«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Вазирлар Маҳкамасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари


Download 71.61 Kb.
bet8/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
вазирлар

14-модда. Вазирлар Маҳкамасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Вазирлар Маҳкамаси:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш чораларини кўради;
табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда табиатдан фойдаланишни тартибга солиш бўйича фаолиятни ташкил этади;
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
йирик авариялар ва ҳалокатларнинг, шунингдек табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини тугатиш чораларини кўради.
15-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ташқи сиёсатни амалга ошириш ва халқаро муносабатларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари
Вазирлар Маҳкамаси:
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, ҳукуматлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди, шунингдек ушбу шартномаларнинг бошқа иштирокчилари ўз мажбуриятларини бажаришини кузатиб боради;
Ўзбекистоннинг хориждаги жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш чора-тадбирларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияларнинг фаолияти ташкил этилишини таъминлайди.
16-модда. Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ваколатлари
Вазирлар Маҳкамаси:
инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
қулай инвестиция муҳитини яратиш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
самарали божхона-тариф сиёсатини олиб боради, экспорт қилувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, маҳаллий товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар яратади, замонавий логистика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чоралар кўради;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасида раҳбарликни амалга оширади, уни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилайди;
Ўзбекистоннинг савдо, иқтисодий, технологик, транспорт ва бошқа алоқаларини кенгайтириш, миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш чораларини кўради;
ўз ваколатлари доирасида халқаро иқтисодий ташкилотлар, молия институтлари ва бошқа кўп томонлама савдо-иқтисодий тизимлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиради ҳамда унда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суради;
олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича инвестиция лойиҳалари ҳамда амалий тадбирлар режалари («йўл хариталари») сифатли амалга оширилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини ишлаб чиқади;
чет элдан олинадиган кредитлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларини беради;
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling