таҳлили остида кўриб чиқиладиган учинчи ва энг муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Унинг муҳимлиги шундан иборатки, бу кўрсаткич орқали тест топшириғининг билимли ва билимсиз ўқувчилар ўртасидаги фарқни қай даражада аниқ кўрсатиб бераётганлигини баҳолашимиз мумкин бўлади. Ўзи аслида тестнинг мақсади ҳам шу, яъни билимли ўқувчи ундан юқори балл олиши керак ва билимсиз ўқувчи аксинча, паст балл олиши керак. Буни яна қуйидагича тушунтириш мумкин. Масалан, саволлар китобида шундай тестлар бўладики, бу тестларга билимли ўқувчиларгина тўғри жавоб бера олади, холос. Билимсиз ўқувчилар эса бу тест топшириғига жавоб бера олмайди. Мана шундай тест топшириқларининг дискриминация хусусияти жуда юқори бўлади. Агар тест топшириғига билимсиз ўқувчилар ҳам, билимли ўқувчилар ҳам бир хилда тўғри жавоб топган бўлсалар ёки билимсиз ўқувчилар ҳам, билимли ўқувчилар ҳам бир хилда нотўғри жавоб топган бўлсалар бундай тест топшириқларининг дискриминация индекси паст бўлади. Бундай тест топшириқлари одатда жуда осон ёки жуда қийин бўлади. Тест топшириғининг дискриминация индексига таъсир этувчи кўплаб омиллар мавжуд. Булар кўпроқ тест топшириғининг қийинлик даражаси ва сифати билан боғлиқ. Масалан, юқорида айтилганидек, тест топшириғи ўта қийин тузилган бўлса унга билимли ўқувчилар ҳам жавоб бера олмайдилар. Лекин барчага маълумки, ўқувчилар тест 32 топшириғининг тўғри жавобини топа олмасалар унинг жавобини таваккал равишда белгилашга уринадилар. Натижада паст билимли ўқувчилар билан юқори билимли ўқувчиларнинг ушбу тест топшириғига тўғри жавоб бериши эҳтимоли деярли бир хил бўлади ва бу ўз навбатида тест топшириғининг дискриминация индексига салбий таъсир ўтказади, яъни уни пасайтиради. Тест топшириғининг дискриминация индекси, D ни ҳисоблаш учун аввал тест варианти апробациядан ўтказилади. Тест вариантини апробациядан ўтказиш учун ундаги тест топшириқлари сони иложи борича реал тестдаги топшириқлар сонига тенг бўлиши керак. Масалан, кириш тестларида фойдаланиладиган тест топшириқларининг апробациясида ҳар бир вариантда 36 та тест топшириғи ишлатилади. Апробация ўтказилгандан сўнг унда иштирок этган ўқувчиларнинг натижалари текширилиб, ҳар бир ўқувчига тегишли балл қўйилади ва ўқувчиларнинг тестдан олган балларига кўра юқоридан пастга қараб табақалашган рўйхати тузилади. Дискриминация индексини ҳисоблаш учун мана шу рўйхатнинг юқори қисмидаги 27% (юқори гуруҳ) ва қуйи қисмидаги 27% (қуйи гуруҳ) ўқувчиларнинг натижаларидан фойдаланилади. Тест топшириғининг дискриминация индексини ҳисоблаш учун юқори гуруҳдаги тест топшириғига тўғри жавоб берган ўқувчилар сонидан қуйи гуруҳдаги тест топшириғига тўғри жавоб берган ўқувчилар сони айирилади ва олинган натижа иккала гуруҳдан сони кўпроқ бўлган гуруҳдаги ўқувчилар сонига бўлинади. Буни қуйидаги 7- жадвал орқали янада тўлиқроқ тушуниш мумкин. Download 384.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling