Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


PISA тестлари ва натижаларининг ишончлилигини таъминлаш учун қандай қадамлар қўйилади?


Download 198.77 Kb.
bet13/37
Sana22.04.2023
Hajmi198.77 Kb.
#1377051
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37
Bog'liq
PISA qo\'llanma (Yakun) 18.04

PISA тестлари ва натижаларининг ишончлилигини таъминлаш учун қандай қадамлар қўйилади? PISAнинг шаффофлилигига ишониш, фақат вақт ўтиши билан ривожланиб, бундан кейин ҳам давом этадиган статистик модел ҳақида эмас, балки, тадқиқотни лойиҳалаштириш, амалга ошириш ва таҳлил қилишнинг барча техник жиҳатларига татбиқ этиладиган қатъийлик асосида амалга оширилади. Хусусан, тестларни ишлаб чиқишда, баҳолашнинг ишончлилиги уларни ишлаб чиқиш, танқид қилиш, таҳлил қилиш, кўриб чиқиш ва танлашда қўлланиладиган тартибларнинг қатъийлиги билан боғлиқ.
Экспертлар учун бу масала юзасидан барча жиҳатларни ҳисобга олинганлигини таъминлаш ва ушбу жиҳатларга етарлича мос мувозанатда бўлган тест материаллари тўпламини танлаб олишда эксперт фикрини беришдан иборат. PISAда бу иш халқаро экспертлардан ташкил топган маслаҳат гуруҳлари билан ишлайдиган баҳолаш мутахассислари томонидан амалга оширилади. Ушбу материални танлаш жараёнида иштирок этувчи мамлакатлар ва иқтисодчилар ҳам муҳим рол ўйнайди.
Ўқувчилар PISA дастурида ёлғон ишлатишлари мумкинми? PISA - дунёдаги энг илғор халқаро, юқори сифатли ва юқори самарали таълимни баҳолаш дастури ҳисобланади ва шунинг учун PISA маълумотларининг 100% тўғри ва ҳақиқий эканлиги жуда муҳимдир.
Шу мақсадда, ИҲТТ ўқувчининг қобилиятларини, ўзи ҳақидаги маълумотлар ва фаолиятини аниқ акс эттириши ҳамда ҳар қандай алдов шаклларини ишлатмаслиги учун барча даражаларда жуда қаттиқ шартларни қўллайди. Ушбу ишонч ИҲТТ ва ҳар бир давлат ўртасида иштирок этиш шартлари талабларига розилик билан мустаҳкамланади. Розилик шартномасининг 4-моддаси давлатлардан синов материаллари хавфсизлигини назорат қилиш ва баҳолашни хавфсиз бошқариш кабиларни ўз ичига олган PISA учун кенг қамровли техник стандартларни талаб қилади.
Ушбу талаблар кейинчалик “PISA-Ҳаракатлар қўлланмаси”, “Мактаб координаторлари қўлланмаси” ва “Тест маъмурияти қўлланмаси” орқали такомиллаштирилади. Ушбу қўлланмалар барча тест материалларини хавфсиз тарзда қабул қилиш, уларни сақлаш ҳамда тест ўтказиш жараёнини хавфсиз бошқариш учун аниқ кўрсатмаларга эга. Тасдиқланган лойиҳа ходимларидан бошқа ҳеч ким PISA хавфсизлигига оид маълумотлар ва фойдаланиш таъқиқланган материаллардан фойдалана олмайди. Тасдиқланган лойиҳа ходимлари учун расмий конфиденциаллик қоидалари мавжуд.

Download 198.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling