Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги олий аттестация комиссияси (оак)
Download 116 Kb.
|
назарий-методологик дастур 2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқот ўтказиш усуллари ва тажриба натижаларига ишлов бериш
Комбинациялашган машиналар
Комбинациялашган машиналарни яратишнинг асосий принциплари. Комбинациялашган машиналарда турли иш органларини биргаликда қўллаш имкониятлари. Комбинациялашган машина ва агрегатларнинг турлари. Иш жараёнларини уйғунлаштирувчи комбинациялашган агрегатларнинг техник-иқтисодий афзалликлари. Тадқиқот ўтказиш усуллари ва тажриба натижаларига ишлов бериш Дала тажрибаларини ишларини ўтказиш усуллари. Бир ёки кўп омилли тажрибани режалаштириш асослари. Регрессия тенгламаси. Омилли тажрибаларнинг таҳлили. Экстремал тажриба. Машина ва ишчи қисмларнинг параметрларини тезкор фото-киносъёмка ёрдамида аниқлаш усуллари. Математик статистика тўғрисида тушунча ва ишлаб чиқаришдаги оммавий жараёнларни ўрганишда унинг роли. Тасодифий ҳодиса ва воқеаларнинг белгилари. Частота ва эҳтимоллар тушунчалари. Эҳтимоллар аксиомаси. Эҳтимолларнинг асосий теоремалари. Илм ва амалиётда эҳтимоллар назариясининг қўлланилиши. Математик статистика. Статистик қатор. Статистик жамлаш. Асосий танлаб жамлаш. Ўртача арифметик қиймат. Тасодифий ўлчамнинг ўртача миқдори. Квантил (мода, медиана ва бошқалар). Тасодифий қийматларнинг тақсимланиши ва ўзгариши. Ўртача квадратик четланиш. Ўртача стандарт ёки ўртача хатолик. Характерли функциялар: бир текис тақсимланиш, нормал тақсимланиш, экспоненциал қонуниятлар ва бошқалар. Тажриба маълумотларидан олинган тасодифий қийматларнинг ўртача тақсимланиш қонунлари (гистограмма, статистик қаторларни тўғрилаш, мослик мезонлари). Статистик боғланиш тўғрисида тушунча. Чизиқли ва эгри чизиқли статистик боғланиш. Дисперсион таҳлил. Математик кутилиш ва дисперсияни баҳолаш. Ишончлилик интервали. Олинган маълумотларни тенглама билан ифодалаш. Эмпирик формулалар, уларнинг коэффициентларини аниқлаш усуллари. Энг кичик квадратлар усули. Ўлчаш аниқлиги. Хатолар назарияси тўғрисида асосий тушунчалар. Хато турлари ва уларнинг пайдо бўлиши (тасодифий ва систематик). Абсолют ва нисбий хатоликлар. Экспериментал маълумотларга ишлов беришда яқинлаштириш ҳисоби (тахминий ҳисоб). Интеграллаш формуласини ишлатишнинг асосий усуллари. Иккита ўзгарувчи ўртасидаги функционал боғлиқликни аниқлаш усуллари. Экспериментал боғлиқлик турини аниқлаш. Кўп омилли экспериментларни математик режалаштириш усули. Регрессия тенгламаси. Факторли экспериментлар таҳлили. Экстремал эксперимент. Икки ўлчамли кесим ёрдамида отклик сиртини ўрганиш. Тўлиқ факторли эксперимент режасини тузиш. Математик моделлаштиришни каноник шакллантириш. Мақбуллаштириш белгилари. Тажрибалар рандомизацияси. Ўлчашлар хатосини ҳисоблаш. Регрессия тенгламасини текшириш. Технологик жараёнлар ва машина ишчи қисмларини ўрганишда моделлаштириш услублари. Download 116 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling