«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Download 71.61 Kb.
|
вазирлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 23-модда. Бош вазир маслаҳатчилари
22-модда. Бош вазир ўринбосарлари
Бош вазир ўринбосарлари вазифалар тақсимотига мувофиқ: вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент сўрови, Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенат аъзосининг сўрови, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг бориши мониторингини амалга оширади; жойларда ишларнинг ҳақиқий ҳолатини ўрганади, шунингдек иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади; стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқади; Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва давлат бошқаруви органлари ишининг самарадорлигини ошириш соҳасидаги комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди; барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимининг ишини мувофиқлаштиради; Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларини, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларини сифатли ва ўз вақтида бажариш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўради; Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради. Бош вазир ўринбосарлари ўзига ишониб топширилган фаолият соҳасида эришилган натижалар учун шахсан жавобгар бўлади. 23-модда. Бош вазир маслаҳатчилари Бош вазир маслаҳатчилари вазифалар тақсимотига мувофиқ: ўз ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Бош вазирга таклифлар ишлаб чиқилишини, уларнинг экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлайди, шунингдек бунинг учун шахсан жавобгар бўлади; Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўради; ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини умумий тарзда мувофиқлаштиришни амалга оширади; Олдинги таҳрирга қаранг. қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни ҳам бажаради. Бош вазир маслаҳатчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Download 71.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling