«Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Бош вазирни лавозимидан озод этиш


Download 71.61 Kb.
bet4/23
Sana30.04.2023
Hajmi71.61 Kb.
#1404630
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
вазирлар

7-модда. Бош вазирни лавозимидан озод этиш
Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қуйидаги ҳолларда лавозимидан озод этилади:
Бош вазирнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасига биноан;
Бош вазир ўз ваколатларини бажариши мумкин бўлмай қолган тақдирда;
Вазирлар Маҳкамаси таркибида унинг нормал фаолият кўрсатишига таҳдид солувчи, бартараф этиб бўлмайдиган ихтилофлар юзага келганда, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси томонидан бир неча бор Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид қарорлар қабул қилинган тақдирда;
Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун тақдим этган ташаббусига биноан. Агар зарур асосларга эга бўлган бундай ташаббус Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг етакчи фракциялари томонидан қўллаб-қувватланса ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қонунчилик палатасида ва Сенатда овозга қўйилганда тегишинча Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенат аъзолари умумий сонининг учдан икки қисмидан кўпроғининг овозини олса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Бош вазирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан қабул қилинган ишончсизлик вотуми билдирилган тақдирда.
Бош вазирнинг лавозимидан озод этилиши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъфога чиқишига сабаб бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддаси.
3-боб. Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари
8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг умумий ваколатлари
Вазирлар Маҳкамаси:
самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;
фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир чораларни амалга оширади;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ҳамда йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан назоратни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузаларни тақдим этади;
давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, вазирликларни, давлат қўмиталарини, идораларни ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
стратегик режалаштиришнинг замонавий шакллари давлат бошқаруви тизимига жорий этилишини таъминлайди;
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим ҳамда устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиялар, концепциялар, дастурлар ҳамда «йўл хариталари»ни амалга ошириш юзасидан чоралар кўради.
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, ушбу Қонунда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Download 71.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling