Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


PISA сўровномаси бўйича экспертлар гуруҳи


Download 198.77 Kb.
bet10/37
Sana22.04.2023
Hajmi198.77 Kb.
#1377051
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
Bog'liq
PISA qo\'llanma (Yakun) 18.04

PISA сўровномаси бўйича экспертлар гуруҳи. Тест-сўрови бўйича экспертлар гуруҳи PISA контекстига оид сўровномалар тузишда етакчилик қилиши ва методик ёрдам бериши назарда тутилган. Тест-сўрови бўйича мутахассислар гуруҳининг аъзолари PISA бошқарув кенгаши томонидан танланади.
PISA тадқиқотларини амалга оширишнинг молиявий манбаи. PISA унда иштирок этаётган давлатларнинг бадаллари ҳисобидан молиялаштирилади.


1.3. Тадқиқотни ўтказиш жараёни


Барча ўқувчилар учун бир хил тест саволлари берилмайди. PISA тадқиқотларида қўлланиладиган тест саволлари одатда мамлакат таълим тизими самарадорлигини баҳолаш учун ишлаб чиқилади. Тадқиқот саволлари ўқувчиларни индивидуал баҳолаш учун мўлжалланмаган. Шу сабабли, ҳар бир ўқувчига бир хил намунадаги саволлар тўплами тарқатилиши талаб этилмайди. Шундай қилиб, PISA тест материаллари тўплами тестда қатнашган ўқувчилар орасида тасодифий танлов тарзида тақсимланади.
PISA - 2015 тадқиқоти компьютер тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилди. Бунинг ўзига хос аҳамияти нимада? Компьютер ва компьютер технологиялари кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб улгурган. PISA халқаро баҳолаш дастурини компьютерда ўтказиш анъанаси ҳам ижобий маънода яхши йўлга қўйилган.
2015 йилда PISA халқаро баҳолаш дастурида қатнашиш истагини билдирган кўплаб давлатларда илк марта компьютер ёрдамида тест жараёнлари ўтказилган. Фақат компьютерда ўтказишга тайёр бўлмаган айрим давлатлардагина тест синовлари қоғоз кўринишида ўтказилган.
Мамлакатларда PISA тадқиқотларида иштирок этиш учун мактаблар қандай танлаб олинади? PISA тадқиқотида иштирок этувчи мактабларни танлаб олиш учун қатъий техник стандартларни қўллайди. Мактабларни танлаб олиш жараёни сифати таъминланади ва эришилган намуналар ва тегишли жавоб ставкалари белгиланган нормаларга риоя қилганлигини тасдиқлайдиган қарор қабул қилиш жараёнига боғлиқ.
Агар бирон-бир давлатнинг жавоб даражаси белгиланган чегарадан пастга тушса, бу хабар қилинади. PISA натижалари ҳақида қўшимча маълумотларни ИҲТТ ташкилоти расмий веб-сайтидан (www.oecd.org/pisa) олиниши мумкин.

Download 198.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling