Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси (оак)
Тупроққа экиш олдидан ишлов бериш машиналари
Download 116 Kb.
|
назарий-методологик дастур 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Текислагич ва зичлагичлар
Тупроққа экиш олдидан ишлов бериш машиналари
Тупроққа экиш олдидан ишлов беришнинг технологик операциялари ва жараёнлари. Тупроққа экиш олдидан ишлов берадиган машиналар. Улар иш органларининг назарияси. Тупроққа замонавий ишлов бериш усуллари, минимал ишлов беришнинг моҳияти. Тирмалар ишига қўйиладиган агротехника талаблари. Тирмалар тишларини жойлаштириш. Дискли тупроққа экиш олдидан ишлов бериш қуроллари ва уларнинг афзалликлари. Дискли бороналар. Дискли бороналарнинг асосий параметрлари. Тупроқни ҳимоялаб ва минимал ишлов берадиган машиналар. Тупроққа тезкор ишлов берадиган машиналарнинг ўзига хос жиҳатлари. Фаол ишчи қисмли қуроллар. Фаол ишчи органли машиналарнинг умумий назарияси, ишлаш принципи, кўлланилиши. Фреза пичоғининг траекторияси. Фрезанинг иш сифат кўрсаткичлари ва афзалликлари. Чизел-култиваторлар: вазифаси, иш органларининг турлари ва рамада жойлашиш схемалари. Уларга таъсир этувчи кучлар. Тупроққа экиш олдидан ишлов берадиган машина ва қуролларнинг ривожланиш истиқболлари. Комбинациялашган агрегатлар, уларнинг афзалликлари. Текислагич ва зичлагичлар Ерларни текислайдиган машиналар ва улар иш органларининг умумий назарияси. Текислагичларга қўйиладиган агротехник талаблар. Текислагичларнинг тавсифи. Текислагичларнинг турлари. Узун базали ва ўрнатма текислагичлар, ерларни экишга тайёрлашда қўлланиладтган мола-текислагичлар. Текислагичларнинг ёрдамчи қисмлари: рама, ғилдирак, тиркагич ва осгич. Шудгорланган дала майдонининг кенглиги ва ҳолатига асосан текислагич турларини танлаш. Текислаш агрегатини ишлатиш. Текислашдаги жоиз бўлган баландлик ёки чуқурлик ва унинг қийматини аниқлаш. Текислаш агрегатининг ҳаракатланиш тартиби. Узун базали текислагич. Узунбазали текислагични созлаш ва ишга тайёрлаш. Ўрнатма текислагич. Ўрнатма текислагични созлаш ва ишлатиш қоидалари. Ерни экишга тайёрлашда қўланиладиган мола-текислагичлар. Улардан фойдаланиш қоидалари ва уларнинг иш жараёни. Текислагичниниг иш жараёни. Текислагич ишчи сиртини қуриш. Текислагич ишчи сиртида тупроқларни уюмланиш баландлигини ҳосил бўлиш шарти. Агрегатни бўйлама турғунлиги. Текислагичнинг судрашга қаршилиги, уни камайтириш йўллари. Қаршилик кучининг соддалаштирилган формуласи, қаршилик кучининг ўзгарувчанлиги. Текислагичнинг фойдали иш коэффициентини аниқлаш. Агрегат тезлигини текислашда сарфланадиган қувват миқдорига таъсири. Текислагичнинг асосий ўлчамларини асослаш. Ғалтаксимон зичловчи қуроллар. Ғалтакнинг юмаланиш режимлари. Ғалтакка таъсир этувчи кучлар. Download 116 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling