Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази


Download 384.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet30/31
Sana02.04.2023
Hajmi384.08 Kb.
#1321960
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
A Solijonov - Test o\'zi nima

 
 


35 
2-илова: Атама ва тушунчалар 
Апробация. Ҳар бир янги ишлаб чиқилган тест топшириғи махсус 
синовдан ўтказилиши лозим. Бу синов апробация деб аталади ва у 
тестнинг валидлиги (лаёқатлилиги) ва ишончлилигини аниқлаш 
мақсадида ўтказилади. Ушбу синов натижаларига асосан зарур 
ҳолларда тест топшириқларига ўзгартиришлар киритилади. Апробация 
келажакда шу тестни топшириши муқаррар бўлган мўлжалдаги муайян 
аҳоли (популяция) вакиллари орасида ўтказилиши шарт. Масалан, 
олий таълим муассасаларига кириш тестларида фойдаланиладиган 
тест топшириқлари худди тест синовидаги каби вариант ҳолига 
келтирилиб, шу тестни топшириш учун тайёргарлик кўраётган коллеж 
ёки лицейлар битирувчилари орасида синовдан ўтказилади. 
Апробацияда ҳар бир тест вариантига камида 50 нафар ўқувчи жавоб 
бериши керак (қуйидаги апробация кўламига қаранг). 
Апробация 
кўлами
Мўлжалдаги 
муайян 
аҳолининг 
(популяциянинг) қай даражада қамраб олинганлиги. Янги ишлаб 
чиқилаётган тестлар келажакда шу тестларни топширувчи аҳоли 
(популяция) вакиллари ўртасида синовдан ўтказилиши муҳимдир. Шу 
сабабли апробацияларда мана шу аҳоли (популяция) гуруҳидаги 
ўқувчиларни иложи борича тўлароқ қамраб олишга алоҳида эътибор 
қаратилади.
Валидлик (лаёқатлилик). Тестнинг кўзда тутилган қобилият ёки 
билимни баҳолаб бера олиш даражаси. Тест ўзи мақсад қилиб олган 
вазифани (масалан, муайян фан бўйича ўқувчи билимини аниқлаш) 
қай даражада тўғри ва аниқ бажара олишини ифодаловчи тушунча.
Дискриминация индекси. Тест топшириғининг муайян ўқув фани 
бўйича турлича билим ва қобилият даражаларига эга бўлган 
синалувчи шахсларни фарқлаш, табақалаштириш қобилиятининг 
миқдорий тавсифи (–1 дан +1 гача ўзгаради). 
Ишончлилик. Тест натижаларининг қай даражада ҳақиқатга 
яқинлигини ифодаловчи кўрсаткич. Масалан, ўқувчининг муайян бир 
тестда қўлга киритган бали бошқа куни худди шу тестга ўхшаш бўлган 
тестда қўлга киритган балига қанчалик яқин бўлса, бу тестнинг 
ишончлилик даражаси шунча юқори бўлади. 
Муқобил жавоб. Муқобил жавобли тест топшириқларида 
саволдан кейин бериладиган 4 та (a, b, c, d) жавоблардан бири. Қоида 
бўйича муқобил жавоблар битта тўғри жавоб ва учта нотўғри, яъни 
чалғитувчи жавоблардан иборат бўлади. Комбинацияли тест 
топшириқларида эса муқобил жавоблар 4 тадан кўп бўлиши ҳам 
мумкин. Бундай тестларда тўғри жавоблар сони ҳам 1 тадан кўп 
бўлади (қаранг: 9-10-бетлар).

Download 384.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling