«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш


Download 71.61 Kb.
bet10/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23
Bog'liq
вазирлар

19-модда. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ҳамда йўналтиради.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ўзлари олиб бораётган давлат сиёсатининг сифатли ва самарали амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамаси олдида жавобгардир.
Вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар, таҳлилий ҳамда бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, шунингдек уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари учун шахсан жавобгар бўлади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари тўғрисидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг ҳамда бошқа давлат бошқаруви органларининг марказий девонлари ходимларининг чекланган сони ва уларнинг таъминоти учун ажратиладиган маблағлар миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Вазирлар Маҳкамаси вазирликларни, давлат қўмиталарини ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирларнинг ва давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бошқа давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(19-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамаси мақсадли вазифаларнинг бажарилишини вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг ва бошқа давлат бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларнинг бажарилишини баҳолашнинг асосий мезонларини ҳисобга олган ҳолда таъминлайди.
Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг асосий мезонларда кўрсатилган мақсадли вазифаларнинг бажарилиши ҳамда уларга эришилиши тўғрисидаги ҳисоботларини тизимли равишда эшитади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамаси зарурат бўлганда давлат бошқарувининг ўз ваколатига кирувчи айрим масалаларини ҳал этишни, агар бу масалаларнинг ҳал этилиши қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мутлақ ваколатларига киритилмаган бўлса, вазирликларга, давлат қўмиталарига ва ўз бўйсунувидаги бошқа давлат бошқаруви органларига бериши мумкин.
(19-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling