«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Вазирлар Маҳкамасининг бюджет, молия, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари


Download 71.61 Kb.
bet6/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
вазирлар

10-модда. Вазирлар Маҳкамасининг бюджет, молия, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари
Вазирлар Маҳкамаси:
бюджет, молия, пул-кредит сиёсати соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, республикани иқтисодий ҳамда ижтимоий ривожлантириш прогнозларини ва энг муҳим дастурларини инобатга олган ҳолда солиқ ҳамда бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилишини ва бажарилишини ташкил этади;
харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлаб қолган ҳолда Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш чораларини амалга оширади;
самарали фискал сиёсат олиб боради, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилиги тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш чораларини кўради;
пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, валюта сиёсатини либераллаштириш, валютани тартибга солишнинг замонавий бозор механизмларини жорий этиш, шунингдек миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш чораларини кўради;
банк тизимининг барқарорлигини таъминлайди, ушбу тизимнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек суғурта, лизинг ва бошқа молия институтларини ривожлантириш бўйича чораларни амалга оширади.
11-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳадаги ваколатлари
Вазирлар Маҳкамаси:
ижтимоий соҳада ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
таълим тизими ривожлантирилишини, унинг сифати ва самарадорлиги оширилишини, узлуксиз таълимдан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради;
(11-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-653-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон)
илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий ёрдамнинг сифати, самарадорлиги ва ҳамма учун очиқлигини ошириш, аҳоли соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи принципларини жорий этиш, шунингдек санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича чораларни амалга оширади;
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда спорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чораларни амалга оширади;
иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади, меҳнат бозори инфратузилмаси ривожлантирилишини, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини, ижтимоий ва пенсия таъминоти тизимларининг ишлашини таъминлайди;
оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга кўмаклашади, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш чораларини кўради;
ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди, фуқароларнинг ҳақиқий даромадларини ошириш, аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан заиф қатламларини ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўради.

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling